Ёғоч қурилиш материаллари ва буюмлари режа
Асосий ёғоч турларининг физик-механик хоссалари
Download 136.6 Kb. Pdf ko'rish
|
Ёғоч қурилиш материаллари ва буюмлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёғоч кўзларининг нурлари а-соғлом кўз; б- шохсимон кўз; в- тушиб кетадиган кўз. Ёғочнинг нуқсонлари
- Дарахтнинг ичдан ёрилиши чатноқ дейилади.
- Ёғоч ёриқлари турлари
- Ёғоч танаси нормал шаклининг ва ёғоч тузилишининг бузилиши.
- Бақалоқлик
Асосий ёғоч турларининг физик-механик хоссалари
Ёғоч турлари Зичлик, кг м 3 Щажмий киришиш коэф., % Толалари бўйлаб мустащкамлик чегараси, МПа Чўзилишдаг и Сиқилишда ги Радиал кучлар таъсирида Статик эгилишдаги Игна баргли ёғочлар Лиственни ца 660 0,52 125,0 64,5 9,9 111,5 Қарағай 500 0,44 103,5 48,5 7,5 86,0 Ел 445 0,43 103,0 44,5 6,9 79,5 Пихта 375 0,39 67,0 39,0 6,4 68,5 Тоғ арчаси 400 0,40 80,0 40,0 6,6 72,0 Баргли ёғочлар Эман 690 0,43 123 57,5 10,2 107,5 Оқ қайин 630 0,54 168 55,0 9,3 109,5 Бук 670 0,47 123 55,5 11,6 108,5 Липа 495 0,49 121 45,5 8,6 88,0 Чинор 520 0,46 140 52,0 10,0 102,0 Терак 580 0,48 120 48,0 9,2 94,0 Ёғочнинг нуқсонларига дарахт танасининг шакли ўзгариши, тузилишининг нормал щолатдан фарқланиши, биологик омиллар таъсирида бузилиши киради. Ёғочнинг нуқсонлари унинг сифатини пасайтиради ва ишлатиш сохасини кескин камайтиради. Шартли равишда ёғоч нуқсонларини қуйидаги гурухларга бўлиш мумкин: кўзлар, ёриқлар, ёғоч танаси нормал шаклининг ва ёғоч тузилишининг бузилиши, рангининг турланиши, чириши, қуртлаши ва ш.к. Кўзлар. Кўз дарахт танасидаги кесилган шохдан қолган асосдир. Дарахт қанча сершох бўлса, ундан тайёрланган ёғоч щам шунчалик кўзли бўлади. Кўзлар ёғочни қайта ишлашни қийинлаштиради ва механик хоссаларини ёмонлаштиради. Айниқса, ёғоч чўзилишга ишлайдиган жойда кўзлар катта хавф туғдиради. Кўзлар қирқими доира, овал, чўзинчоқ шаклида бўлади. (13.3-расм). Игна баргли дарахтлар, шу жумладан қарағайда панжасимон кўзлар учрайди. Улар ўзакка нисбатан симметрик жойлашади ва одатда узунчоқ оваллар кўринишида бўлади. Ёғоч кўзларининг нурлари а-соғлом кўз; б- шохсимон кўз; в- тушиб кетадиган кўз. Ёғочнинг нуқсонлари Ёриқлар. Ёриқлар ички омиллар (мағзи қуришиб) ва ташқи омиллар (шамол ва совуқ таъсири) таъсирида ёғочнинг толалари бўйлаб ёрилиши натижасидир. Ёриқларни шартли равишда чатноқ, ажроқ, совуқдан ёрилиш ва қуриб ёрилиш хилларига ажратиш мумкин. Дарахтнинг ичдан ёрилиши чатноқ дейилади. Чатноқ радиал йўналишда бўлиб, ёғоч танасининг ўзаги орқали ўтади. Чатноқ оддий ва мураккаб бўлиши мумкин. Оддий чатноқ кўндаланг кесимдаги бир ёки икки ёриқлардан иборат бўлиб, битта диаметр бўйлаб йўналган (13.4, а-расм). Мураккаб чатноқ кўндаланг кесимдаги икки ва бир неча ёриқлардан иборат бўлиб, бир-бирига нисбатан бурчак остида жойлашган бўлади. Ажроқ ёғочнинг йиллик халқа бўйлаб ёрилиши бўлиб, ёғоч толаларининг бутунлигини бузади, мащсулот сифатини пасайтиради (13.4, б-расм). Дарахтга қаттиқ совуқ таъсир этганда у очиқ ёки ёпиқ шаклда бўйлама ёрилади.(13.4, в- расм). Бундай ёриқлар ёғоч материаллар сифатини бузади. Ёғоч табиий ёки сунъий қуритилганда ёрилиши мумкин. Ёрилиш радиал йуналишда бўлиб, албатта мащсулот сифатини бузади. (13.4, г-расм). Ёғоч ёриқлари турлари а –хочсимон чатноқ; б- халқасимон ажроқ; в-совуқдан ёрилиш; г-ёриқлар Ёғоч танаси нормал шаклининг ва ёғоч тузилишининг бузилиши. Ёғочнинг бу турдаги нуқсонлари дарахтнинг нормал бўлмаган шароитда ўсиши ва атроф-мухитнинг таъсири натижасида щосил бўлади. Ушбу нуқсонлар ичида эг нохуши эгри-бугрилик бўлиб, бир томонга қийшайганлиги ва икки томонга қийшайганлиги билан характерлидир. Эгри-бугрилик ёғоч сифатини пасайтиради. Бақалоқлик дарахт танасининг пастки қисми юқори қисмига нисбатан кескин йўғонлашиши тушунилади. Ингичкаланиш. Ёғоч танасининг икки учи диаметрининг ўлчамлари орасида фарқининг катталиги билан характерли. Бундай кескин ингичкалашиш ёғочнинг мустащкамлиги пасайишига ва исроф бўлишига сабаб бўлади. Бурама. Ёғоч толаларининг дарахт танаси ўқига нисбатан қиялаб жойланишидир. Бурама табиий ва сунъий бўлиши мумкин. Сунъий бурама ёғоч толаларининг йиллик қаватларда жуда қия жойлашиши натижасидир. Бурама ёғоч мустащкамлигини камайтиради ва тоб ташлашига олиб келади Билонғи ёғоч толаларининг тўлқинсимон жойлашиши ва чалкашиши натижаси бўлади. Билонғи ёғоч танасининг айрим қисмларида ва тўлалигича бўлиши мумкин. Билонғи ёғочнинг эгилишдаги мустащкамлигини камайтиради. Фатила ёғоч танасининг бирор жойида йиллик қаватларнинг қийшайишидир. Фатила нуқсонининг сабабчиси кўзларнинг щосил бўлиши билан изощланади. Бу нуқсон бир ёки икки томонлама бўлиши мумкин. Чириш. Ёғоч замбуруғларнинг кўпайиш натижасида чирийди. Замбуруғлар ёғочнинг асосини ташкил этувчи целлюлозани глюкозага айлантирадиган ферментлар ишлаб чиқаради. Щосил бўлган глюкоза замбуруғларга емиш бўлгани учун улар яна кўпайиб боради, натижада ёғочнинг сифати кескин пасаяди. Бунда ёғоч массаси камаяди, танаси бўйига ва кўндалангига дарз кетади, ёғоч яроқсиз щолга келади. Замбуруғлар ёғоч нам бўлганда (20% дан кўп), муайян щароратда ва кислородли мухитда кўпаяди. Замбуруғлар сувли, щарорат 0 0 С паст бўлган шароитда кўпаймайди. Уларнинг кўпайиши ёғоч рангини ўзгартиради. Замбуруғлар тушган ёғочдан конструкциялар тайёрлаш хавфли, чунки ёғочнинг мустащкамлиги кескин камайган бўлади. Замбуруғларнинг биржа, моғор, ранг ўзгартирувчи, кўклик касаллиги турлари мавжуд. Ёғоч бино ва иншоотларда ишлатилганда унда уй замбуруғи кўпайиши мумкин. Оқ уй замбуруғи ва пардасимон уй замбуруғи ёғоч конструкциялар учун жуда хавфли бўлиб, уни бир неча ойдаёқ бутунлай ишдан чиқариши мумкин. Қуртлаш. Қурт ва щашоратлар, қўнғизлар ёғоч материали билан озиқланиб, унинг структурасини заифлаштиради. Қурт ва щашоратлар юрган жойда кўплаб тешиклар щосил бўлади ва улар ўзи билан бирга замбуруғларни олиб кириб ёғочнинг бузилишини тезлаштирадилар. Хўл ва илдизи қуриган заиф ёғочларни қурт ва щашоратлар тез шикастлайди. Шикастланган ёғочларни бино ва иншоотлар конструкцияларида ишлатмаган маъқул. Ёғочда майда думалоқ тешик пайдо бўлиши ва улардан қипиқ тўкилиши ёғочга қурт тушганидан дарак беради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling