Э. ғозиев умумий психология


Фаолиятни интериоризациялаш ва экстреориозациялаш


Download 3.91 Mb.
bet23/117
Sana14.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1772538
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

3. Фаолиятни интериоризациялаш ва экстреориозациялаш


Юқоридаги мулоҳазалардан кўриниб турибдики, мияни илгарилаб акс эттириш имконияти ва ҳали амалга оширилмаган ҳаракатнинг натижаси инсон психикасида қай тарзда инъикос этилиши кучли қизиқиш уйғотади. Бу ҳодисани изоҳлашнинг ягона йўли – у ҳам бўлса борлиқнинг муҳим хусусияти ҳисобланмиш қонуниятнинг мавжудлигидир. Борлиқдаги қарийб (неосфера ҳисобга олинмаганда) барча нарсалар, муносабатлар, хусусиятлар, шарт-шароитлар, тузилмалар бир-бири билан доимий боғлиқликка эга бўлиб, муайян қонуният асосида ҳаракатланади, бу ҳолатдан иккинчисига ўтади. Шунинг учун идишдаги сув қайнатилса буғга айланади, ҳарорат пасайса, у музлайди, ҳаво исиганида эса муз эрий бошлайди, баҳор кетидан ёз келади, нарсалар ишқаланса қизийди ва ҳоказо. Худди шу боис объект билан ҳодиса ўртасидаги ўзгармас, барқарор муносабатлар, объектнинг муҳим хусусиятлари ҳодисанинг қонунияти дейилади. Уларда ўзгармас хусусиятлар ва қонуниятларнинг мавжудлиги ўзгаришларни олдиндан пайқаш, ҳаракатларни мувофиқ йўналтириш имконини вужудга келтиради. Ташқи, яққол фаолият фавқулоддаги даврда ички тимсолий (психик) фаолият тарзида ҳис этилади. Объектларга йўналтирилган яққол ҳаракатлар уларнинг муҳим хусусиятларига мўлжалланган тимсолий жараён билан алмаштирилади. Худди шу сабабдан ташқи, яққол ҳаракатдан, ички, тимсолий ҳаракатга мана шу тарзда ўтиш жараёни интериоризация (ички тарзга айланиш) деб аталади. Интериоризация муаммоси рус олимлари Л.С.Виготский, А.Н.Леонтьев, П.Я.Гальперин ва уларнинг шогирдлари томонидан турли жабҳаларда тадқиқот қилинган. Интериоризация шарофати билан инсон психикаси муайян вақт оралиғида унинг идрок майдонида йўқ нарсаларнинг тимсоли (образи)дан фойдаланиш қурбига эга бўлди. Шу нарса маълумки, бундай ўзгаришларнинг муҳим қуроли бўлиб сўз, ўзгариш воситаси сифатида нутқий фаолият хизмат қилади. Шунинг учун сўзларни тўғри ишлатишга одатланиш фавқулодда буюмларнинг муҳим хусусиятлари ахборотидан фойдаланишнинг усулларини ўзлаштириш демакдир.
Инсон фаолияти мураккаб ва ўзига хос жараён бўлиб, шунчаки эҳтиёжларни қондиришдан иборат эмас, балки кўпинча жамиятнинг мақсади ва талаблари билан белгиланади. Худди шу боисдан қўйилган мақсаднинг англанилганлиги ва унга эришиш бўйича иш-ҳаракатлари тажрибаси англанилганлиги ва унга эришиш бўйича иш-ҳаракатлари тажрибаси билан боғлиқ эканлиги инсон фаолиятининг ўзига хос белгиси бўлишини тасдиқлайди.
Шунинг учун шахс фаолиятининг жисмоний (ташқи) ва психик (ички) тузилмалари бир-бири билан уйғунлашганлиги кўзга ташланади. Инсон фаолиятининг ташқи жабҳаси унинг атроф-муҳитга таъсир кўрсатишга мўлжалланган саъи-ҳаракатлар ички (психик) жиҳатига боғлиқ бўлиб, уларни мотивлаштиради, билишга ундайди ва бошқаради. Шунингдек, ташқи жабҳа ўз навбатида: а)психик фаолият буюмлар ва жараёнлар хусусиятларини ўзида намоён қилади; б) уларнинг мақсадга мувофиқ тарзда қайта ўзгартирилишини амалга оширади; в) психик андозалар ўхшашлигини, натижалар ва ҳаракатларнинг кутилмаларига мувофиқлигини кўрсатади; г) уларни узлуксиз равишда йўналтириб ва назорат қилиб туради. Шунга мувофиқ равишда ташқи, яққол фаолиятни ҳам ички (психик) фаолиятнинг экстериозациялашуви (ташқи тарзга айланиши) деб баҳолаш мақсадга мувофиқ.



Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling