Достонин и нг б
Download 2.25 Mb.
|
\'ma`ruza. Hayrat ul abror boblari tahlili (1)
Кимки жаҳон аҳлида инсон эрур, Билки нишони анга иймон эрур.
Алишер Навоий “Кимдаки иймоннинг уч белгиси бо„лса, у ҳақиқий инсондир” дейди ва бу белгилар сифатида сабр, шукр ва ҳаёни ко„рсатиб о„тади: Бас ани инсон атаг„ил бериё, Ким ишидур сабр ила шукру ҳаё. Комил инсон та‟рифидан кейин иймон шарҳига то„хталиб о„тилади. Ҳазрат Навоий иймоннинг 6 шарти сифатида қуйидагиларни келтириб о„тади: 1) Ҳақнинг борлигига иймон келтириш; 2) фаришталарга иймон; 3) Аллоҳнинг со„злари бо„лган муқаддас китобларга иймон; 4) Пайг„амбарларга иймон; 5) қиёмат кунига иймон; 6) тақдири азалга иймон. Ушбу фикрлардан со„нг Шайх Боязид Бистомий ва унинг муриди ҳақидаги ҳикоят келтирилади. Ҳикоятда бир куни Шайх Боязид Бистомийдан г„амгинлик сабабини со„раган муридига шайх бу дунёда ҳақиқий инсонлар камайиб кетганлигидан хафаман деб жавоб беради. Шунда муриди шайхни ҳақиқий инсонлар сафида деб ҳисоблашини айтганида, шайх о„зини ҳам юз минг сарсон-саргардонлар қаторида санашини, агар бу дунёдан иймон билан кетмас экан, инсон саналмаслигини айтади. Ҳикоятда диний мазмундан ташқари тасаввуфий қарашлар ҳам мавжуд бо„либ, бунда тариқатдаги хавф мақоми ҳақида со„з боради, деб айтиш мумкин. Н.Комиловнинг “Тасаввуф” китобида ёзилишича, хавф тариқатнинг 6-мақоми бо„либ, бунда соликнинг нафс макридан қо„рқиши, шайтон найрангининг ко„нгилга хавф солиши назарда тутилади. Нафс шундай кучли душманки, солик тариқатдаги тавба, вара‟, зуҳд, фақр, сабр каби мақомларни эгаллаган бо„лишига қарамай, нафснинг иймонга дахл қилиши мумкинлигидан доим хавфда бо„лади. Алишер Навоий кейинги мақолатларда ҳам биринчи мақолатда келтирилган бош мавзу – комил инсонга хос сифатлар баёнини давом эттиради. Хусусан, 5- мақолат карам ва саховат, 6- мақолат адаб, 7-мақолат қаноат, 8-мақолат вафо, 10-мақолат ростго„йлик та‟рифидадир. Бу мақолатлар орасида 7-мақолат бадиий тимсолларга бойлиги билан алоҳида ажралиб туради. Навоийнинг фикрича, кимки қаноатни о„зига касб қилган бо„лса, у энг бой инсондир. Олтин, кумуш ва зебу зийнатларни бойлик деб билмаслик керак, балки ҳақиқий бойлик қаноат хазинасидир: Кимгаки иш бо„лди қаноат фани, Билки, ани қилди қаноат г„ани. Ганжи тажаммулни г„ино билмагил, Балки г„ино ганжи қаноатни бил. Мазкур мақолатда қаноат тушунчаси чиройли ташбеҳлар ва тамсиллар воситасида ифодалаб берилганлигини ко„рамиз. Масалан, осмон қанчалик катта бо„лмасин, у битта кулча, я‟ни қуёш билан кун кечиради. Ко„з доим шунинг учун равшанки, у меҳроб остида туриб, иккита бодом билан озиқланади. Шундай экан, инсонлар қаноат бобида осмон ва ко„з сингари бо„лишлари керак. Мақолатда китобот (ҳарф) сан‟атининг ҳам етакчилик қилишини кузатиш мумкин: Қушлар аро шоҳки, анқо дурур, Нуктайе бу амрда пайдо дурур. Бордур агар фикр ила топсанг вуқуф, Қони‟ю анқог„а мувофиқ ҳуруф. Қушларнинг ичида анқо шоҳ ҳисобланади. Бунда ма‟лум бир ма‟но бор. Агар фикр билан воқиф бо„лишни истасанг, “қони‟” ва “анқо” со„зларининг ёзилишида ҳарфлар бир-бирига мувофиқдир. Ёки Шоҳ бошининг шарафи тож эмас, Англа ани шоҳки, муҳтож эмас. Шоҳ агар ул бо„лсаки, муҳтождур, Ҳарф ила муҳтожда ҳам тождур. Шоҳ бошининг шарофати тождан эмас, кимки муҳтож бо„лмаса, о„шани шоҳ деб тушун. Муҳтожни ҳам шоҳ деб аташ мумкин бо„лса, ҳарф нуқтаи назаридан “муҳтож” со„зида ҳам “тож” бор-ку! Мақолатга “Қаноатли ва қаноатсиз икки до„ст” ҳақидаги ҳикоят илова тарзида келтирилган. Ҳикоятда келтирилишича, икки до„ст Форс мулкидан Чин мамлакати томон ё„лга тушадилар. Бири тақдир берганига қаноатли инсон бо„либ, иккинчиси очко„з, тама‟гир эди. Ё„лда кетаётиб, бир тошга ко„злари тушади. Унинг ярми ер остида бо„либ, ярми ер юзасига чиқиб турарди. Тош устида: “Кимки меҳнат қилиб тошни айлантириб қо„йса, остидаги афсонада вайрона тагида бекитиб қо„йилган хазина ҳақида ёзиб қо„йилган. Кимки бу машаққат, азоб уқубатларни хоҳламаса, унинг учун сабру қаноат ҳаммасидан яхшироқдир” деган ёзув битилган эди. Очко„з йигит ёзувни о„қигач, хазина илинжида тош остини қазишга тушиб кетади. Қаноатли одам эса бепарво тарзда шаҳар томон ё„л олади. Шаҳарга кирадиган бир неча дарвоза бо„либ, у шаҳарга биринчи бо„либ киради. Шаҳар аҳолисининг одатига ко„ра, мамлакат подшоси қазо қилса, дарвозадан биринчи кирган одамни подшоҳ қилиб ко„тарар эканлар. Шу тариқа бу до„ст о„з қаноати туфайли мамлакатга подшоҳ бо„лади. Унинг тош остини қазиётган до„сти эса ог„ир меҳнатни бажариб бо„лгач, тошни аг„дариб қараса, “Хом тама‟ бу дунёда алам чекади” деб ёзиб қо„йилган экан. Хулоса шуки, қаноатли инсон о„з сабру қаноати туфайли шоҳ мартабасига эришади, қаноатсиз инсон эса тама‟ илинжида хору зор бо„лади. “Ҳайрату-л-аброр” достонида хотима ҳам о„зига хос о„ринга эга. Достоннинг 62-63-боблари ҳазрат Навоийнинг хулоса ва якуний фикрларини о„з ичига олади. 62-бобда Навоий достонни яратиш орзусидан бошлаб уни тугатгунича бо„лган жараён ҳақида ёзар экан, достонни ёзиш хаёли унга тинчлик бермагани, элу юрт хизмати, халқ арз-додини тинглаш уни асосий мақсаддан чалг„итса-да, Худонинг о„зи унга марҳамат ко„рсатиб, ниҳоят бу улуг„ муддаони поёнига етказганини бетакрор ташбеҳлар воситасида баён қилиб беради. Боб со„нгида Навоий г„оят назокат ва камтарлик билан агар ёзганлари элга манзур бо„лмаса, уни афв этишларини со„раб, Аллоҳга илтижо қилади: Жилва бер эл ко„зига ҳам хо„б ани, Қилг„ил улус ко„нглига марг„уб ани. Ҳар нечаким, журмум эрур печ-печ, Лекин эрур раҳматинг олинда ҳеч. 63-бобда оёг„и тойиб кетиб, косадаги ошни шоҳнинг бошига то„киб юборган ва олижаноб шоҳнинг хижолатдан о„лар ҳолатга етган бу қулни афв этгани ҳақидаги ҳикоят берилади ва бу ҳикоят бевосита 62-бобга ҳамоҳанг тарзда, унга иловадек келтирилади. Навоий Аллоҳни олижаноб шоҳга, о„зини оёг„и тойиб кетган қулга о„хшатар экан, шундай ёзади: Ҳар неча ко„п бо„лса гуноҳим менинг, Шукрки, бор сендек илоҳим менинг. Хижлат ила қолмади худ жом манга, Ери дурур айласанг эҳсон манга. “Ҳайрату-л-аброр” достонида кун тартибига қо„йилган масалалар бевосита “Хамса”нинг кейинги достонларида ҳам давом этади, хусусан, комил инсонга хос адаб, қаноат, карам ва саховат, футувват, ростлик, вафо каби хислатлар билан бог„лиқ масалалар “Фарҳод ва Ширин” достони, “Саб‟аи сайёр” таркибидаги ҳикоятлар, “Садди Искандарий” достонларида янгича талқин топганлигини ко„рамиз. Достон аруз тизимининг сари‟ баҳри – сари‟и мусаддаси матвийи макшуф (рукнлари ва тақти‟и: муфтаилун муфтаилун фоилун – ВВ – / – В В – / – В – ) вазнида ёзилган. Бу вазн панду насиҳат мазмунидаги фикрларни баён қилишга ниҳоятда қулай бо„лганлиги сабабли достон учун асосий ше‟рий о„лчов вазифасини о„таган. Download 2.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling