Egamov botir ergashevichning


Ташки савдода катнашадиган товарлар


Download 304.96 Kb.
bet4/9
Sana27.10.2023
Hajmi304.96 Kb.
#1728106
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Мустақил таълим мавзулари

Ташки савдода катнашадиган товарлар - турли хил мамлакатлар уртасида кучиб утиш кобилиятига эга махсулотлар.
Ташки савдода катнашмайдиган товарлар - ишлаб чикилган мамлакатда истеъмол килинадиган махсулотлар.
Ташки савдода катнашмайдиган махсулотлар каторига курилиш материалларининг куп кисми хамда хизматларнинг куп турлари киради: таълим, согаикни саклаш, коммунал хизматлар, турар жой арендаси ва х.к.
Халкаро савдода катнашадиган ва катнашмайдиган товарлар уртасидаги асосий фарклар куйидагича:

  • сотиладиган товарларнинг нархлари жахон бозоридаги таклиф ва талаб тенглиги билан аникланади. Сотилмайдиган товарларнинг нархлари миллий бозордаги талаб ва таклиф тенглиги билан аникланади. Ушбу махсулотларнинг бошка мамлакатлардаги нархларининг узгариши ахамиятга эга эмас;

  • сотиладиган товарларнинг ички талаб ва таклифи мувозанатини таъминлаш сотилмайдиган товарларга нисбатан мухим эмас, чунки ички талабнинг етишмаслиги чет элдаги талаб ошиши оркали, ички таклифнинг етишмаслиги эса чет эл махсулотларини етказиб беришнинг купайиши оркали компенсация килиниши мумкин. Сотилмайдиган махсулотлар учун ички талаб ва таклиф мувозанатини ушлаб туриш ута мухим деб хисобланади. Унинг бузилиши салбий ижтимоий-иктисодий окибатларга олиб келиши мумкин;

  • сотиладиган товарлар нархларининг даражаси ва динамикаси бошка мамлакатлардаги ушбу махсулотларга булган нархлар динамикасига ухшаш булади. Сотилмайдиган товарларнинг ички нархлари уларнинг бошка мамлакатлардаги нархларидан кескин фарк булиши мумкин ва уларнинг узгариши чет элдаги махсулотларнинг нархлари узгаришига олиб келмаслиги мумкин.

Махсулотлар ва хизматларнинг халкаро савдоси ривожланиши ва ишлаб чикариш омилларининг халкаро харакати натижасида иктисодий интеграция вужудга келди.
Иктисодий интеграция — хужалик механизмларни якинлашишига олиб келадиган, давлатлараро келишувлар шаклида ифодаланадиган ва давлатлараро органлари томонидан бошкариладиган, мамлакатларнинг иктисодий узаро харакати жараёни. Хозирги кунда Европа Иттифоки, МЕРКОСУР, Евроосиё, АСЕАН, НАФТА сингари интеграцион бирлашмалар мавжуд булиб, улар интеграциянинг турли боскичида. Масалан, Евроосиё интеграциянинг иктисодий иттифок боскичида.
Мамлакатлар иктисодий бирлашмаларга киришидан бир катор максадлар кузлайди. Масалан, микёс самараси афзалликларидан фойдаланиш. Бунда мамлакатларнинг бозор хажми ортади хамда инвестициялар окими купаяди. Бундан ташкари бундай бирлашмалар кулай ташки савдо мухитини яратиш имконини, мавжуд савдо масалаларини ечимини топиш, шунингдек, иктисодиёт тузилмаларини кайта куриш, иктисодиёт сохаларини ривожлантиришга кумаклашиш каби кулайликлар беради. Аммо бундай иттифокларга аъзо булишнинг камчиликлари хам мавжуддир. Масалан, давлатлар иктисодиётининг бошка иктисодиётларга боыиклик даражаси ортади хамда иктисодий хавфсизлик муаммоси пайдо булиши мумкин.
Халкаро иктисодий муносабатлар ривожланишининг яна бир куриниши халкаро мехнат таксимотидир. Халкаро мехнат таксимоти эса халкаро мехнат кооперациясига олиб келади. Халкаро мехнат таксимоти ривожланишининг мухим омили деб бошка омилларнинг халкаро таксимоти хисобланади. Мамлакат маълум бир махсулотни ишлаб чикаришга ихтисослашганининг асосий сабаби унда бошка мамлакатларга нисбатан ушбу махсулотни самаралирок ишлаб чикариш учун зарур ишлаб чикариш омиллари мавжудлигидир.

Download 304.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling