Ёғоч қурилиш материаллари ва буюмлари режа


Download 136.6 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana17.06.2023
Hajmi136.6 Kb.
#1552209
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Ёғоч қурилиш материаллари ва буюмлари

Ёғоч микроструктурасиЁғоч намуналари микроскопда
кўрилса, унинг структураси жуда кўп турли йирик ва халок
бўлган хужайралардан иборатлиги маълум бўлади. Тирик
хужайра пўст, унинг ичидаги протоплазма, хужайра шираси ва
протопластдан (мағиз) ташкил топган. Хужайранинг пўсти
асосан юқори молекуляр целлюлозадан (клетчатка), (С
6
Н
10
О
5
)
n
иборат. Хужайралар ўтказувчи, механик ва тўпловчи турлари
фарқланади. Ўтказувчи хужайралар намлик ва озуқани
юқорига кўтаради. Улар найча ва трахеидларга бўлинади..
Игнабаргли дарахтнинг танасида найчалар бўлмайди; у асосан
узунчоқ хужайра-трахеидлардан тузилган. Трахеидлар орасида
смола билан тўлган йўллар бўлади. Механик хужайралар
деворларининг қалинлиги билан характерлидир. Тузилиши ва
хоссалари жихатидан ёғоч табиий композицион материалдир.


Қарағай ёғочи микроструктураси
1-трахеидлар; 2-йиллик қатлам; 3-вертикал смола йўли; 4-ўзак нурлари.


Физик хоссалар. Ёғоч таркиби асосан целлюлозадан иборат бўлгани
учун унинг зичлиги ўзгармас бўлиб, қиймат жищатидан 1,54 г

см
3
тенг.
Ёғочнинг ўртача зичлиги эса, унинг турига нисбатан ўзгарувчан бўлади.
Хатто бир турдаги ёғочнинг ўртача зичлиги дарахтнинг ўсган жойи, об-
щавоси, тупроғи таркибига қараб ўзгарувчан бўлиши мумкин. Ёғоч
намлигининг ошиши унинг ўртача зичлигининг ошишига олиб келади.
Шунинг учун ёғочнинг стандарт ўртача зичлиги нисбий намлиги 12%
бўлганда аниқланади. Ёғочда гигроскопик намлик ва капилляр намлик
бўлади. Гигроскопик намлик тўқима деворларида шимилган щолда,
капилляр намлик эса тўқима бўшлиғи ва тўқималар аро бўшлиқларда
бўлади. Гигроскопик намлик чегараси 30% атрофида бўлади. Ёғочнинг
тўлиқ намлиги (гигроскопик ва капилляр намлик) 30% ортиқ бўлиб, янги
кесилган ёғоч учун 40-120% оралиғида бўлиши мумкин. Ёғоч сувда узоқ
муддат сақланганда намлиги массага нисбатан 200 % гача ортади.
Ёғочнинг мувозанат намлиги мущитнинг щарорати ва намлигига боғлиқ
бўлади. Хонада сақланган ёғочнинг намлиги 8-12%, қуруқ щавода
сақланган ёғочнинг намлиги 15-18% бўлиши мумкин. Қуриши, шишиши
ва тоб ташлаши мухит щарорати ва намлигига боғлиқ бўлиб, ёғочдан
тайёрланган буюм ва конструкцияларнинг шакли ва ўлчамларининг
ўзгаришига олиб келади.

Download 136.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling