Ёқимли таассурот қолдириш, уларда меҳр муҳаббат туйғусини ўйғотиш


Download 473.42 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana03.12.2023
Hajmi473.42 Kb.
#1800483
  1   2   3
Bog'liq
12645 1 92C2954A87AF9124EAEF75AE4DEBBEF9553D9ABF



13 
ёқимли таассурот қолдириш, уларда меҳр - муҳаббат туйғусини ўйғотиш 
мулоқотдош танлашга имкон туғдиради. Жисмоний ва маънавий жиҳатдан 
эркинликка эришиш ўзига ишонч туйғусини юзага келтирса, мустақиллик 
мулоқотда тенг ҳуқуқли шерик бўлишга шарт-шароит яратади. 
5.Мулоқотнинг ёшга хос хусусиятлари 
1. Гўдакларнинг катталар билан бўладиган мулоқоти. 
2. Илк болалик даврида мулоқотнинг ўзига хослиги 
3. Кичик мактаб ёшидаги болалар мулоқоти. 
4. Ўсмирларнинг катталар билан бўладиган мулоқоти. 
5. Шахс шаклланишидаги психологик-педагогик масалалар. 
6. Мулоқотнинг муваффақиятли бўлишида шахс сифатларининг ўрни 
7. Шахсни мулоқот усулларига ўргатиш. 
1. Гўдакларнинг катталар билан бўладиган мулоқоти 
Оилада бола туғилиши билан оила аъзолари у билан мулоқотга 
киришишга ҳаракат қиладилар. Лекин чақалоқ мулоқотга дарҳол тайёр 
бўлмасдан, у ухлайди, йиғлайди ва эмади. Чақалоқ ўзининг ҳаётини шартсиз 
рефлекс, яъни қичқириқ билан бошлайди. Биринчи қичқириқ нутқнинг 
биринчи белгисидир. Айрим олимлар биринчи қичқириқни салбий эмоция деб 
атайдилар. Ҳақиқатдан ҳам чақалоқ ўзининг қичқириғи билан уйқуга, овқатга, 
иссиқликка бўлган эҳтиёжини билдиради. 
Инсоннинг табиати шундайки, у атрофдагилар билан мулоқотда 
бўлмасдан яшай олмайди. Бола туғилганда унинг онаси ўзининг меҳрини 
мулоқот орқали беради. Шунингдек, оиланинг бошқа катталари ҳам чақалоқ 
билан мулоқотда бўлмасдан туролмайди. Катталар томонидан бўладиган 
тўғри мулоқот чақалоқда мулоқотга бўлган эҳтиёжни шакллантиради. 
Чақалоқда биринчи у бир ойлик бўлганда “га”, “да”, “уа” каби нутқ белгилари 
пайдо бўлади. Боланинг мулоқоти реактив (пассив) ёки актив (фаол) шаклда 
бўлади. Боланинг катталар билан қиладиган мулоқоти дастлаб катталарнинг 
лаби ва кўзларига қарашдан бошланади. Ижобий мулоқотда бўлиш учун 
катталар болага кўпроқ кулгулари билан таъсир этишлари мақсадга 
мувофиқдир. Болани қўлга олиб кўтарганда у жуда хурсанд бўлади. Бир ярим- 
икки ойликда бола катталарнинг жилмайишига ўзининг кулгуси билан жавоб 
қайтаради. Она бола учун эҳтиёжларини қондирувчи энг асосий киши . Она 
учун ҳам бола барчадан азиз. 
Катталар гўдаклар билан доимо ижобий эмоционал муносабатда 
бўлишлари зарур. 4-5 ёшли гўдакнинг муносабати ўзига хос ҳарактерга эга. У 
ўз оила аъзоларини бегона кишилардан ажратади. Катталар доимо гўдак 
атрофида парвона бўлаверсалар, у ўйинчоқлар билан ўйнамайди, балки гўдак 


14 
онасидан ажраса инжиқ бўлиб қолади. 7-9 ёшли бола катталарнинг нутқини 
ва ҳаракатини диққат билан кузатади. Сўнгра у катталарнинг оғзидан чиққан 
сўзларни такрорлашга ҳаракат қилади. Бу даврдаги болалар катталарнинг 
ҳаракатларини тақлид қилиш орқали эгаллайди. Масалан, столни устини 
артишга, идиш-товоқларни кўтаришга ҳаракат қилади. Катталар боланинг 
эҳтиёжларини қондирибгина қолмасдан, предметлар билан ҳаракат қилишга 
ҳам ўргатадилар, яъни ҳатти-ҳаракатларини бошқарадилар. Бир ёшгача бола 
катталарнинг нутқини тинглайди. 
Ўйинчоқ -кўнгилочар предмет бўлиб қолмасдан, балки боланинг руҳий 
ривожланиши воситасидир. 2-3 ёшли бола ўйинчоқлар билан
ўйнай бошлайди. Ўйинчоқлар ёрқин рангли, қўнғироқли овозли
бўлиши болада 
ижобий эмоцияни келтириб чиқаради. Онаси болага ўйинчоқлар билан қандай 
ўйнашни ўргатади. Ўйинчоқларнинг товушлари боланинг кайфиятини янада 
кўтаради, унинг идрокини ривожлантиради. Болаларнинг етакчи фаолияти 
мактабгача даврда ўйин бўлиб ҳисобланади. Катталар ўйинчоқлар тилидан 
бола билан мулоқотда бўлишлари муҳим аҳамиятга эга. Ўйинчоқ билан 
ўйнаганда болалар уни қимирлатишга ва оғзига солишга, ичини очиб кўришга 
ҳаракат қиладилар. 9 ойлик болаларга энди ўйинчоқдан ташқари қоғоз, қалам 
ҳам бериш керак. Шунда бола ёзма нутқнинг расмлар чизиш элементларини 
шакллантириш мумкин бўлади. 
Ўйин орқали болаларда сезги, идрок, хотира, фикрлаш, фантазия каби 
руҳий жараёнлар, шунингдек, ҳарактер ҳислатлари, қобилият турлари, 
темперамент (мижоз) типлари ривожланади. Болаларнинг нутқини, 
мулоқотини ривожлантиришда катталар муҳим рол ўйнайдилар. Чунки 
болалар ҳали мустақил ҳаракат қила олмайди, онги яхши ривожланмаган. 
Боланинг онгини ўстириш учун ўйинчоқлар ва ўйин турларидан кўпроқ 
фойдаланиш яхши натижа беради. 
Илк болалик даврида ҳам ўйиннинг аҳамияти катта. Ўйин орқали 
болаларда руҳий хусусиятлар ривожланади. Бу даврдаги болалар предметли 
ўйинчоқларни кўпроқ ўйнайдилар. Айниқса дидактик ўйинчоқлар бола 
ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. Бола энди битта ўйинчоқ билан эмас, балки 
бир неча ўйинчоқлар билан ўйнайди. Бу даврда болалар катталар билан 
мулоқотда бўлишга нисбатан кўпроқ ўйинчоқлар билан мулоқотда бўладилар. 
Мактабгача ёшидаги болалар ўйинда катталарнинг ҳатти-ҳаракатлари, 
ўзаро муносабатларини тақлид қилиш орқали ифодалайдилар. Бу уларда 
мулоқотни ривожланишига ёрдам беради. 
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ўйин фаолияти ўзига хос ҳарактерга 
эга. Улар кўпроқ ҳаракатли, спорт ҳарактеридаги ўйинларни ўйнайдилар. 
Ўйин орқали ўқувчилар бир-бирлари билан мулоқотда бўладилар. 


15 
Ўсмирларда, айниқса, 5-6- синф ўқувчиларида ўйинга бўлган эҳтиёж 
сақланиб қолади. Танаффус пайтларида, дарсдан бўш вақтларида ўсмирлар 
ўйин фаолияти билан ҳам шуғулланадилар. Уларда ўйин орқали мулоқот 
шакллари ривожланади. 
Умуман ўйин фаолияти болалар ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. 

Download 473.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling