Достонин и нг б
Download 2.25 Mb.
|
\'ma`ruza. Hayrat ul abror boblari tahlili (1)
АЛИШЕР НАВОИЙ ҲАЙРАТ УЛ-АБРОР
Абдуҳамид Пардайевнинг шеърий табдили И Бисмиллоҳ деб со„зим бошларман такрор, Бисмиллоҳда минг бир теран ҳикмат бор. Дуру гавҳар каби минг жондан а‟ло, Минг жон неки, жумла жаҳондан а‟ло.
Ким мангулик сари чо„зар қо„лини, Бисмиллоҳ кенг очар унинг ё„лини. Бисмиллоҳни тилдан қо„ймаса ҳамон, Давлату дин насиб этар бегумон. Сира ҳам о„ртанмас армон дог„ида, То абад яйрагай жаннат бог„ида. Ақбовар қилмас сирли баёт бу,
Бамисоли мангу ҳаёт булог„и, Жаннат каби обод бор со„лу сог„и. Мо„‟жизалар содир этар сарбасар, Аллоҳ раҳматига қилар муяссар. Сира ҳам тенги ё„қ иқбол тимсоли, Арши а‟ло узра қандил мисоли. Қандил ичра бийрон булбул яйрайди, Мангулик қо„шиг„ин тинмай сайрайди.
Яратганнинг лутфи гарчи беадад, Имонсизга сира ҳам бермас мадад. “Бо”си хитоб қилар фақат ибодан*, “Ё”си огоҳ этар минг бир балодан.
“Син”и го„ё наҳанг балиқ арраси, Юз кема офати ҳар бир парраси. Минг бир заҳмат “син”у “мим” орасида, О„толмас бу ё„лдан г„о„р норасида. “Мим”и го„ё илон каби о„т сочар, Ё„л бошида ётиб ог„зини очар. Уч “алиф”, уч “лом”и жуда беомон, Қилич яланг„очлаб келар бегумон. Қатлга шайланар “ҳо”ларнинг учи, Бешафқат найзадан қолишмас кучи. “Ро”лари то зарба учун чог„ланар, Зарба берса г„офил диллар дог„ланар. “Ҳо”си ҳамла билан ҳалок ҳам қилар, Сира шафқат қилмай дилларни тилар. “Нун”и бамисоли душман ярог„и, Ҳамиша ишга шай деҳқон о„рог„и. “Ё”си ёвга қарши айлагай нидо, Қошимда жонингни қилгин дер фидо. Нуқталари го„ё ё„л узра тошлар, Тошлар дема, го„ё кесилган бошлар. “Мим”лари тугилган неча бир жойдан, Ниятлар сарбаланд офтобу ойдан. Ундош ҳарфлар келар такрор ва такрор, Сезар дарҳол кимки берса э‟тибор. Ҳар негаким нозири мақсуд о„луб, Аҳли назар ко„зига мардуд о„луб, Имон аҳли лекин о„зин чог„ласа, Яхши ният билан белин бог„ласа, “Бо”си энг аввало башорат бо„лар, Ичкари киргани ишорат бо„лар. “Син”и саломатлик ё„лин зинаси, Ҳатто бахту иқбол тиниқ ойнаси. “Мим”и очар мақсад сари катта ё„л, Тог„ чашмаси дегин ҳатто суви мо„л. “Алиф”лари г„оят равондан-равон, Ташна ко„нгилларни қилар чарог„он.
“Ҳо” билан айлагай минг сирдан огоҳ: “Аллоҳ шоҳаншоҳлар узра шоҳаншоҳ!” Жаннат бог„ларига эшик “ро”лари, Ваҳдат г„унчасига бешик “ҳо”лари. “Мим”и топар то “нун” билан ниҳоя, О„з баг„рини о„ртар у бениҳоя. “Ё” билан “мим” токи бирга қо„шилар, Ҳиммат уммонида бирга эшилар. Нуқтаю ундошлар мудом чорлайди, “Алиф”лари юлдуз бо„либ порлайди. Ҳалқа солар ногоҳ ко„нгил бо„йнига, Абадият жойлар жоннинг қо„йнига. Минг бир мадад элни забардаст қилар, Мақсад сари барча қат‟ий қасд қилар. Баг„рини кенг очар ба‟зан ногаҳон, Теран о„йлаш учун берар у имкон. Мо„минларнинг баҳри дили очилар, Гардидан атрофга жонлар сочилар. Бош-оёг„и бошдан-оёқ жон бо„лар, Жон демагин ҳатто у жонон бо„лар. Ко„нгилларга тушар гар дог„ узра дог„, Ҳар қадамда хурсанд қилар турфа бог„. Дог„ устига тушар дог„ қаҳри билан, Бог„ кетидан келар бог„ меҳри билан. Қаҳри билан гарчи барбод айлагай, Меҳри билан яна обод айлагай. Ей Навоий, сирли наво истасанг, Минг битта дардингга даво истасанг, Ё„лни яхши-ёмон дема сира ҳам, “Бисмиллоҳ” деб дадил қо„йгайсан қадам. Беназир фазилат ҳиммату карам, Ҳиммат билан бо„лар бор эл муҳтарам. ИИ Барча яратилган жонли ва жонсиз нарсаларни тасаввур этиш учун қаламининг сан‟аткорлиги чеҳрасини очган ва ҳикматли қалами жамолини орттириш ҳамда ҳар бир ко„нгил г„унчасига бир ҳусн гули томон унинг шавқи занжирига бог„лиг„ликни ва ҳар ко„зининг юлдузига бир қоши ҳилол билан муҳаббат ипи орқали пайвасталикни юзага келтирган ул Холиқ ҳамди Яратган ша‟нига кабирдан-кабир, Зарралар ҳам тинмай айтади такбир. Мисоли мунаввар офтоб ягона, Атрофида жумла жаҳон парвона.
Само гулшанини ораста қилган, Юлдузлардан го„зал гулдаста қилган. Само ичра гулдай очилар улар, Ҳар томон гул каби сочилар улар. Поёни ё„қ само мовий пардадай, Жуфт тахтадан ташкил топган нардадай. Ма‟мур бо„лсин дея само кун-туни, Ой ва офтоб билан безаган уни. О„н икки бурж тинмай айланар мудом, Турфа манзил сари шайланар мудом. Офтоб кезар само узра кун бо„йи, Юлдузлар рақс тушар унда тун бо„йи. Заминда ро„й берар гуноҳу савоб, Самовот қа‟рида акс этар шитоб. Тасодиф ва тақдир мисоли г„аним, Яхши-ёмон г„айрат қилар бетиним. Тонг оҳиста очар жамолин гулин, Қирқ кокил айлагай туннинг сунбулин. Ниҳоят бор жаҳон нур билан то„лар, Нур билан пайваста ҳур билан то„лар. Минг турфа ранг билан жаҳонни безар, Жаҳон ичра мудом бор жонни безар.
Қалбида оташин ишқнинг шарори, Ошиқларнинг қолмас сабру қарори. Ақлу тафаккурнинг қолмас нишони, Бошида чарх урар бало бо„рони. Дарду бало о„ти аланга олар, Ошиқ аҳли минг бир заҳматдан толар. Юрак-баг„рин о„ртар минг битта армон, Фақат ёр висоли дардига дармон. Ошиқларни жондан ортиқ суйдирар, Бор жаҳонни офтоб каби куйдирар. Уни жаннат каби бир бо„стон дегин, Жаннат ичра го„зал гулистон дегин.
Сира топиб бо„лмас вафодан нишон, Вафодорлар баг„рин о„ртар беомон. Вафо бо„лса кимнинг содиқ ё„лдоши, Ко„зидан то„хтамай оқади ёши. Ким жаҳон аҳлига вафо айлагай, Жаҳон аҳли жабру жафо айлагай. Ишқ дардига жонни пайваста қилар, Висол билан дилни ораста қилар. Ҳижрон дашти ичра минг битта хатар, Барча гиёҳлари мисоли наштар. Лолалари го„ё алангали оҳ, Барча о„т-о„лани заҳарли гиёҳ. Заҳарли ҳар гиёҳ ҳар жонга офат, Оташ шамолидан минг бир талофат. Алангаю оташ биёбон о„ти, Наинки биёбон, бу ҳижрон о„ти. Ҳижрон о„ти қай бир жонни куйдирар, Кулини ко„к узра шитоб совурар. Кимларни кул қилар беомон бало, Бедаво минг дардга айлар мубтало. Сира шафқат қилмас муҳаббат дарди, Ҳатто бас келолмас одамзот марди. О„згача тартиблар тузилмайди ҳеч, Низомлар риштаси узилмайди ҳеч. Барбод қила олмас ҳеч бир зизила, Силсилага пайванд барча силсила. Само ичра замин азал ягона, Боши узра минг бир юлдуз парвона. Уммонлар мавжи гар самога етар, То„лқинлари яна заминга қайтар.
Download 2.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling