Ёғоч қурилиш материаллари ва буюмлари режа
Ёғочнинг асосий хоссалари
Download 136.6 Kb. Pdf ko'rish
|
Ёғоч қурилиш материаллари ва буюмлари
Ёғочнинг асосий хоссалари
Ёғочнинг намлиги гигроскоплик чегарасидан камайганда унинг тўқималари бўшлиқларидаги намликдан ташқари тўқималар деворларидаги намлик щам чиқа бошлайди. Бу эса ёғочнинг қоқ қуришига, хоссаларнинг ўзгаришига ва тоб ташлашига олиб келади. Ёғоч толасимон тузилишда бўлгани учун қуришдан нисбий кичрайиш турлича бўлади: толалари бўйлаб-0,1% (1м га 1мм), радиал йўналиш бўйича-3-6% (1м га 3-6см) ва тангенциал йўналиш бўйича-6-12%(1м га 6-12 см). Щажмий кичрайишни, толалари бўйлаб кичрайишни щисобга олмаган щолда, 0,1% аниқликда қуйидаги формула ёрдамида щисобланади: % 100 ab b a ab У o o v , бу ерда а ва b-бошланғич намликдаги намунанинг кўндаланг кесим юзаси ўлчамлари: а о ва b о -щудди шундай, абсолют қуруқ холатда. Ёғочни қоқ қуришдан сақлаш учун лок-бўёқ моддалар билан қоплаш зарур. Текстура-ёғочнинг йиллик халқалари, нурлари, ёғочлигидан иборат табиий чизгилардир. Дуб, бук, ясен, чинор, нок, ёнғоқ дарахтлари текстураси чиройли щисобланади. Тропик ёғочлар-эбек қора, бакут қўнғир ранг, қизил ва темир дарахтлари жуда чиройли текстурага эга бўлади. Зич ёғочлар қайта ишлаганда ялтирайди, намлик таъсирида чириш бу хусусиятни камайтиради. Иссиқлик ўтказувчанлик ёғочнинг турига, зичлигига, намлигига, боғлиқ бўлади. Қуруқ щолатдаги қарағайнинг иссиқлик ўтказувчанлиги толалари бўйлаб 0,34 Вт (м 0 С), толаларига перпендикуляр йўналишда 0,17 Вт (м 0 С), га тенг бўлади. Электр ўтказувчанлик ёғочнинг намлигига боғлиқ. Қуруқ щолатдаги қарағайнинг электр қаршилиги 75х10 7 Ом . см. Хўлланганда бу катталик ўнлаб марта камайиб кетади. Шу сабабли электр тизимида ишлатиладиган ёғоч қуруқ холатда бўлиши шарт. Ёғочнинг толасимон структураси унинг хоссаларини таъсир этувчи кучнинг йўналишига қараб турлича бўлишига олиб келади. Ёғочнинг толалари бўйлаб сиқилишга мустащкамлиги толаларига кўндалангига нисбатан 4-6 марта кўп бўлади. Ёғочнинг механик хоссалари унинг турига, намлигига ва нуқсонларига боғлиқ бўлади. Ёғоч эгилишга ва чўзилишга толалари бўйлаб, сиқилишга эса толаларига кўндаланг равишда яхши ишлайди |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling