Достонин и нг б


Download 2.25 Mb.
bet2/9
Sana04.11.2023
Hajmi2.25 Mb.
#1746041
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
\'ma`ruza. Hayrat ul abror boblari tahlili (1)

Гарчи гунаҳнинг ҳаду поёни ёқ, Айламасанг раҳм ҳам имкони ё„қ.

Адабий ан‟анага ко„ра муножотдан со„нг пайг„амбар мадҳига, я‟ни на‟тга о„тилади. Достонда 5 та на‟т келтирилган. Биринчи на‟тда тасаввуф та‟лимотидаги “Нури Муҳаммадия” назариясига то„хталинар экан, ушбу назариядаги “Одам Ато унга ҳам о„г„ил, ҳам ота” деган тушунча та‟рифи берилади. “Нури Муҳаммадия”га ко„ра Аллоҳ барча оламларни яратишдан олдин Муҳаммад нурини яратган бо„либ, шу нур туфайли оламни ва одамни яратган. Демак, Одам Ато ҳам Муҳаммад нуридан бино қилинган. Шунинг учун ҳазрати Муҳаммад (с.а.в) Одам Атога ҳам ота, ҳам о„г„илдир:



Бо„лди санга Одами сабқатнамо, Аввал о„гул, со„нгра гар о„лса Ато.

Кейинги на‟тларда пайг„амбарнинг болалиги, пайг„амбарлик давридаги фаолияти, ноёб инсоний хусусиятлари, ме‟рож туни та‟рифлари келтирилади.

Достоннинг 12-боби улуг„ салафлар Низомий Ганжавий ва Амир Хусрав Деҳлавий мадҳига баг„ишланган. Дастлаб Низомийга та‟риф берилар экан, унинг исмидаги ҳарфлар абжад ҳисобига ко„ра 1001 сонига тенг келиши жиҳатидан Худонинг 1001 исмига ҳамоҳанг эканлиги айтилади. Иштиқоқ (о„закдош со„зларни келтириш) ва ийҳом (байтни икки хил ма‟нони қо„ллаш) сан‟атлари воситасида у яратган хазина (“Хамса”)га та‟риф берилади:

Ганжа ватан, конгли анинг ганжхез, Хотири ганжуру тили ганжрез.

Хусрав Деҳлавий мадҳи келтирилганда эса унинг исмидаги “хусрав” со„зининг подшо ма‟носини билдириши Деҳлавийнинг со„з подшоси сифатида ҳинд мулкини обод қилганлиги, унинг ҳар бир достони Ҳиндистоннинг бир о„лкасига тенг эканлиги билан изоҳланади:



Назми саводи аро ҳар достон, О„йлаки, бир кишвари Ҳиндустон.

13-боб Нуриддин Абдураҳмон Жомий мадҳини о„з ичига олади. Навоий Низомий ва Деҳлавийни бир бобда та‟рифлагани ҳолда устози ва до„сти Абдураҳмон Жомийга алоҳида боб баг„ишлайди. Уни о„ша даврнинг “қутби тариқати” деб атар экан, о„зининг унга нисбатан ожиз ва муҳтожлигини г„оят камтарлик билан баён қилса, Жомийнинг янги ёзган бирор асарини о„зидан олдин ҳеч ким ко„рмаслигини фахр билан келтириб о„тади:



Номаг„аким роқим этиб хомасин, Ко„рмади мен ко„рмайин эл номасин.
“Ҳайрату-л- аброр” достонининг ёзилишида айнан Жомийнинг “Туҳфату-л-аҳрор” достони туртки бо„лганлигини айтилади:

Боштин-аёқ гавҳари шаҳвор эди, Қайси гуҳар, “Туҳфату-аҳрор” эди…

Чун о„қимоқ замзамаси бо„лди бас, Ко„нглум аро даг„дага солди ҳавас.

Ким бу ё„л ичраки алар солди гом,
Бир неча гом олса манга ҳам хиром.

Достоннинг 14-15-боблари со„з та‟рифига баг„ишланган. Ҳазрат Навоий со„знинг буюклигини “кун” (ярал) со„зининг олам ва одамни яратишда восита бо„лганлиги билан далиллайди:



Даҳр муқайяд била озодаси, Борча эрур коф” ила нун” зодаси.

Зодасидин зода бо„луб беадад, Зодага ҳам волид о„луб, ҳам валад.

Алишер Навоий бу о„ринда со„знинг маҳсули бо„лган адабий турлар ҳақида ҳам то„хталар экан, назм ва насрга алоҳида та‟риф беради, назмни насрдан устун қо„йиб, гулшанда гулларнинг саф тортиб туришини назмга, сочилиб, то„килиб ерда ётишини насрга о„хшатади. Шоирнинг э‟тирофича, назм бу қадар э‟зозланмаса, Тангри со„зида ше‟р бо„лмас эди:




Download 2.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling