Дорихона муассасаларининг ўз маблағларини шаклланиши


Устав капитали (фонди) бўйича операциялар ҳисоби, шу номдаги 8300 – «Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар» гуруҳида ҳисобга олинади


Download 2.86 Mb.
bet6/14
Sana05.08.2023
Hajmi2.86 Mb.
#1665434
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14

Устав капитали (фонди) бўйича операциялар ҳисоби, шу номдаги 8300 – «Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар» гуруҳида ҳисобга олинади.

Устав капитали (фонди) бўйича операциялар ҳисоби, шу номдаги 8300 – «Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар» гуруҳида ҳисобга олинади.

8300 – «Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар» қуйидаги учта счёт билан тўлдирилади:

8310 – «Оддий акциялар»;

8320 – «Имтиёзли акциялар»;

8330 – «Пай ва улушлар».

8310 – «Оддий акциялар» счёти давлат корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотларининг устав фондини ҳамда акциядорлик ва шерикчилик жамиятларининг устав капиталини ҳисобга олиш учун хизмат қилади.


Корхона давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган (акцияларга обуна бўлган суммада) таъсисчилар қўшиши зарур бўлган улуш қийматидан унинг устав капитали 8300 – «Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар» ва 4610 – «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» счётларида акс эттирилади.
Таъсисчиларнинг улушлари пул суммалари, шунингдек, бинолар, иншоотлар, ускуналар, номоддий активлар ва ҳоказолар кўринишида киритиши мумкин. Бадалларнинг киритилиши 8330 – счётга таъсир кўрсатмайди, лекин таъсисчилар қарзларини қоплайди.

8300 – «Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар» счётидаги акс эттириладиган устав капитали миқдори, таъсис ҳужжатларидаги миқдорга тенг бўлиши шарт.

8300 – «Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар» счётидаги акс эттириладиган устав капитали миқдори, таъсис ҳужжатларидаги миқдорга тенг бўлиши шарт.

Устав капитали қиймати ўзгарганда, ушбу таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритиб, бу ҳужжатларни давлат рўйхатидан қайтадан ўтказиш лозим.

Асосий воситаларнинг қайта баҳоланиши, қабул қилиниши, ҳисобдан чиқарилиши, устав капитали қийматини ўзгартирмайди, агар уставга тегишли ўзгартиришлар киритилмаган бўлса.


Дорихоналар ҳам фармацевтика фаолиятини амалга ошириш қаторида ўз даромадларини фоиз, дивиденд, бошқа ташкилотларнинг устав капиталига қўйилган сармоялар, банкдаги депозит қўйилмалари, дебитор қарздорлиги, қимматли қоғозларни сотиб олиш ҳисобидан кўпайтириши мумкин.
Бундай қўйилмалар, молиявий инвестициялар деб аталади.
.
Бозор иқтисодиёти шароитида эркин пул маблағларига эга корхоналар маълум вақт давомида қўшимча фойда олиш мақсадида уларни бошқа корхоналарнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш учун сарфлайдилар.
.

Download 2.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling