Dunyoqarash tushunchasi va mohiyati. Falsafaning asosiy yo’nalishlari. Ҳозирги вақтда компьютер«компьютер фалсафаси»


Алоҳидалик, хусусийлик, умумийлик


Download 203.15 Kb.
bet22/49
Sana22.12.2022
Hajmi203.15 Kb.
#1043674
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   49
Bog'liq
1-мавзу.docx

Алоҳидалик, хусусийлик, умумийлик. Улар нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиш жараёнидаги макон-замон муносабатларини конкрет тарзда намоён қилади. Умумийлик – оламдаги алоҳида, индивидуал тарзда намоён бўлаётган нарса – ҳодисаларнинг турфа, хилма-хил умумлаштирувчи хосса ҳамда хусусиятларнинг муштараклашган ҳолда намоён бўлишидир. Алоҳидалик ва умумийлик ўртасидаги боғланиш, алоқадорлик ва муносабат «хусусийлик» категорияси орқали ифодаланади. Биринчидан, бу категорияларнинг мазмуни оламнинг бирлиги, уларнинг мантиқий ифодаси конкретлик бўлиб ҳисобланади. Иккинчидан, «алоҳидалик», «хусусийлик», «умумийлик» нарса ва ҳодисаларнинг макон-замон конкретлигини ифодалайдиган, нисбатан мустақил мантиқий тушунчалар тарзидагина намоён бўлиши мумкин. Зеро, уларнинг нисбатан мустақиллиги, ички бирлигининг намоён бўлиш шаклидир.
Алоҳидалик муайян хосса ҳамда хусусиятга эга бўлган нарса ва ҳодисаларнинг макон ва замондаги чегараланган конкрет ҳолати, ҳар қандай ҳодиса ва нарсанинг ички сифат муайянлиги, индивидуаллиги.
Антик фалсафада алоҳидалик категориясининг мазмуни муайян турғунликка эга бўлган бирлик сифатида қаралган (Афлотун, Арасту). Ҳегел, алоҳидаликни воқеаларнинг зарурий шакли, макон ва замондаги тафовутларнинг намоён бўлиш моменти сифатида қарайди.
Фалсафада миллийлик ва умуминсонийлик масаласида алоҳидаликнинг умумийликдан фарқини мутлақлаштириш натижасида муайян қарашлар вужудга келиши мумкин (Бу ҳақда «осиёцентризм» ва «европацентризм» тўғрисида эслаш кифоя).


Система, структура, элемент фалсафанинг муҳим категорияларидан бўлиб ҳисобланади. Система грекча сўз бўлиб, бутунлик, яхлитлик, элементлардан ташкил топган бирикма, деган маъноларни англатади.
Система категориясининг мазмуни, уни ташкил қилган элементларнинг структуравий муносабатларига мос келади. Шу нуқтаи назардан, билиш жараёнидаги системалаштириш, назарий фаолият сифатида, уларнинг ташкил қилинган таркибий элементларини тарихий-мантиқий изчил тартибга келтириш билан изоҳланади. Хусусан, бу элементларнинг функционал фаолиятини, аҳамиятига кўра туркумлаштириш, муҳим методологик аҳамиятга эга, чунки инсоннинг борлиқни билиш фаолияти система структурасидаги элементларнинг мавжудлик ҳолати ва ривожланиши объектив қонуниятларини ўрганиш асосида, уларни мақсадга мувофиқ ташкил қилишга қаратилган. Яъни, инсоннинг объектив реалликни назарий билишга асосланган: ташкиллаштириш, бошқариш, назорат қилиш фаолиятлари самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлиги турли категориялардан унумли фойдаланиши билан характерланади.
Система - нарса ва ҳодисаларнинг боғланишлари, алоқадорлиги ва муносабатининг тартибли тадрижий ривожланишини ифодалайди. Структура нарса ҳодисалар боғланиши, алоқадорлиги ва муносабатлари тизимининг макон ва замондаги бирлигини таъминлайдиган системанинг мавжудлик ҳолатидир. Умуман, структура (лотин тилида тузилиш, тартиб деган маънони англатиб), системани ташкил қилган элементларнинг нисбатан турғун боғланиш, алоқадорлиги ва муносабатидир. Ҳозирги мавжуд фалсафий қарашларда структурани системанинг аспекти сифатида қараш устувордир. Системани ташкил қилган элементларнинг структуравий тузилиши унинг мавжудлик ҳолатини ҳамда ривожланиш истиқболларини белгилаб туради. Масалан, табиатдаги атомларнинг таркибий тузилишлари хусусиятларига қараб, моддий оламнинг хилма-хил кўринишлари, ДНК ёки РНК ларнинг ўзаро ички муносабатлари, хромосомалар хилма-хиллиги, тирик организмлар турли-туманлиги аниқланган. Улар умумлашган холда, моддий оламнинг объектив реаллиги тарзида мавжуд бўлса ҳам, моддийликнинг конкрет структурасига эга бўлган системалардир. Борлиқни ташкил қилган элементларнинг муносабатларига, макон ва замон хусусиятларига қараб, уларни «ички структура» ва «ташқи структура» га ажратиш мумкин.

Download 203.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling