Dunyoqarash tushunchasi va mohiyati. Falsafaning asosiy yo’nalishlari. Ҳозирги вақтда компьютер«компьютер фалсафаси»


Download 203.15 Kb.
bet24/49
Sana22.12.2022
Hajmi203.15 Kb.
#1043674
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49
Bog'liq
1-мавзу.docx

Мазмун ва шакл. Фалсафада мазмун ва шакл категорияси нарса, ҳодисаларнинг мавжудлиги ва ривожланиш жараёнини билиш усули сифатида муҳим аҳамиятга эга. Мазмун - нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиш жараёнидаги системани ташкил қилган элементларнинг структуравий боғланиши бўлиб, уни бошқа системалардан фарқини белгилайдиган алоқадорликлар ва муносабатларини ифодалайди.
Шакл эса – системани ташкил қилган элементларнинг структуравий боғланишлари, алоқадорликлари, муносабатларининг ифодаланишидир. Ҳозиргача фалсафий адабиётларда мазмун ва шакл ўртасидаги боғланишларни бир-биридан ажратиб таҳлил қилиш анъанавий характерга эга. Яъни, мазмуннинг ўзгариши шаклнинг ўзгаришига олиб келади, деган хулоса устувор бўлган. Ваҳоланки, системанинг элементлари структуравий боғланишларсиз, алоқадорликларсиз мавжуд бўлиш мумкин бўлмаганлигидек мазмун ва шакл ҳам бир-бирисиз мавжуд бўла олмайди. Биз фақат нисбатан мустақил бўлган мазмун ва шаклни билиш хусусиятига қараб, шундай мантиқий хулосага келишимиз мумкин. Бошқача қилиб айтганда, мазмун ва шаклдаги ҳар қандай жузъий ўзгариш ҳам бир-биридаги ўзгаришларни тақозо қилади, фақатгина биз уларни билиб олган ёки билмаган бўлишимиз мумкин. Масалан, сувнинг агрегат ҳолати, шакли ўзгариши билан унинг мазмуни ҳам ўзгаради. Яъни, сув буғ ҳолатида чанқоқни қондирмайди, ўсимликларни суғориш учун ярамайди. Бундан ташқари, элементларнинг структуравий боғланишлари системанинг характерини белгилашидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, структуравий боғланишлар шакл сифатида системанинг мазмунини ҳам белгилаб туради. Шунга кўра, шаклни мазмунга нисбатан «иккиламчи» дейиш ноўриндир. Бунга ижтимоий ҳаётдан мисол келтирадиган бўлсак, демократия бошқаришнинг шакли сифатида жамиятнинг мазмунини белгилаб туради.
Сабаб ва оқибат. Нарса ва ҳодисаларнинг ички бирлиги, яхлитлиги ва тарихий-тадрижий ривожланиш тамойилига кўра, уларнинг мазмуни ва шакли ўзгариб туради. Ўз навбатида, ҳар қандай системанинг элементлари ўртасидаги структуравий боғланиш конкрет мазмунга эга бўлиб, унга мос мазмунларда ўз ифодасини топади. Бошқача қилиб айтганда, мазмун ва шакл ўртасидаги алоқадорлик, боғланиш, муносабатнинг характери муайян сабабга асосланади. Яъни, нарса ва ҳодисаларнинг система шаклида намоён бўлиши, муайян сабаб оқибатидир. Демак, нарса ва ҳодисаларнинг тадрижий ривожланиши сабаб-оқибат муносабатлари тарзида намоён бўлади. Шунга кўра, сабаб – бирор нарса ва ҳодиса ривожланиш жараёнининг оқибатидир.
Нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиши жараёнидаги сабаб ва оқибат муносабатларини билишда, уларнинг макон ва замондаги тарихий ва мантиқий изчиллиги муҳимдир. Бошқача қилиб айтганда, бир томондан, ҳар қандай сабаб аввалги ҳодисалар ёки уларнинг ривожланиш оқибати тарзида намоён бўлади. Иккинчи томондан эса, бу оқибат кейинги ривожланишнинг сабаби бўлиб ҳисобланади.
Нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиши асос бўлган сабаблар тизими мавжуд. Уларни шартли равишда: асосий ва асосий бўлмаган, муҳим ва муҳим бўлмаган сабабларга ажратиш мумкин.
Сабабнинг моҳияти аввалги ҳодисаларнинг оқибати сифатида вужудга келаётган ҳодисалар учун сабаблигидадир. Шунга кўра, сабабни бир вақтнинг ўзида оқибат тарзида қараш мумкин. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ҳар қандай оқибат сабаб тарзида намоён бўлади. Шу билан бирга, сабабни нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиш жараёнидаги макон ва замондаги даврий такрорланишдан фарқлаш керак. Чунки, сабаб мавжудликнинг генетик боғланишларини, алоқадорликларини ифодалаши билан биргаликда, уларнинг истиқболларини ҳам белгилаб беради. Ҳегел тили билан айтганда, сабаб-моҳиятнинг ҳаракатдаги мавжудлик ҳолатидир. Сабаб фалсафий категория сифатида қуйидаги хусусиятларга эга:
1) унинг объектив характери нарса ва ҳодисаларнинг ички, таркибий элементлари муносабатларига хос бўлиб, моҳиятнинг реал мавжудлик ҳолатини ифодалайди;
2) сабабнинг конкретлиги нарса-ҳодисаларнинг хусусиятларидан келиб чиқади, ҳамда унинг индивидуаллигини таъминлайди;
3) сабаб умумий характерга эга бўлиб, ҳеч қандай нарса ва ҳодисанинг ривожланиши сабабсиз содир бўлмайди;
4) сабаб зарурий бўлиб, муқаррар равишда, муайян оқибатларни келтириб чиқаради;
5) сабабнинг узлуксизлиги, бир томондан, турли сабабларнинг изчил боғланишларини, муносабатларини, иккинчи томондан, ҳар бир сабабнинг оқибат тарзида олдинги сабаб билан боғлиқлигини характерлайди.

Download 203.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling