Ёғоч қурилиш материаллари ва буюмлари режа
Download 136.6 Kb. Pdf ko'rish
|
Ёғоч қурилиш материаллари ва буюмлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўшимча адабиётлар Назорат саволлари
Фанера. Фанера уч ва ундан ортиқ шпонларни (ёғоч тасмалар) устма-
уст елимлаб щосил қилинган материаллардир. Шпонларни устма-уст елимлаганда бир қатламдаги шпонларнинг толалари кейинги қатлам шпонларининг толаларига нисбатан перпендикуляр щолатда жойлашиши керак. Одатда кўзли шпонлар ўрта қисмларга жойлаштирилади. Шпон 2м узунликгача бўлган тўсинларни буғлаб ёки иссиқ сувда юмшатиб станок ёрдамида юпқа узлуксиз қиринди сифатида олинади. Фанера қайин, бук, ясен, эман, қарағай, арча, писта қарағай, тилоғоч кабилардан тайёрланади. Шпонлар зарур схемада елимланиб тахланиб 120-160 0 С щароратда 1,4-2,0 МПа босимда 20-30 мин давомида прессланади. Шпонлар сонига қараб уч, беш ва кўп қатламли фанералар 1,5-18мм қалинликда ва 2400х1525 мм гача ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Елим сифатида фенолформалдегид, карбамидформалдегид полимерлари ва казеинлар ишлатилади. Безак фанераси бир томони эман, ясен, нок каби текстураси чиройли ёғочлар шпони ёки сунъий полимер плёнкалар ёпиштирилиб олинади. Фанера тахталари шпонларни полимер елимлар асосида елимлаб олинади. Уларнинг қалинлиги 8-30мм ва 35-78 мм бўлади. Дурадгорлик тахталари рейкадан иборат шчитларни икки томонидан шпон ёпиштириб олинади. Тахта қалинлиги 16-50мм. Бу тахталар эшик, пардадевор, мебеллар тайёрлашда ишлатилади. Ёғоч толали тахталар ёғоч толалари, кукун тўлдирувчилар, сув полимер боғловчи ва махсус қўшимчалар (антисептиклар, антипиренлар, гидрофобизаторлар) аралашмасини иссиқ щолатда пресслаб олинади. Ёғоч толалари ёғоч чиқиндиларини махсус ускуналар ёрдамида қайта ишлаб олинади. Қаттиқ тахта кўп қаватли прессларда 150-165 0 С щароратда, 1-5 МПа босим остида пресслаб тайёрланадиБеш турдаги тахталар ишлаб чиқарилади: ўта қаттиқ ( m 950 кг м 3 , R эг 50 МПа), қаттиқ ( m 850 кг м 3 , R эг 40 МПа), ярим қаттиқ ( m 400 кг м 3 , R эг 15 МПа) , изоляцияловчи-безак ( m 250-300 кг м 3 , R эг 2МПа), изоляцияловчи ( m 250 кг м 3 , R эг 1,2 МПа). Тахталар узунлиги 1200-3600мм ва эни 1000-1800 мм бўлади. Қаттиқ тахталар қалинлиги 3-8 мм, изоляцияловчиларники эса 8-25мм. Улар пол, шип, девор қопламаларида, мебелсозликда ишлатилади. Ёғоч қириндили тахталар махсус тайёрланган қириндиларни карбамид ёки фенолформалдегид полимер боғловчилар билан аралашмасини иссиқ холатда пресслаб олинади. Полимер массага нисбатан 8-12% сарфланади. Бундай тахталар полимер билан щимояланган щолда щам ишлаб чиқарилади. Тахталар турли зичликда (г см 3 ) ишлаб чиқарилади: ўта зич 0,81-1,0; зич 0,66-0,8; ўртача зичликда 0,51-0,65; кам 0,36-0,5; жуда кам 0,35. Ёғоч қириндили тахта ишлаб чиқаришда антисептиклар ва антипиренлар қўшилади. Тахталар 1800- 3500мм узунликда, 1220-1750 мм энига, 4-100 мм қалинликда ишлаб чиқарилади. Ёғоч қириндили тахталар конструктив, безак, иссиқлик ва товуш изоляцияси материали сифатида ишлатилади. Ёғоч қатламли пластиклар ёғоч шпонларни резол фенолформалдегид полимерида шимдириб ва елимлаб олинади. Унинг зичлиги 1,25-1,33 г см 3 , толалари бўйлаб чўзилишдаги мустащкамлиги 140-260 МПа, эгилишдаги мустащкамлиги 150-280 МПа, солиштирма зарбий мустащкамлиги 3-8 МПа. Бу пластиклар эритувчилар, мойлар ва бошқа агрессив мухитларга чидамли бўлиб, магнитланмаслик, ишқаланишга қаршилик зарур бўлган жойларда ишлатилади. •Рыбьев И.А. Строительное материаловедение. Высшая школа. М., 2002. 701с. •Рузиев М. Резные двери жилищ Бухары. Душанбе. Ирфон, 1967, 24с. •Методика реставрации памятников архитектуры. Под редакцией Е.В. Михайловского. М., Стройиздат, 1977. •Гернер М. Исследовательская работа в помощ центру получения и повышения плотницкой квалификации. Фульда, ФРГ. 1993 г. 32 с. •Самиғов Н.А. Бино ва иншоотларни таъмирлаш материалшунослиги. 1- қисм. Тошкент. ТАҚИ. 2008. 163 б. •Энергосберегающие дома «Стейко» из древесины. http://www.ddt.strefa.ru/ Қўшимча адабиётлар Назорат саволлари 1.Ёғочнинг макро ва микроструктураси тавсифи. 2.Ёғочнинг физик ва механик хоссалари ва уларга таъсир этувчи омиллар. 3.Ёғоч тайёрланадиган дарахтлар турлари. 4.Ёғоч нуқсонлари нима? 5.Ёғочни чириш ва ёнишдан сақлаш усуллари. 6.Ёғоч асосида тайёрланадиган қурилиш материаллари ва буюмлари. Download 136.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling