Тилинган ёғоч. Хариларни бўйлама арралаб
тилинган ёғоч тайёрланади. Кўндаланг кесим
юзасига нисбатан тилинган ёғоч пластина, чорак
ғўла (четвертина), пуштахта, тахта, брус ва брусча
турларига бўлинади. Харини бўйламасига иккига
бўлиб пластина, тўртта тенг бўлакланиб чорак ғўла
щосил қилинади.
Харини брус ва тахталарга
тилишдан
қолган
энг
четки
тахталарга
пуштахта дейилади. Эни қалинлигидан икки
баравар катта бўлган ёғоч тахта, эни икки
қалинликдан ошмайдиган тахта эса, брусча
дейилади. Тахта қалинлиги 13-100 мм, эни 80-250
мм бўлади. Тахта игна баргли дарахтдан 6,5 м гача,
баргли дарахтдан 5,5 м гача, 0,25 м қадам билан
бўлиши мумкин. Тахта ён четлари арраланган
(тўғри қиррали) ва ён четлари арраланмаган
турларга
бўлинади
(13.5-расм).
Хари
тўрт
томонидан
арраланса
брус
щосил
бўлади.
Брусларнинг кўндаланг кесим юзаси ўлчами
110х110 мм дан 220х260 мм гача. Брус қаватлараро
тўсинлар,
ёғоч
конструкциялар
тайёрлашда
ишлатилади. Брусчалар эса ёғоч конструкциялари
элементлари ва дурадгорлик буюмлари олишда
ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: