Дуал таълим принципларини жорий этиш модули бўйича ЎҚув-услубий мажмуа
-боб. Дуал таълимни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари
Download 366.09 Kb.
|
ДУАЛ ТАЪЛИМ ПРИНЦИПЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-боб. Дуал таълимни ташкиллаштириш.
2-боб. Дуал таълимни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари.
9. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш, йирик ва кичик бизнес субъектларида аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш учун меҳнат фаолияти билан таълимни уйғунлашган ҳолда ташкил этиш орқали малакали кадрлар тайёрлаш - Дуал таълимнинг асосий мақсади ҳисобланади. 10. Дуал таълимни ташкил этишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: корхона (ташкилот)даги ишлаб чиқариш шароитлари билан Таълим муассасалари ўқув жараёнларини ўзаро боғлаш; ўқувчиларни меҳнат фаолияти иштирокчисига айлантириш орқали таълимнинг ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмини корхона (ташкилот)ларда ҳамда назарий ва ўқув-амалий қисмини Таълим муассасаларида ташкил этиш; ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ҳамда иқтисодиётнинг реал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ўрта бўғин кадрларини тайёрлашни такомиллаштириш; корхона (ташкилот)лар ҳамда Таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлик форматлари ва моделларини ишлаб чиқиш; таълим дастурларини меҳнат фаолияти билан уйғунлашган ҳолда амалга оширган ҳолда компетенцияларни шакллантириш; таълим дастурларини иш берувчиларнинг талаблари ва улардаги технологик янгиланишлар асосида такомиллаштириб бориш; кадрларни тайёрлаш ва таълим дастурларини амалга оширишни молиялаштириш; корхона (ташкилот)лар ва Таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро тармоқ ҳамкорлигининг шакл ва услубларини такомиллаштириш; битирувчиларни баҳолашда корхона (ташкилот)лар иштирокини янада кенгайтириш; турли ёшдаги аҳоли қатламини тегишли касб (мутахассисликлар) бўйича квалификацияларни ўзлаштиришга бўлган эҳтиёжларини қондириш. 3-боб. Дуал таълимни ташкиллаштириш. 11. Дуал таълимни амалга ошириш қуйидаги асосий босқичларни ўз ичига олади: Дуал таълим ташкил этиладиган корхона (ташкилот)ларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, вазирликлар ва идоралар таклифи асосида аниқлаш; Корхона (ташкилот) ва Таълим муассасаси ҳамда корхона (ташкилот) ва ўқувчи ўртасида шартнома тузиш; Ўрта бўғин кадрларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш; Касбга йўналтириш ишларини ташкил этиш; Таълим дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда янгилаб бориш; Меҳнат бозорида кадрларга бўлган талаб ва таклифларни инобатга олган ҳолда Дуал таълим жараёнини ташкил этиш. Дуал таълим дастурлари асосида тайёрланаётган кадрларни баҳолаш. 12. Дуал таълимни жорий этиш бўйича корхона (ташкилот) ва таълим муассасаси ўртасидаги шартнома мазкур Низомнинг 1-иловасидаги намунага мувофиқ расмийлаштирилади. Корхона (ташкилот) бир ёки бир нечта таълим муассасаси билан ва таълим муассасаси ҳам бир ёки бир нечта корхона (ташкилот) билан шартномалар расмийлаштириши мумкин. Бунда таълим муассасаси томонидан шартнома расмийлаштирилишидан камида 1 ҳафта олдин мазкур корхона (ташкилот) таълим стандартда назарда тутилган билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш учун етарли шарт-шароитларга эгалиги ва имкониятлари ўрганилади ҳамда тегишли хулосалар тайёрланади. 13. Таълим муассасалари ва корхона (ташкилот) ҳамкорликда дуал таълим дастурлари бўйича ўқувчиларни ўқишга жалб этиш мақсадида касбга йўналтириш ишларини ташкил этадилар. 14. Дуал таълим бўйича ўқувчи билан корхона (ташкилот) ўртасида тузиладиган шартнома ушбу низомнинг 2-иловасидаги намунавий шартнома асосида расмийлаштирилади. Таълим муассасаси корхона (ташкилот)га таълим олмоқчи бўлган ўқувчиларни тавсия этиши мумкин. Корхона билан ўқувчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси ўқувчи томонидан тақдим этилган тақдирда таълим муассасаси ўқувчини ўқувчилар сафига қабул қилади. 15. Таълим муассасаларининг дуал таълим дастурлари жорий этиладиган гуруҳларга ўқувчиларни қабул қилишнинг бошқа шартлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. 16. Дуал таълим дастури Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув меъёрий ҳужжатлар асосида Таълим муассасаси томонидан корхона (ташкилот) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади. Таълим дастури ўқувчилар томонидан умумий ва касбий компетенцияларни ўзлаштиришни назарда тутиши лозим. 17. Ўқитиш давомийлиги, назарий ва амалий таълим муддатлари ҳамда якуний давлат аттестацияси корхона (ташкилот) ва Таълим муассасаси томонидан тасдиқланадиган ўқув жараёни графиги асосида белгиланади. Ўқув жараёни графигини ишлаб чиқишда ўқувчилар бир ҳафтада камида 2 кун Таълим муассасасида таълим дастурининг назарий, ўқув-амалий қисмини ва қолган кунлари ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмларини корхона (ташкилот)да ўтказишлари назарда тутилади. Ўқув жараёни графигига мувофиқ касб (мутахассислик) бўйича ўқитиш муддати белгиланади. Ўқитишнинг давомийлиги кундузги таълим шакли бўйича тегишли таълим дастурларидан кўп бўлиши мумкин, лекин кам бўлишига йўл қўйилмайди. 18. Корхона (ташкилот)нинг тегишли буйруғи асосида дуал таълим бўйича ўқувчи(лар)га корхона (ташкилот)нинг тажрибали ходимларидан уста бириктирилади. Бунда, корхона (ташкилот) томонидан бириктириладиган усталар учун алоҳида штат бирликлари ажратилиши ёки амалдаги штат бирликлари доирасида тегишли уста(лар)га қўшимча вазифа сифатида бириктирилиши мумкин. Мазкур бириктирилган устага корхона (ташкилот) томонидан белгиланган тартибда меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби жорий этилади. Корхона (ташкилот) бириктирилган устани белгиланган тартибда рағбатлантириши мумкин. Бириктирилган устанинг фаолияти корхона (ташкилот) мутасаддилари томонидан назорат қилинади. 19. Корхона (ташкилот) томонидан ўқувчиларга бириктириладиган ҳар бир устага тўғри келадиган ўқувчилар сони, аниқ иш ўринлари сони, ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмнинг ҳамда технологик жараёнларнинг мураккаблик даражасидан келиб чиққан ҳолда корхона (ташкилот) томонидан таълим муассасаси билан келишган ҳолда белгиланади. 20. Ўқувчига дуал таълим жараёнида корхона (ташкилот)даги меҳнат фаолияти учун қонун ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи тўланади. 21. Дуал таълимнинг назарий ва ўқув-амалий қисми амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим муассасасида ташкил этилади. Корхона (ташкилот)нинг малакали мутахассислари Таълим муассасаси машғулотларини ўтказишга белгиланган тартибда жалб этилиши мумкин. 22. Дуал таълим жараёни белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув жараёни графиги асосида ташкил этилади ва ўқувчиларнинг таълим жараёнининг назарий ва ўқув-амалий қисмидаги иштироки Таълим муассасаси томонидан гуруҳ журналларида ҳамда корхона (ташкилот)даги ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмидаги иштироки ўқувчилар кундалигида қайд этиб борилади. Корхона (ташкилот) ўқувчиларнинг Дуал таълимда ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмдаги иштироки юзасидан қўшимча қайд этиш ҳужжатларини юритиши мумкин. 23. Таълим муассасаси ва корхона (ташкилот) ўқувчиларнинг Дуал таълимдаги иштироки, ўзлаштириши, ички тартиб қоидаларга риоя этиши каби масалаларда маълумот алмашувини йўлга қўядилар. 24. Дуал таълимда ўқувчиларни баҳолаш ва якуний давлат аттестациясини ўтказиш амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб асосида ташкил этилади. Корхона (ташкилот)нинг раҳбари ёки масъул ходими якуний давлат аттестациясининг раиси бўлиши мумкин. Бунда Таълим муассасаси икки ёки ундан ортиқ корхона (ташкилот) билан шартнома имзоланган ҳолларда энг кўп ўқувчи жалб этилган корхона (ташкилот) тавсияси ҳисобга олинади. 25. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги дуал таълимни ташкил этиш бўйича қуйидаги ишларни амалга оширади: Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, вазирлик ва идоралар, техникумлар бириктирилган олий таълим муассасалари билан дуал таълим ташкил этиладиган корхона (ташкилот) ва Таълим муассасасида таълим жараёнини ташкил этиш юзасидан ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш; Дуал таълим жараёнини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш; Дуал таълимни ташкил этиш билан боғлиқ ўқув-методик таъминоти ва норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш чораларини кўриш; Таълим муассасаларини белгиланган тартибда давлат намунасидаги дипломлар ва унинг иловалари билан таъминлаш; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаларининг Таълим муассасаларида дуал таълимни ташкил этиш бўйича ҳисоботларини кўриб чиқиш; Таълим муассасаларида дуал таълимни ташкил этиш юзасидан мониторинг ташкил этиш. Download 366.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling