Ekonometrikaga Kirish1-Mavzu docx
Эконометрик моделлаштириш босқичлари
Download 59.82 Kb. Pdf ko'rish
|
1-Ma\'ruza.Ekonometrikaga Kirish1-Mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи босқич
- Учинчи босқич
- Тўртинчи босқич
- Назорат учун саволлар
1.4. Эконометрик моделлаштириш босқичлари
Эконометрик моделларни тузиш бир қанча босқичлардан ташкил топади. Биринчи босқич – спецификациялаш - иқтисодий муаммони қўйилиши – асосий омиллар гуруҳи танланади, иқтисодий маълумот тўпланади, асосий омил ва таъсир этувчи омиллар гуруҳи белгиланади; корреляцион таҳлил усули ёрдамида эконометрик моделда қатнашадиган омиллар аниқланади. Иқтисодий жараён ҳар томонлама назарий, сифат жиҳатдан таҳлил қилинади ва унинг параметрлари, ички ва ташқи информатсион алоқалар, ишлаб чиқариш ресурслари, режалаштириш даври каби кўрсаткичлар аниқланади. Иккинчи босқич – идентификация қилиш. Бу босқичда изланаётган номаълум ўзгарувчилар қайси, қандай мақсадни кўзда тутади, натижа нималарга олиб келади каби саволлар аниқланган бўлиши керак. «Энг кичик квадратлар усули» ёрдамида тузиладиган эконометрик моделнинг параметрлари аниқланади. Учинчи босқич –верификация қилиш. Тузилган моделни аҳамияти тўртта йўналиш бўйича текширилади: - моделнинг сифати кўпликдаги корреляция коэффициенти ва детерминация коэффициенти ёрдамида баҳоланади; - моделнинг аҳамияти аппроксимация хатолиги ва Фишер мезони ёрдамида баҳоланади; - моделнинг параметрларини ишончлилиги Стьюдент мезони бўйича баҳоланади; - Дарбин-Уотсон мезони ёрдамида «Энг кичик квадратлар усулининг» бажарилиш шартлари текширилади. Тўртинчи босқич – тузилган ва баҳоланган эконометрик модел ёрдамида асосий иқтисодий кўрсаткичлар прогноз даврига ҳисобланади. Юқорида санаб ўтилган босқичлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ва бири иккинчисини тўлдириб, ягона мақсадни амалга ошириш учун хизмат қилади. Шуни эслатиб ўтиш керакки, масалани компьютерда ечиш учун стандарт дастур бўлиши керак, агар ундай дастур бўлмаса, уни маълум алгоритмлар асосида тузиш зарур. Назорат учун саволлар 1. Эконометрика фанининг мақсади нималардан иборат? 2. Эконометрик моделлаштиришнинг зарурлиги? 3. Эконометриканинг қўлланиш соҳаларини тушунтириб беринг? 4. Эконометрик моделлаштириш усуллари таснифи қандай? 5. Эконометрик моделларни тузиш босқичларини айтиб беринг? 6. Иқтисодий модел сўзини тушинтириб беринг? 7. Иқтисодий-математик моделларга таъриф беринг? 8. «Модел» тушунчасига таъриф беринг? Download 59.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling