Грунт шароитлари. Мураккаб геологик ва гидрогеологик шароит грунтларнинг
физик, механик тавсифларини даставвал яхшилашни, махсус сувдан ҳимоялаш
чораларини олиб боришни ва чуқур жойлашган ва ер ости бино ва иншоотларни барпо
этишнинг алоҳида усулларини қўллашни талаб этади. Булар қурилиш ишларини
мураккаблаштиради, қурилиш нархини ва меҳнат сарфини, иш давомийлигини оширади.
Асос, пойдеворларни ва инженер коммуникацияларини қуришда йўл қўйилган хатоликлар
бино ва иншотларнинг деформацияларнинг жиддий ошишига олиб келади.
Зилзилавий фаоллик. Зилзилавий фаол худудларда қурилиш қўшимча махсус
чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этади: бинонинг “куб” шакллигини
таъминлаш; девор ва пардадеворларда очиқ жойларни камайтириш; бинонинг
устуворлигини ошириш мақсадида қўшимча арматуралаш ва боғловчиларни ўрнатиш;
конструкциялар бириккан чоклари, тугунларни назоратини жиддий кучайтириш; бино ва
иншоотларни барпо этиш жараёнида қўшимча вақтинчалик махкамлаш.
Микроорганизмлар ва термитлар таъсири. Иссиқ иқлим худудларида кўп
холларда қурилиш материаллари ва конструкциялари микроорганизмлар, майда ўсимлик
термитлар ва бошқа зараркунанда хашоратларнинг жадал таъсирига дучор бўлади.
Бактерия ва майда ўсимликларнинг яшаш фаолиятининг махсулоти айрим
материалларнинг устки қатламларини емиради, мустахкамлигини пасайтиради ва хар хил
инфекцияларнинг кўпайиш муҳитига айланади. Нам муҳитда микроорганизмлар
фаоллашади ва майда ўсимликлар кўпаяди. Термитлар асосан целлюлозали материаллар
(ёғоч, қоғоз, сомон ва ш. ў.) ташқи қисмига тегмай ички қисмини кемиради ва пойдевор
ҳамда девор тагларида кўп сонли каналлар ва йўллар ҳосил қилади. Бу ҳолат пойдевор ва
конструкцияларнинг мустахкамлигини жиддий пасайтиради. Термит ва бошқа
кемирувчилар ҳатто электр кабелларининг қўрғошин, алюмин ва полимер қобиқларини
кемириб ишдан чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |