Достонин и нг б
Download 2.25 Mb.
|
\'ma`ruza. Hayrat ul abror boblari tahlili (1)
В
УЧИНЧИ МУНОЖОТ Олам ва одамни вужуд кошонасидан ё„қлик фаромушхонасига солмоқ вужуди мутлақдан о„зга вужуд турмаслиги ҳақида бо„либ, бу ма‟нодаги фикрни вужуд аҳли (моддиюнлар) бошқа вужудга мутлақо яқин келтирмас ва исён зулматида назардан қолганларга Олам якунининг шафоати ёрдам ко„рсатур ва о„ша – шафоат ко„рсатганларга олам ва одамни яратган шафоат тилагай Ё Раб, қилдинг қаҳр ва лутфни шиор, Борни ё„қ айларсан, барча ё„қни бор. Ҳеч бир зот ё„қ эди сен бор айладинг, Ақл-тафаккурни ҳам ёр айладинг.
Сайёрадан тортиб ҳар зарра содда, Барчаси баг„оят тенги ё„қ модда. Афсунгарсан г„оят моҳирдан-моҳир, Сен яратган ҳар бир ашё жавоҳир. Оби ҳаётни ҳам лазиз айладинг, Одамзотни г„оят азиз айладинг. Томчи сувдан чексиз уммонга қадар, Заррадан қуёшу осмонга қадар,
Катта очиб до„зах дарчасин ногоҳ, Барбод қилай десанг барчасин ногоҳ, Қодир амринг билан дунё тор бо„лар, Барбод бо„либ яна хору зор бо„лар.
Денгиз каби жо„шар ва лекин меҳринг, Мо„‟жизалар содир айлагай сеҳринг. Вафотидан о„тса ҳамки минг бир йил, Қолмаган бо„лса ҳам бошида бир қил, Марҳумларга яна жон бахш этарсан, Кимларга сарбаланд шон бахш этарсан. Зотан, қабр ичра ҳар не сочилар, Ко„нгил ичра барча сирлар очилар. Зиёда бошида минг бир ташвиши, Қавму қариндошдан қочар ҳар киши*. * Қур‟они каримнинг “Абаса” сурасидаги “У Кунда киши о„з ог„а-инисидан ҳам, онаси ва отасидан ҳам, хотинию, бола-чақасидан ҳам қочур” оятларига ишора. Бу каби ҳеч бо„лмас надомат куни, Надомат демагин, қиёмат куни. Қиёматгоҳ аҳли асир бо„лади, Минг бир алам билан басир бо„лади. Кимлар армон билан ҳатто дод солар, Йиг„лай-йиг„лай ҳатто дод-фарёд солар. Қиёмат кунининг даҳшатидир бу, Азобу уқубат ваҳшатидир бу. Бор гуноҳ, бор савоб ҳам аён бо„лар, Огоҳ бо„либ элнинг баг„ри қон бо„лар. Не қилишни билмас юзи қоралар, Минг бир армон юрак-баг„рин поралар. Она қизга боқмас, о„г„илга ота, Барчанинг тилида оҳ: “Во ҳасрато!” Гуноҳкорлар минг бир гуруҳ, минг бир то„п, Уларнинг гуноҳи жуда ко„пдан-ко„п. Армон билан юрак-баг„ри дог„ланган, Оёқ-қо„ли кишан билан бог„ланган. До„зах о„ти авжга чиқар тобора, Даҳшат солиб қилар диларни пора. Бир томонда го„зал жаннатнинг бог„и, Юракларни о„ртар армоннинг дог„и. Қайноқ жазирама қо„ймас саломат, Оҳу фиг„он тортар аҳли қиёмат. Қил ко„прик ҳам го„ё нозик бир хаёл, Қил ко„прикдан о„тиш жуда ҳам маҳол. Ҳеч кимсани қилмас зинҳор норози, Савобу гуноҳни о„лчар торози. Парвардигор о„зи одил ҳукмрон, Адолатли ҳар бир ҳукми бегумон.
Теран о„йга толар барча авлиё, Ҳайратда бор набий, барча анбиё. Муҳаммад Мустафо фақат чарх урар, “Умматим!” деб мудом хизматда турар. Сирот узра порлар мисоли чақин, Гоҳо торозига келар у яқин. Беҳуда кетмасмин дер ҳеч ҳимматим, Нажот топсин дейди барча умматим. Ко„ксин қалқон қилиб мисоли қоя, Барча одамларни қилар ҳимоя. Расул Яратгандан неларни тилар, Парвардигор бирма-бир қабул қилар. Барча дардларига даво айлагай, Барча тилакларин раво айлагай. Ё Раб, Муҳаммадни бахтиёр қилдинг, Сен о„зингга ҳабиб қилдинг, ёр қилдинг. Қиёматдай г„оят ог„ир г„ам куни, Наинки г„ам куни, зо„р мотам куни,
Гар бир қавм келса бисёр гуноҳи, Улар жойи бо„лса жаҳаннам чоҳи, Қилмаган тайинли бир иш дунёда, Гуноҳлари бо„лса жуда зиёда, Гар о„ртанса юрак-баг„ри г„ам билан, Фиг„он тортса улар гар алам билан, Истаса гар улар халосини ҳам, Кечир, ё Раб, мендай бир осийни ҳам. Download 2.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling