Достонин и нг б


Download 2.25 Mb.
bet1/9
Sana04.11.2023
Hajmi2.25 Mb.
#1746041
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
\'ma`ruza. Hayrat ul abror boblari tahlili (1)


“Ҳайрат ул-аброр” достонининг боблар бўйича тавсифи Режа:
1. Ҳазрат Алишер Навоий “Хамса”сидаги биринчи достон “Ҳайрату-л-аброр” асари тузилиши 2. Достоннинг боблари таҳлили

Ушбу саҳифада Ҳазрат Алишер Навоий “Хамсасидаги биринчи достон Ҳайрату-л-аброр” (Яхши кишиларнинг ҳайратланиши)нинг аслияти билан насрий баёни ва илк марта тақдим этилаётган Абдуҳамид Пардайев томонидан амалга оширилган достоннинг шерий табдили билан танишишингиз, уларни мутолаа қилишингиз мумкин. Дилнавоз Юсупованинг достонининг г„оявий-бадиий хусусиятларига баг„ишланган мақоласи эса сизга ко„макчи бо„лишига ишонамиз.

Алишер Навоий “Хамса”сидаги биринчи достон “Ҳайрату-л-аброр” (“Яхши кишиларнинг ҳайратланиши”) 1483 йилда яратилган эди. Достон 3988 байтдан иборат бо„либ, 63 боб, 20 мақолат ва 20 ҳикоятдан ташкил топган. Шундан Кириш (муқаддима) 21 бобни о„з ичига олади.



Достоннинг биринчи боби Қур‟они каримдаги бош илоҳий жумла “Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим” (“Меҳрибон ва раҳмли Оллоҳ номи билан бошлайман”)нинг поетик шарҳига баг„ишланган. Бу боб нафақат “Ҳайрату-л- аброр” учун, балки умуман “Хамса” учун ҳам кириш вазифасини о„тайди, чунки кейинги достонларда биз бу илоҳий жумлани учратмаймиз. Ҳазрат Навоий бу жумлани икки нуқтаи назардан таҳлил қилади, я‟ни қабул қилувчилар ва рад этувчилар. Бунда ушбу жумладаги ҳар бир ҳарфга алоҳида ма‟но юклатилади. Дастлаб рад этувчиларга то„хталинар экан, ушбу жумладаги ҳар бир ҳарфнинг бу тоифа кишиларини жазолантиришга хизмат қилдирилганлигини ко„рамиз. Хусусан, “ﺱ” – “син” ҳарфи ҳақида гапирилганда, унинг шакли наҳанг балиг„ининг умуртқа суягидаги аррадек бо„либ, рад этувчилар учун офатдек; “ﻢ” – “мим” ҳарфи илон нафасидек о„т сочиб, ё„л бошида ог„зини очган ҳолда ётади деган ташбеҳлардан фойдаланилади. Шу тариқа Навоий ушбу жумладаги қолган ҳарфларни ҳам ушбу мақсадга хизмат қилдиради ва китобот (ҳарф) сан‟атининг бетакрор намунасини яратади.

Иккинчи тоифа, я‟ни қабул қилувчиларга то„хталинганда энди бу ҳарфларнинг ижобий ма‟но касб этишини кузатамиз. Хусусан, “ﺱ” “син” ҳарфи энди саломатлик ё„лининг зинасига о„хшатилса, “ﻢ” – “мим” ҳарфининг мақсад манзилидаги булоқ бошига нисбат берилганлигини ко„рамиз. Буларнинг барчасида Навоийнинг юксак бадиий салоҳияти намоён бо„лади.
Достоннинг иккинчи боби Холиқ, я‟ни Оллоҳ ҳамдига баг„ишланади. Мазкур бобда шоир ҳамма

нарсани яратган Холиқнинг осмон ва қуёшдан тортиб ҳар бир заррани, бутун о„симликлар ва ҳайвонот оламини, кишилик жамиятини бир-бирига бог„лаб ҳаракатлантириб туришини чексиз ҳайрат билан тасвирлайди. Алишер Навоий “Унинг зоти лутф ва сафодан иборат, лекин вафо иси унга бегона” деган фикрларни илгари сурар экан, бу о„ринда тасаввуф та‟лимоти асосида фикр юритилаётганлиги ма‟лум бо„лади.

Достоннинг 3-6 боблари (то„рт боб) муножотларни о„з ичига олади. Муножотларда дунёдаги барча мавжудотлар о„з яратганига доим сажда қилиши зарур, Худонинг қаҳри келса, “ко„к бир этак кул” каби совурилиб кетиши ҳеч гап эмаслиги та‟кидланади. Шунинг учун инсонлар о„йлаб иш қилиши, гуноҳ қилишга ё„л қо„ймаслиги, қиёмат кунини унутмаслиги, ҳар бир гуноҳ учун қиёмат куни жазо олажагини эсда тутиши, ислом дини қоидаларига то„ла риоя қилиши зарурлиги уқтирилади. Навоий охирги муножотда Худога мурожаат қилиб, гуноҳларини кечиришини со„райди:




Download 2.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling