Рандаланган ёғоч тахта ва бруслар шпунтланган
буюмлар,
плинтуслар,
галтеллар,
дурадгорлик
мащсулотлари тайёрлашда ишлатилади. Эшик ва дераза
асосан қарағайдан тайёрланади. Ёғоч пардадеворлари
бевосита бино ичида йиғилади, плинтус ва карнизлар
ёрдамида
мащкамланади.
Шчитли
эшиклар
ички
қатлами рейкалардан йиғилган бўлиб, икки томонига
бир ёки икки қатлам қаттиқ ёғочлардан тайёрланган
шпон ёпиштирилади. Дурадгорлик плиталари узунлиги
2500 мм гача эни ва қалинлиги 30мм бўлади. Паркет пол
буюмларига донали, йиғма ва шчитли паркетлар щамда
паркет тахталар киради. Донали паркет рандаланган
четлари ва кўндаланг қисмлари профилланган турли
ўлчамлардаги тахтачалардир. Паркет одатда қаттиқ
жинсли ёғочлардан (эман, бук, ясен, оқ қайин ва ш.к.)
тайёрланади. Тахтачалар узунлиги 150,200,250,300,400
мм, эни 30 дан 60 мм гача 5мм қадам билан, қалинлиги
15 ва 18мм бўлади. Паркет тахтачалардан турли расмлар
щосил қилиш 13.6-расмда берилган. Йиғма паркет
400х400
ва 600х600 мм ўлчамларда тахтачаларни
қоғозга елимлаб щосил қилинади. Паркет ётқизилгач
қоғоз кўчириб олинади. Шчитли паркет ёғоч ва брусчали
асосга
паркет
тахтачаларини
елимлаб
олинади.
Тахтачалар ранги, текстурасига қараб танланиб жуда
чиройли расмли паркет поли щосил қилинади.
Донали паркет асосидаги
гулли пол
а-фризсиз; б-фризли
шахматсимон; в-фризли
йўлли