Dunyoqarash tushunchasi va mohiyati. Falsafaning asosiy yo’nalishlari. Ҳозирги вақтда компьютер«компьютер фалсафаси»


Download 203.15 Kb.
bet4/49
Sana22.12.2022
Hajmi203.15 Kb.
#1043674
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
1-мавзу.docx

Диний дунёқарашда асосий ва ҳал қилувчи белгиси ғайритабиий кучларга ишониш, бутун олам, барча мавжудот инсоният дунёсининг худо томонидан яратилганлигини ва бошқарилишини эътироф этиш, худога, руҳларга сиғинишдан иборатдир. Диний дунёқарашнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у табиий ва ижтимоий ҳодисалар моҳиятини уларнинг ўзида эмас, балки ғайритабиий сабаблар худонинг қудрати билан тушунилади. У ҳамма нарсада ва ҳар қаерда илоҳий кучларнинг таъсири, муъжизавий куч бор деб тушунтиришга ҳаракат қилади.
Дин ва диний дунёқарашнинг ижтимоий гносеологик илдизлари мавжуд. Диннинг ижтимоий илдизи синфий жамият бинобарин, хусусий мулкчилик, тенгсизлик, экспулатациянинг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиб, булар синфий жамият кишисини ижтимоий кучларга ва ўзи яратган стихияли муносабатларга тобе қилиб қуйган. Диннинг гносеологик илдизи эса ташқи оламнинг кишилар онгида нотуғри, бузиб, мавҳумлаштириб акс эттирилишидадир. Бунинг боиси шундаки, билиш жараёни ғоят мураккаб, зиддиятли, кўп қирралидир. Бунда асоссиз, сохта, диний тасаввурларнинг пайдо бўлиши эҳтимоли табиийдир. Инсон билиш жараёнида дунёни инъикос этишда буюм ва ҳодисаларнинг айрим жиҳатларини бўрттириб, мутлақлаштириб юборади, бу ҳол эса воқеликни бузиб акс эттиришга олиб келади.
Ф а л с а ф и й д у н ё қ а р а шнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у кишига табиат, жамият, инсон тафаккури ривожланишининг умумий қонуниятлари ҳақида маълумот беради. Шу билан бирга у инсонни қуршаб турган моддий оламнинг, материянинг объективлигини, унинг ҳеч ким томонидан яратилмаганлигини, бекор қилинмаслигини, абадийлигини ўқтиради. Фалсафий дунёқараш дунёни ва унинг тараққиёт қонунларини билиш мумкинлигини, билиш эса мураккаб зиддиятли жараёндан иборатлигини таъкидлайди.
Мифологик ва диний дунёқарашлардан фарқли равишда фалсафий дунёқараш табиат ва инсоният жамияти тараққиётининг сабаблари ва моҳиятини, ўзига хос хусусиятлари ва қонуниятларининг характери ва ҳаракатлантирувчи кучларини тўғри, илмий асосда тушунтириб беради. Фалсафий дунёқараш таълим бериб айтадики, бутун мавжудот - органик ва ноорганик дунё ҳам, инсоният дунёси ҳам, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси ҳам доимо ҳаракатда, ўсиш, ўзгариш ва ривожланишдадир.



Download 203.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling