Ёғоч қурилиш материаллари ва буюмлари режа


Download 136.6 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/10
Sana17.06.2023
Hajmi136.6 Kb.
#1552209
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Ёғоч қурилиш материаллари ва буюмлари



ЁҒОЧ ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА
БУЮМЛАРИ


РЕЖА:
Умумий маълумотлар
Ёғочнинг тузилиши
Ёғочнинг асосий хоссалари
Ёғочнинг нуқсонлари
Ёғочни чириш, қуртлаш ва ёнишдан сақлаш
Ёғоч материаллар ва буюмлар
Қўшимча адабиётлар
Назорат саволлари


Нарсаларнинг асл моҳиятини кўришни биладиган одам учун оддий
яшил дарахт олтин ёки кумушдан ясалган дарахтдан кўра буюк
мўъжизадир.
Мартин Лютер


Ёғоч энг қадимги қурилиш материали бўлиб, ер шарида
нотекис тарқалган. Ўрмон қайта тиклангани учун ёғоч битмас-
туганмас қурилиш материаллари ва буюмлари захирасидир. Ёғоч
тайёрланадиган ўрмонлар Россия, Хитой, Украина, Кавказ,
Қозоғистон каби мамлакатларда кўплаб учрайди.
Ёғоч юқори мустащкамлик, қайишқоқлик, иссиқлик
изоляцияловчи, сув ва органик эритувчиларга чидамлилик
хусусиятларига эга. Ёғоч осон қайта ишланади, елимлаш, мих
қоқиш
мумкин.
Аммо
толасимон
тузилиши
туфайли
хоссаларининг
турлилиги,
намликдан
деформацияланиши,
ёнувчанлиги,
чириши
кабилар
ёғочнинг
камчилигидир.
Қурилишда ёғоч хари, тахта, шпал, брус, холларида ишлатилади.
Ёғочни қайта ишлаганда щосил бўлган пайраха ва қипиқдан
фибролит, арболит, ёғоч толали ва ёғоч пайрахали плиталар
тайёрлаш мумкин.
Умумий маълумотлар


Ёғочнинг сифати унинг турига боғлиқ. Ёғоч олинадиган
дарахтлар игна баргли ва баргли турларга бўлинади. Игна
баргли дарахтларга қарағай, қорақарағай, тилоғоч, оқ қарағай,
кедр ва бошқалар киради. Баргли дарахтларга эман, оқ қайин,
қора қайин, шумтол, арғувон кабилар киради. Марказий Осиё
тоғларида ўсадиган арча ва терак, кўк терак, чинор кабилар
бино ва иншоотлар қурилишида тўсин, устун, пол, шип,
муқарнас, карниз, эшик, ром каби буюмларни олишда
ишлатилади. Чинор, ёнғоқ ва нок дарахтидан шкаф, жавон ва
турли ўймакор буюмлар ишланади.


Дарахт илдиз, тана ва шох-шабба қисмларидан иборат бўлиб, уларнинг
кўлами дарахтнинг турига боғлиқ бўлади. Дарахтнинг тана қисми 60-
90% ташкил этиб, саноатда қайта ишлаш ащамиятига эгадир. Ёғочнинг
макроструктурасини оддий кўз ёки лупа ёрдамида, микроструктурасини
эса, фақат микроскоп ёрдамида ўрганиш мумкин.
Ёғоч танасининг тузилиши
а) Дарахт танасининг асосий кесмалари: 1-кўндаланг; 2-радиал; 3-тангенциал; 
б) Дарахт танасининг кўндаланг кесими: 1-пўстлоқ; 2-камбий; 3-луб; 4-
заболон; 5-ўзак; 6-ўзак нурлари.

Download 136.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling