Дуал таълим принципларини жорий этиш модули бўйича ЎҚув-услубий мажмуа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Download 366.09 Kb.
|
ДУАЛ ТАЪЛИМ ПРИНЦИПЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
- Ўзбекистон Республикасида профессионал таълимда ўқитишнинг дуал тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори Ўзбекистон Республикаси профессионал таълимида ўқитишнинг дуал тизимини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4145-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2019 йил 10 июндаги ПҚ-4356-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси профессионал таълимида ўқитишнинг дуал тизими ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси профессионал таълимида ўқитишнинг дуал тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б. А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммаларига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил “____” ________ даги _______-сон қарорига илова Ўзбекистон Республикасида профессионал таълимда ўқитишнинг дуал тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар. 1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида профессионал таълимда ўқитишнинг дуал тизими (кейинги ўринларда Дуал таълим деб юритилади)ни ташкил этиш ва уни амалга ошириш тартибини белгилайди. 2. Дуал таълим “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади. 3. Дуал таълимни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилинади. 4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар ҳамда олий таълим муассасалари тегишли касб (мутахассислик)лар бўйича ўрта бўғин кадрларга бўлган эҳтиёж асосида дуал таълим жорий этиладиган корхона (ташкилот)ларни аниқлайди ва рўйхатини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади. Бунда, мустақил фаолият кўрсатувчи корхона (ташкилот)лар дуал таълим жорий этиш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига таклиф киритишлари мумкин. 5. Дуал таълим ташкил этиладиган профессионал таълим муассасалари (кейинги ўринларда Таълим муассасалар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади. Дуал таълим ташкил этилиши кўзда тутилаётган таълим муассасалари имкониятлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган экспертлар иштирокида ўрганилиши мумкин. 6. Кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклида таълим олаётган ўқувчилар дуал таълимга ўқишини кўчириш тақиқланади. Шунингдек, Таълим муассасаси ва корхона (ташкилот) ўртасида ёки корхона (ташкилот) ва ўқувчи (лар) ўртасида тузилган шартнома бекор қилинганда ўқувчи(лар) ўқиши мос таълим даражасидаги кундузги таълим шаклига ўтказилади. 7. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: Download 366.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling