Дуал таълим принципларини жорий этиш модули бўйича ЎҚув-услубий мажмуа
-боб. Дуал таълимни ташкил этишда корхона (ташкилот), таълим муассасаси ва ўқувчиларнинг асосий вазифалари
Download 366.09 Kb.
|
ДУАЛ ТАЪЛИМ ПРИНЦИПЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ
4-боб. Дуал таълимни ташкил этишда корхона (ташкилот), таълим муассасаси ва ўқувчиларнинг асосий вазифалари
26. Корхона (ташкилот) қуйидаги вазифаларни бажаради: Таълим муассасаси билан биргаликда дуал таълим бўйича ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш бошланишидан камида бир ой олдин тегишли шартномаларни расмийлаштиради; Таълим муассасаси билан ҳамкорликда дуал таълим таълим дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқади ва амалга оширади; Дуал таълимда ўқитиш муддатлари ҳамда корхона (ташкилот)га юборилаётган ўқувчилар таркиби бўйича таълим муассасаси билан келишади; Ўқувчиларни дуал таълим дастурининг назарий, ўқув-амалий қисмини Таълим муассасасида олиб боришлари учун шарт-шароит яратади; Дуал таълим олиш бўйича ўқувчилар билан шартномалар тузади ва Таълим муассасаси билан келишилган муддатларда ўқувчиларни қабул қилади; Дуал таълим жараёни даврида ўқувчини меҳнат қонунчилиги асосида ишга қабул қилади; Ўқувчини корхона (ташкилот)да ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисми мобайнида белгиланган тартибда аниқ иш жойи, яъни ишлаш учун зарур жиҳозлар билан таъминлайди; Ўқувчиларни корхона (ташкилот) устави, ички тартиб қоидалар, тиббий (санитар), ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва бошқа умуммажбурий стандарт ва қоидалар ҳамда корхона (ташкилот)га ишга жойлашиш имкониятлари билан таништиради; Ҳар бир ўқувчи(лар)га дуал таълим дастурининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмини ўргатиш учун юқори малакали мутахассис уста бириктиради; Корхона (ташкилот)да дуал таълим дастурининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмини амалга оширилишини таъминлайди ва етарли шарт-шароитлар яратади; Дуал таълимнинг мақсад ва вазифаларига асосланган ҳолда ўқувчиларга ўз уставига мувофиқ амалий жараёнларда қатнашишга рухсат беришни таъминлайди; Корхона (ташкилот)да ўқувчиларга тиббий-санитария қоидалари, меҳнатни муҳофаза қилиш, ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берувчи хавфсизлик чораларни таъминлайди; Ўқувчиларнинг корхона (ташкилот)да ташкил этилган тиббий хизматлардан фойдаланишини таъминлайди; Бириктирилган уста томонидан дуал таълим дастури, лавозим йўриқномалари ва мажбуриятларни бажарилишини таъминлайди; Таълим муассасаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган дуал таълим дастурларига мувофиқ ўқувчи томонидан ўзлаштирилган ўқув модуллари асосида касб (мутахассислик) бўйича ўқитиш натижалари (компетенциялар)ни баҳолаш жараёнини ташкил этади; Ўқувчилар кундалиги юритилишини таъминлайди; Ўқувчининг касб (мутахассислик)лари бўйича якуний давлат аттестациясини ташкил этишда қатнашади; Таълим муассасаси билан биргаликда дуал таълимни амалга оширилганлиги бўйича ҳисоботларни тайёрлайди. Таълим муассасаси ва ўқувчилар билан тузилган шартномаларга мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин. 27. Таълим муассасаси қуйидаги вазифаларни бажаради: Корхона (ташкилот) билан дуал таълимни жорий этиш бўйича камида бир ой олдин тегишли шартномани ишлаб чиқади ва имзолайди; Корхона (ташкилот) билан бирга касб (мутахассислик)лар бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган таълим дастурлари асосида дуал таълим бўйича ўқув меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди; Корхона (ташкилот) билан дуал таълим бериш бўйича ўқитиш муддатлари ҳамда таълим олувчи ўқувчиларнинг рўйхатини тасдиқлайди. Ўқувчи ва корхона (ташкилот) ўртасида дуал таълим бўйича тузилган шартномаларни рўйхатга олади; Қонун ҳужжатларига мувофиқ шартномаси мавжуд ўқувчиларни дуал таълим бўйича гуруҳларга қабул қилишни ташкил этади; Дуал таълимни ташкил этиш, ўқувчиларни корхона (ташкилот)га юбориш, ҳар бир ўқувчилар гуруҳига ишлаб чиқариш таълими устаси ёки ўқитувчини бириктириш бўйича буйруқни расмийлаштиради; Дуал таълим дастурини амалга оширишни таъминлайди; Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг фаолиятини назорат қилади ва улар томонидан белгиланган тартибда таълим жараёни ташкил этилишини таъминлайди; Ўқувчи кундалиги юритилишини назоратини олиб боради; Корхона (ташкилот) билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг баҳолаш жараёнини ва якуний давлат аттестациясини белгиланган тартибда ташкил этади; Корхона (ташкилот) билан келишилган ҳолда дуал таълим натижалари юзасидан ҳисоботларни тайёрлайди ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларига тақдим этади; Дуал таълим бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида бажаради; Корхона (ташкилот) билан тузилган шартномага мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин. 28. Ўқувчилар қуйидаги вазифаларни бажаради: Корхона (ташкилот) ва таълим муассасасида белгиланган тартиб қоидаларига риоя қилади; Корхона (ташкилот)нинг уставига мувофиқ иш жараёнларига белгиланган тартиб асосида қатнашади; Дуал таълимнинг назарий ва ўқув-амалий қисми бўйича машғулотларига қатнашади; Ўқув модул (фан дастур)ларини тўлиқ ўзлаштиради; Амалий машғулотларда берилган вазифаларни ўз вақтида бажаради; Дуал таълим жараёни вақтида таълим муассасаси ва корхона (ташкилот)лардан бириктирилган усталар билан доимий алоқада бўлади; Ўқувчи кундалигини ўз вақтида юритиб боради ва ҳисоботларни топширади; Якуний давлат аттестациясига пухта тайёргарлик кўради ва аттестация жараёнларига ўз вақтида иштирок этади; Таълим муассасаси ва корхона (ташкилот) томонидан белгиланган тегишли вазифаларни бажаради; Корхона (ташкилот) билан тузилган шартномага мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин. Download 366.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling