Dunyoqarash tushunchasi va mohiyati. Falsafaning asosiy yo’nalishlari. Ҳозирги вақтда компьютер«компьютер фалсафаси»
Элемент системани ташкил қилган структуранинг ўзаро боғланиш, алоқадорлик, муносабат жиҳатларини таъминлайдиган нисбатан мустақил таркибий қисмидир
Download 203.15 Kb.
|
1-мавзу.docx
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Моҳият ва ҳодиса»
Элемент системани ташкил қилган структуранинг ўзаро боғланиш, алоқадорлик, муносабат жиҳатларини таъминлайдиган нисбатан мустақил таркибий қисмидир. Жамиятда элемент ижтимоий муносабатларнинг конкрет кўринишлари тарзида намоён бўлади. Масалан, жамиятни яхлит система деб оладиган бўлсак, ундаги элемент алоҳида индивидлар, ижтимоий қатламлар, табақаларнинг онгли муносабатлари тарзида кўзга ташланади. Яъни, жамиятнинг ахлоқий, ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий ва бошқа муносабатлари структуравий тузилишни ташкил қилган. Ўз навбатида, системани тўлалигича билиш, унинг стуктуравий тузилишидаги ҳар бир элементнинг функционал фаолиятини алоҳида таҳлил қилишни тақозо этади.
Шунинг учун «система», «структура», «элемент» каби фалсафий категориялар нарса ва ҳодисаларни билишга системали ёндашиш, структуравий таҳлил усулларининг умумметодологик асоси бўлиб ҳисобланади. Элементларни системани ташкил қилишдаги структуравий аҳамиятига кўра: муҳим ва муҳим бўлмаган, асосий ва асосий бўлмаган элементларга ажратиб ўрганиш алоҳида аҳамиятга эга. Чунки ҳар қандай конкрет элемент, муайян системада макон-замон хусусиятларига кўра, ўз аҳамиятига эга бўлади. Бироқ, уларнинг аҳамиятини, юқорида кўрсатилганидек, туркумлаштириш мутлақо нисбий ҳамда шартли характерга эга бўлиб, муайян манфаатлар ва эҳтиёжлар асосида ёндашишдан келиб чиқади. Шунга кўра, конкрет макон ва замонда системани ташкил қилишдаги элементларнинг аҳамияти структуравий функциясида муқобилликлар вужудга келиб туриши билан изоҳланади. Яъни, системадаги унинг характерини белгилаб турган муҳим элемент, маълум вақтга келиб муҳим бўлмаган элементга айланиши ёки аксинча бўлиши мумкин. «Моҳият ва ҳодиса» категориясини олиб кўрайлик. Моҳият-ўзида алоҳидалик, махсуслик, умумийликнинг мазмунини, сабабини, заруриятини, имкониятини, бутун, қисм, система, структура, элемент тарзида намоён қилади. Ҳодиса эса, уларнинг боғланиши, алоқадорлик ва муносабатларининг намоён бўлишидир. Моҳиятни алоҳидалик, махсуслик, умумийлик, бутун, қисмга мос келишига қараб, туркумлаштириб ўрганиш мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари, субъект назарида аҳамиятига ва функциясига кўра, асосий ва асосий бўлмаган, нисбатан барқарор ёки ўзгарувчан моҳиятларга ажратиб, уларнинг ривожланиши жараёнида ўрнини алмаштириб туришларини эътиборга олиш зарур. Нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини билиш уларнинг инсон эҳтиёжларини қондириш вазифаси ва мақсадларини конкретлаштиришдан иборат. Масалан, жамият устқурмасининг сиёсий элементи бўлган давлатнинг мақсади ва вазифаси, уларни амалга ошириш усул ҳамда воситалари мамлакат ҳудудида яшаётган кишиларнинг муайян ҳаёт шароитларини таъминлашдан иборат бўлиб, унинг моҳиятини ташкил қилади. Шунга кўра, ҳар қандай моҳиятни одамларнинг манфаатлари ва эҳтиёжларига, цивилизация келажагига боғлаб таҳлил қилгандагина, у аҳамиятга эга бўлади. Нарса ва ҳодисаларнинг моҳият ва ҳодиса тарзида боғланишлари макон ва замондаги муайян конкретлиги билан ажралиб туради. Моҳият ва ҳодиса ўз хусусиятларига кўра система, структура ва элементларда ўзига хос тарзда намоён бўлади. Шунинг учун ҳар қандай ҳодисани ва моҳиятни таҳлил қилишда аниқ тамойилларга асосланиш лозим. Download 203.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling