Экстремал шароитларда бино ва иншоотларни барпо этиш технологияси
Download 325.28 Kb. Pdf ko'rish
|
4 ма`ruza Ekstremal sharoitlarda bino va inshootlarni qurish
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Мураккаб грунт шароитидаги объектларда қурилиш ишларини бажариш. Қиш шароитида бино ва иншоотларни қуриш. Қиш вақтининг алоҳида жиҳатлари.
Ташкилий омиллар.Иш фаолияти тўхтатилмаган, ҳамда бино ва иншоотларни
реконструкциялашда ўлчамлари чекланган тор қурилиш майдонларида иш олиб борилганда қурилиш машиналарини ишлатишда, қурилиш материаллари ва конструкцияларни жойлаштириш, тахлашда ва хавфсизлик техникаси талабларини бажаришда ҳамда транспорт ва қурилиш майдонини тайёрлаш жараёнларида мураккабликлар ва қийинчиликлар туғилади. Хўжалик фаолияти яхши йўлга қўйилмаган худудларда қурилиш ишларини бажарганда иш тизимини ўзгартиришга тўғри келади. Қурилиш майдонидаги инженерлик тайёргарлик ва бошқа ишларда қийинчиликлар туғилади ва транспорт ишларига сарфлар ортади. Экстремал шароитлардаги объектларда қурилиш ишлари тузилган ташкилий, техник ва технологик хужжатларга жиддий ёндошиш асосида олиб борилиши лозим. Экстремал шароитлардаги худудларда ва объектларда қурилиш ишлаб чиқариш технологиясинининг ташкилий, техник ва технологик масалаларини ҳал этишда уларни тўлиқ тавсифловчи барча омиллар табиий иқлимий, геофизик, ташкилий чуқур тахлил этилиши керак. Бу эса қурилиш ишлари тизимини, одамлар ва машиналарнинг ишлаш шароитини белгилаш, ташқи муҳит омилларининг нохуш таъсирини камайтириш тадбирларини ишлаб чиқиш имкониятини яратади. 2. Мураккаб грунт шароитидаги объектларда қурилиш ишларини бажариш. Қиш шароитида бино ва иншоотларни қуриш. Қиш вақтининг алоҳида жиҳатлари. Мураккаб грунт шароити – бу қурилиш майдонида структураси ўзгарувчан грунтларнинг мавжудлиги, айрим шароитларда уларнинг табиий структураси жиддий бузилади. Бундай грунтларга чўкувчан, кўпчувчи, шўр, тўкилган, ўта сиқилувчи грунтлар, ҳамда юмшатилган қумлар, чўкинди ва ўзгарувчан грунтлар киради. Структураси ўзгарувчан грунтлардан асос сифатида фойдаланилганда, даставвал уларнинг физик-механик тавсифларини яхшилашга, чуқур жойлашган пойдеворларни қуришга, ҳамда ер ости ва чуқурлаштирилган бино ва иншоотларни қуришда алоҳида усулларни талаб этади. Структураси ўзгарувчан грунтларнинг хусусиятларини даставвал яхшилаш, бу уларнинг деформациясини камайтириш ёки йўқ қилиш, зичлигини, мустахкамлигини, сувга чидамлигини кучайтириш (ошириш)ни кўзда тутади. Бунинг учун грунтлар зичланади ёки мустахкамланади, янги грунтдан тўшама барпо этилади. бундан ташқари бино ва иншоотларни қуриш жараёнида чўкувчан, кўпчувчи, шўр грунтларнинг намланиб қолишини олдини олиш чора тадбирлари амалга оширилади. Бундай ишларга қурилиш майдонини текислаш, сув ўтказмайдиган горизонтал ва вертикал экранларни ҳосил қилиш, ўз вақтида котлован бўшлиқларини сифатли тўлдириш ва отмостка қуриш, трубопроводлар ётқизилиши ва сув истеъмоли назоратини кучайтириш. Чуқурлаштирилган ёки ер ости бино ва иншоотларини структураси ўзгарувчан грунтларда барпо этишда тавсияга мувофиқ қурилиш монтаж ишларини анча енгиллаштирувчи “грунт ичидаги девор” усулини қўллаш зарур. Грунтларнинг физик-механик тавсифларини яхшиловчи, ҳамда бино ва иншоотларни “грунтдаги ичидаги девор” ва “тушириладиган қудуқ” усулида барпо этиш ишлари ишлаб чиқилган лойиҳа ва технологик карталарга мувофиқ грунт музламаган ҳолатда амалга оширилиши лозом. Download 325.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling