Достонин и нг б
Download 2.25 Mb.
|
\'ma`ruza. Hayrat ul abror boblari tahlili (1)
ИВ
ИККИНЧИ МУНОЖОТ Аллоҳ яратган го„зал нарсаларнинг жилвалари зуҳури ҳақида – лекин бундан о„ша ашёларни яратганнинг о„зининг улуг„ даргоҳига бирон фойда етмайди ва у мавжуд го„заллар билан бог„лиқ бузуг„лиқ ҳодисалари то„г„рисида бо„либ, бундан доноларнинг Ягонаси саройига бирон кимса зарар етказишни хаёлига ҳам келтирмайди Илоҳий нурларинг, ё Раб, таратдинг, Бор оламни ҳиммат билан яратдинг. Олам ичра барча асил, ноасил, Сенга бари сажда қилар муттасил. Саждага бош қо„йган эл масжидисан, Қиблага юзланган эл ма‟будисан. Сайёралар кезиб юрар самода, Замин ҳам муаллақ го„ё ҳавода. Хоҳласанг барчасин обод қиларсан, Хоҳласанг бир зумда барбод қиларсан. Юлдузларни михдай қоқиб қо„йгансан, Офтобни чироқдай ёқиб қо„йгансан. Сиру асрорларинг элни лол қилар, Донолар қаддини ҳатто дол қилар.
Ҳовуч тупроқдан бор жаҳон қилмас фарқ, Қаҳринг гирдобида бари бо„лар г„арқ. Қиёматдан фарқи ё„қ бу манзара, Тог„лар ҳам туядай тортади на‟ра. Само ҳам соврилар этак кул каби, Қо„зг„алар юлдузлар даста гул каби. Зуҳал ақлу ҳушин буткул унутар, Даф‟атан у завол сари юз тутар. Умид ришталарин узар Муштарий, Тахта билан тобут бо„лар минбари. Баҳром* ҳам танг холи учун йиг„лагай, Алам билан юрак-баг„рин тиг„лагай. * Б а ҳ р о м – бу о„ринда Миррих (Марс) сайёрси ко„зда тутилди. То„зон ичра жумла жаҳон тораяр, Офтоб ҳам жез танга каби қораяр. Зуҳра ҳам синдирар барча созини, Фарёд солар қо„йиб бор овозини. Аторуд ко„нглига сиг„мас алами, Даф‟атан қо„лидан тушар қалами. Ойни ҳам бу ҳолат жуда шоширар, Қиёмат зулматни мудом оширар. Аланга авжига чиқар беомон, Олов ичра ёнар юлдузли осмон. Замин неки, само ҳам барбод бо„лар, Барча иши фиг„он ва фарёд бо„лар. Ваҳимага солар уммонлар мавжи, Булутларга тегар то„лқинлар авжи. О„з о„қидан чиқар замин баногоҳ, Замин узра осмон йиқилар ногоҳ. Эс-ҳушин бой берар бор аҳли инсон, Вафо ва карамдан қолмас ном-нишон. Гоҳида бор замин юксалар ко„кка, Ер қошида само гоҳ тушар чо„кка. Уммон ичра кезар оташ г„аввосдай, Фалак ичра учар тог„лар раққосдай. Булутлар ко„пириб бо„кирар мудом, Қутурган подадай о„кирар мудом.
Неча фурсат давом этар бу аҳвол, Ниҳоят қо„зг„олар даҳшатли шамол. Остин-устун бо„лар ногоҳ бор гардун, Даф‟атан қиёмат топади якун. Яна Тангри о„зи ёлг„из қолади, О„зга мавжудотлар тез ё„қолади. Замину самонинг ё„қу боридан, Бандалар асрори ё изҳоридан, На-да қудратига етар бир зиён, Буюклиги шикаст топмас ҳеч қачон. Жумла жаҳон мулки қо„лига кирар, Бошин эгиб яна ё„лига кирар. Ё Раб, о„ша кунга қилсам гар жазм, Ё аввалроқ қилсам у томон азм, Имонимни ҳамроҳ қилгин ё„лимда, Бо„лмасин о„зингдан о„зга дилимда. Навоийни қилиб то абад хурсанд, Раҳматингдан қилгин мудом баҳраманд. Download 2.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling