Достонин и нг б
Download 2.25 Mb.
|
\'ma`ruza. Hayrat ul abror boblari tahlili (1)
ИИИ
БИРИНЧИ МУНОЖОТ Аллоҳ биринчи бо„либ, ақл унинг иккинчисини билмайди, ҳатто биринчи ва охирги инсонлар кимнидир ёки ниманидир мақтамоқчи бо„лсалар, бунда лойиқ бошқаси топилмайди ва дунёдаги бо„лиши мумкин бо„лган гулшандаги гулларнинг ё„қлик кечасидан борлиқ гулистонига келмог„ининг сифати ва коинот бозоридаги дурларнинг махфийлик булутидан зоҳирлик денгизига тушганининг та‟рифати Ё Раб, о„зинг мангу азалий зотсан, То абад безавол ҳам барҳаётсан. Холиқи оламсан якка-ягона, Ибтидо-интиҳо сенга бегона. Аввал ҳам о„зингсан, охир ҳам о„зинг, Ботин ҳам о„зингсан, зоҳир ҳам о„зинг. Ниҳон эди бир пайт бор жумла жаҳон, “Ниҳон”нинг о„зи ҳам жаҳондек ниҳон. На оламга куннинг чиройи аён, Ва на узун тунлар сеҳри намоён. На самода алвон шафақ ко„ринар, Ва на юлдузлардан шабнамлар инар. На замину ва на унда бир киши, Фақат жабру ситам само, ер иши. На пари пайкарлар оламда пайдо, На бирон-бир Мажнун, бирон-бир шайдо. Шам билан мунаввар бир кошона ё„қ, Шам о„тида куяр бир парвона ё„қ. На бог„ бору на бог„ ичра бордир гул, На гул узра сайрар бирон-бир булбул. Наинки юмилган гулларнинг ко„зи, Олам ичра ё„қ ҳеч гулларнинг о„зи. Майхонада катта хумлар очилмас, Мо„минлар хирқасин гаровга қо„ймас. Нозу ишва билан соқийлар сарбаст, Ҳатто тақво аҳлин қилмагай сармаст. На замону ва на бор эди макон,
Ё Раб, фақат ёлг„из о„зинг бор эдинг, О„з ҳуснигга о„зинг сен хуштор эдинг. Ко„згу ичра ҳуснинг билан бетимсол, Жилва қилар эди сирли бир хаёл. Шайдо о„зинг эдинг ҳам манзур о„зинг, Ойдай ҳуснинг билан ҳам маг„рур о„зинг. Ёлг„из о„зинг ҳозир эдинг бегумон, О„н саккиз минг олам барчаси ниҳон. Ниҳон эди қанча сирли илмлар, Мудрар эди қанча сирли билимлар. Ва лекин сира ҳам тенги ё„қ жамол, Го„заллик бобида г„оят баркамол,
Олам пайдо қилдинг сирларга то„ла, Ҳар бир чечак сирли ко„згу бир ё„ла. Ойжамолинг ҳар бир гулда акс этар, Гуллар чаманзорлар ичра рақс этар. Яратгандай қанча ҳуру малакни, Яратдинг сен юксак то„ққиз фалакни. Ҳар бирига сайқал ҳам бериб чиқдинг, Юлдузлар шодасин ҳам териб чиқдинг.
Еллар қанотида ҳар зарра, г„убор, Олам узра парвоз қилар бег„убор. Лолу ҳайрон қилар ҳар бир а‟молинг, Олам ичра жилва қилар жамолинг. Илоҳий хазинанинг гар обод эди, Барчасидан мақсад одамзот эди. Теран англар барча каломинг сирин, Барча сирларингни сақлар яширин. Инсон қалбин қилдинг сирлар макони, Макони не, минг бир асрорнинг кони. Одамзотга қилдинг беадад карам, Олам ичра қилдинг г„оят муҳтарам. Жумла жаҳон ичра уни шоҳ қилдинг, Г„аройиб сирлардан ҳам огоҳ қилдинг. Олимлар белини бог„ладинг о„зинг, Эзгу ишлар сари чог„ладинг о„зинг. Ё Раб, одам аҳлин оқил айладинг, Минг бир сир-асрорга дохил айладинг. Навоийни ко„нгли тоза одам қил, Илоҳий гулшанинг ичра маҳрам қил. Барча сирларингга мени ёр айла, Икки олам ичра бахтиёр айла. Download 2.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling