Дорожный инжинерия


Download 97.86 Kb.
bet8/9
Sana23.11.2023
Hajmi97.86 Kb.
#1795924
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Дорожный инжинерия-fayllar.org

АТРОФ МУҲИТ МУҲОФАЗАСИ
Янги автомобиль йўлларини қуриш ёки мавжудларини реконструкция қилиш лойиҳалари РД 119.0027714-24-93 га мувофиқ атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш муолажаси (ОВОС) ўтказилганидан сўнг амалга оширилиши зарур.
I ва II тоифали автомобиль йўллари (автомагистраллар ва тезкор йўллар) қурилишида ОВОС тўлиқ ҳажмда амалга оширилади. Қолган тоифали йўллар учун эса атроф-муҳитга таъсири ҳақида баёнотнома (ЗВОС лойиҳаси) ишлаб чиқилиши шарт. Ушбу баёнотномани тасдиқлаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Давлат табиат қўмитаси томонидан лойиҳада экологик ишларни кузатиш шакли ва ҳажми белгиланади.
Атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва ҳолатини башорат қилиш автомобиль йўлларининг у ёки бу тоифасига қўйиладиган умумий ва аниқ экологик талабларга асосланиши керак.
Йўл атрофдаги табиий ландшафтга органик уйғунлашиб кетиши зарур.
I ва II тоифали автомобиль йўллари аҳоли пунктларини айланиб ўтиши ва бунда ҳавони ифлосланиши нуқтаи назаридан йилнинг энг ёмон даврида шамолнинг устивор йўналиши ҳисобга олиниши керак.
Автомобиль двигателларидан чиқаётган чиқинди газларнинг камайишига эришиш мақсадида III ва IV тоифали йўллар (шунингдек аҳоли пунктлари ичидаги йўллар) оптимал тезликдаги транспорт оқими ҳаракатини энг яхши ташкил этиш имкониятини яратиш нуқтаи назаридан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилиниши ва ўтказилиши керак.
Йўл пойи, кўприк ўтказгичлар, машиналарни ювиш жойлари, техник хизмат кўрсатиш станциялари ва бошқа жойларда тўпланадиган ифлосланган оқава сувлар тозалаш қурилмалари ёки буғланиш майдонларига чиқариб юборилиши лозим.
Йўллар сув оқимларининг гидрологик режимини бузмаслиги, оқмас сув ҳавзалари ва сув босган ҳудудлар ҳосил қилмаслиги керак.
Транспорт оқимининг шовқин даражаси санитария меъёрларидан ошмаслиги зарур.
Йўл атрофидаги ҳудудга кўрсатиладиган салбий таъсирни камайтириш мақсадида йўл бўйида ташқи салбий таъсирларга чидамли бўлган яшил дарахтлардан ҳимоя минтақаси яратилиши керак.
Автомобиль йўллари қурилиши жараёнида бузилган ерлар қайта тикланиши лозим.
I ва II тоифали йўллар ёввойи ҳайвонлар, паррандалар ва сувда яшовчиларнинг ҳаёти ва кўпайишига салбий таъсир кўрсатмаслигини ҳисобга олиб лойиҳаланиши керак.
Боғланмаган тупроқли (саҳролар) ва тез-тез шамол бўлиб турадиган жойларда тупроқ юзасининг барқарор ҳолати бузилишига йўл қўймаслик керак.
ОВОС тадбирларини амалга ошириш, шунингдек ЗВОС лойиҳасини тузишдаги ҳисоб, баҳолаш ва башорат қилиш маълумотлари ”Ўзбекистон Республикаси Давлат табиат қўмитаси тизимида амал қилувчи ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар кўрсаткичи”да берилган Ўзбекистон Республикаси Давлат табиат қўмитаси тизимида амал қилувчи меъёрий ва услубий ҳужжатларга асосланиши зарур. Қўшимча тарзда энциклопедик ва тарихий ҳарактердаги материаллар, турли вазирликлар, муассасалар ва ташкилотларнинг экология соҳасидаги илмий-техник ишланмалари ва статистик маълумотларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Download 97.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling