Достонин и нг б
Download 2.25 Mb.
|
\'ma`ruza. Hayrat ul abror boblari tahlili (1)
Бо„лмаса э‟жоз мақомида назм, Бо„лмас эди Тенгри каломида назм.
Шунингдек, Навоий ушбу бобда туркий тилда ше‟р айтишга кучли иштиёқ сезишини ва бу ё„лда анча юқори даражага эришганини фахр билан баён қилади. Достоннинг 16-боби замона султони Ҳусайн Бойқаро мадҳини о„з ичига олади. Алишер Навоий бу бобда талмеҳ сан‟ати воситасида Ҳусайн Бойқарони куч-қудратда Фирдавсий қаҳрамони Рустамга, адолат ва фазлу камолда Эроннинг афсонавий подшоси Жамшидга о„хшатади. 17-боб “Ко„нгул та‟рифида” деб номланади. Бу бобда Навоий қудратли деҳқон (Худо) илк тонгда инсонни яратгандан кейин унга ко„нгул ато этганини баён қилар экан, ко„нгулни юрак билан адаштирмасликка чақиради. Шоирнинг фикрича, юрак савдогарда ҳам бор, лекин унинг бутун фикри-ёди савдода. Яратганнинг ёди билан яшайдиган инсондагина ҳақиқий ко„нгул бо„лади ва угина “аҳли дил” саналиши мумкин. Шунингдек, Навоий ко„нгулни олами кубро, Ка‟бадан-да улуг„ жой деб атайди. Муқаддиманинг қолган уч боби (18-20 боблар) ҳайрат та‟рифига баг„ишланган. Бу бобларда Хожа, я‟ни ко„нгулнинг аввал мулк (нарсалар) оламига, кейин малакут (фаришталар) оламига ва ниҳоят со„нгида “ажойиб бир шаҳар” (инсон танаси)га саёҳати баёни келтирилади ва бу саёҳат ко„нгулнинг о„злигини таниб, инсон танасига киргани тасвири билан якунланади. Алишер Навоий бу о„ринда “о„злигини билган Худони ҳам билади” г„оясини илгари суради:
Муқаддиманинг со„нгги 21-боби Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ва унинг халифаси Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор мадҳига баг„ишланган. Алишер Навоийнинг муқаддимадаги со„нгги бобни айнан шу шайхларга баг„ишлаши шоирнинг нақшбандия сулуки вакили эканлигига ишора эди. Боб о„з ичида икки қисмга ажратилади, биринчи қисм 15 байтдан иборат бо„либ, унинг деярли ҳар бир байтида нақш со„зининг турли ҳолат ва шаклларда иштиқоқ (о„закдош со„зларни келтириш) ва таносуб (ма‟но ва моҳият жиҳатидан бир-бирига яқин со„зларни келтириш) сан‟атлари воситасида қо„лланилганлигини ко„рамиз. Навоий Баҳоуддин Нақшбандни юксак мартабали наққошга, унинг та‟лимотини муҳташам ва дилкаш нақшга о„хшатади: Хожаки наққоши сипеҳри баланд, Бо„лг„али ҳар сафҳасиг„а нақшбанд. Айлади авроқ мунаққаш басе, Нақш рақам айлади дилкаш басе. Бобнинг иккинчи қисми нақшбандия тариқатининг о„ша даврдаги машҳур пирларидан бири Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор мадҳига баг„ишланган. Навоий уни муршиди офоқ (ё„лбошловчи пир) деб улуг„лар экан, шоҳлар унга қуллуқ қилишга о„злари келадилар, ҳатто ҳақиқат сирларидан огоҳлар ҳам унинг ҳузурида ҳушларидан жудо бо„ладилар деб ёзади: Юз қо„юбон қуллуг„иг„а шоҳлар, Базмида бехуд о„луб огоҳлар. Алишер Навоий бобни улуг„ шайх фаолиятига юксаклик тилаш ва унинг ҳимматидан баҳрамандлик умиди билан якунлайди ва бу умид бевосита муқаддимага ҳам якун ясайди: Қо„ймасун айвони жаҳонни тиҳи, Дабдабаи ко„си Убайдуллаҳи. Ҳимматидин бизни ҳам этсун Худой, Фақр ё„лида г„ани, имонг„а бой. Достоннинг 22-бобидан асосий қисм бошланади. Асосий қисм мақолат ва ҳикоятлардан ташкил топган 40 бобни о„з ичига олади. Мақолатлар муайян бир ахлоқий-фалсафий мавзуга баг„ишланган бо„либ, шоир дастлаб ушбу мавзуга муносабат билдиради, мавзу юзасидан о„з фикр- мулоҳазаларини баён қилади, со„нгра шу мавзуга мос ибратли ҳикоя келтиради. Шу тариқа асосий қисм 20 мақолат ва унга илова тарзида келтирилган ҳикоятлар баёни тарзида давом этади. Буни қуйидаги жадвалда ко„риш мумкин: Енг аввалги мақолат иймон шарҳига баг„ишланади. Бу бежиз эмас, зеро достоннинг бош г„ояси комил инсон тимсолини васф этишдир, комилликнинг бош белгиси эса иймондир: Download 2.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling