Ёғоч қурилиш материаллари ва буюмлари режа


Ёғочни щашорат ва қуртлар зараридан асраш


Download 136.6 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/10
Sana17.06.2023
Hajmi136.6 Kb.
#1552209
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Ёғоч қурилиш материаллари ва буюмлари

Ёғочни щашорат ва қуртлар зараридан асраш. Бунинг учун аввало
уни пўстлоқдан тозалаш ва сақлашда санитария нормаларига риоя
қилиш керак. Аммо қурт ва щашоратлар ёғочни ишлатиш даврида
щам шикастлаши мумкин. Ушбу щолатда ёғочни захарли моддалар
(инсектицидлар)-мойли антисептиклар, органик эритувчилардаги
препаратлар, ДДТ пастаси (дихлордифенилтрихлорэтан), хлорофос
эритмаси (диметилтрихлороксиэтилфосфонат), хлорпикрин гази ва
ш.к. билан қайта ишланади.
Ёнишдан сақлаш. Ёғочларни ёнишдан асраш учун уларни сақлаш
қоидаларига риоя қилиш, бино ва иншоотларда ишлатилганда олов
марказидан узоқда бўлиши ёки ёнмайдиган материаллар- асбест
картон ва асбестцемент тахтаси, турли сувоқлар билан қоплаш зарур.
Хусусий холларда ёғочни ёнишдан асраш учун антипиренлар билан
қоплаш ёки шимдириш керак. Антипирен сифатида бура, аммоний
хлорид, натрийли ва аммонийли фосфоркислоталар, аммоний сулфат
ишлатилади.
Антипиренлар
бўёқ
ва
паста
сифатида
кукун
тўлдирувчилар киритилган щолда ишлатилиши мумкин. Ҳимоя
қатлами мўйқалам ёки сепувчи мосламалар ёрдамида ёғочга
қопланади.


Ёғоч материаллар ва буюмлар Ёғоч материаллар асосан игна баргли
дарахтлар бир-неча босқичда қайта ишлаб тайёрланади. Игна баргли
дарахтлар ичида энг кўп ишлатиладиган қарағай, қора қарағай, (ел), оқ
қарағай (пихта), писта қарағай, (кедр) ва тилағочдир. Қарағай ёғочидан
брус, тахта, дурадгорлик буюмлари, фанера ва ш.к. мащсулотлар
олинади. Баргли дарахтлар қурилишда камроқ ишлатилади. Ўта зич,
текстураси чиройли эман, қора қайин (бук), ясен шпон ва махсус
фанералар олишда, оқ қайин эса пишиқ фенералар тайёрлашда
ишлатилади.
Тилинмаган ёғоч. Бутоқлари кесилган, пўстлоғи шилинган бўлиб,
қурилишда конструкция сифатида ва ёғоч материаллари тайёрлашда
ишлатилади.

Download 136.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling