Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари
Download 231.81 Kb.
|
maruza-matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Православлик.
- Протестантлик.
Католиклик. Католиклик (юнон. умумий, жаҳон) оқими пра-вославлик ва протестантлик каби жаҳонда кенг тарқалган асосий йўналишлардан бири ҳисобланади. 1054 йилда черковларнингбўлинишидан кейин вужудга келди. Католик черкови қатъий марказ-лашган бўлиб, ягона жаҳон маркази — Ватикан шаҳри (давлати) ва раҳбари — Рим папаси ҳисобланади.
Дунёда 800 миллионга яқин католиклар бор. Италия, Испа-ния, Португалия, Франция, Бельгия, Польша, Венгрия, Чехисловакия, Болтиқбўйи ва бошқа Европа мамлакатлари, Австралия ҳамда Лотин Америкаси мамлакатларида католиклик ҳукм-рон диний таълимот ҳисобланади. Ватикан турли ўлкаларда ўзи-нинг юздан ортиқ газета ва журналларини нашр этади. Ҳозирда атикан радиоси 32 тилда эшиттиришлар олиб боради. Шунингдек, «Адженциа Интернационале Фидес (АИФ)» номли ахборот агентлигига эга. Бугунги кунда юртимизда 4 та Рим-католик черкови ва 1 та марказ фаолият кўрсатмоқда. Православлик. Христианликдаги уч асосий йўналишдан бири бўлган православлик Рим империяси парчалангандан кейин (395 й.) унинг Шарқий тармоғи сифатида черковлар бўлиниши оқибатида (1054 й.) расмийлашган. Православлик дастлаб Византия империясининг давлатдини бўлган. Унинголий мақсади халқнинг онгида худога ҳақиқий эътиқод ва инсонийликнинг юксак туйғу-ларини шакллантиришдир. Бу оқимда ягона диний марказ, черков-ларнингягона бошлиғи йўқлиги билан католикликдан фаркданади. Асосан Шарқий Европа ва Яқин Шаркда кенгтарқалган пра-вославлик Константинополь, Александрия, Антиохия, Қуддус, Грузин, Серб, Румин, Болгар, Кипр, Эллада, Албан, Поляк, Чехия, Словакия ва Америка каби 15 автокефаль черковларга бўлинган. Православликка мансуб черковлардан энг каттаси Рус православ черкови (Москва патриархати) 19 минг черков ва 127 епархияга бирлашган бўлиб, шундан 150 дан ортиқ черков ва 5 епархия хорижда фаолият олиб боради. Жумладан, бугунги кунда республикамизда 31 та черков, 3 та монастир, 1 та семинарйя ва 1 та марказ фаолият кўрсатмокда. Протестантлик. Христианликдаги уч асосий йўналишдан бири бўлган протестантлик («протест» — норозилик) XVI асрда Евро-пада католикларга қарши қаратилган норозиликлар натижасида юзага келган. Протестантлик худонинг борлиги, унинг уч қиёфада намоён бўлиши, жоннинг ўлмаслиги, жаннат ва дўзах (католицизмдаги аърофдан ташқари) ҳақидаги, ваҳий ва бошқа шу каби масала-ларда умумхристиан тасаввурларини эътироф этади. Лютеранчи-лик, цвингличилик, кальвинизм, унитаризм, социнчилик, ана-баптизм, меннончилик ва англиканлик протестантликнинг илк шакллари эди. Кейинроқ баптистлар, методистлар, квакерлар, адвентистлар, Иегов шоҳидлари, мормонлар ёки «Охират авлиё-лари», «Нажот армияси», «Христиан фани», пятидесятниклар каби «диний уйғониш» ҳамда илк христианлик ва Реформация идеал-ларига қайтиш шиори остида ташкил топган «сўнгги протестант-лик» шакллари пайдо бўлди. Ҳозирда протестантлик дунёнинг барча қитъаларида тарқал-ган. Протестантликнинг жаҳон маркази — АҚШда бўлиб, бу ерда баптист, адвентист, иегов шоҳидлари каби оқимларнинг қарор-гоҳлари жойлашган. 1948 йилдан протестантларнингЖаҳон чер-ковлари кенгаши фаолият олиб бормокда. Протестантлик илоҳиёти христиан мафкурасининг бир кўри-ниши сифатида 1\4уайян тараққиёт босқичларини босиб ўтди. XVI аср ортодоксал илоҳиёти (М.Лютер, Ж.Кальвин), ХУШ-Х1Х аср-лардаги янги протестантлик ёки либерализм илоҳиёти (Ф.Шле-йермахер, Э.Трёльч, А.Гарнак), биринчи жаҳон урушидан кейин пайдо бўлгағГ «инқироз илоҳиёти» ёки «диалектик илоқиёт» (К.Барт, П.Тиллих, Р.Бультман), Иккинчи жаҳон урушидан сўнг харқалган радикал ёки «янги» илоҳиёт (Д.Бонхеффер ва бошқа-лар) шулар жумласидандир. Бундай оқимларнинг айримлари Ўзбекистонда ҳам расман фаолият юритмоқда. Улар қаторида корейс протестант черковла-ри, адвентистлик, баптистлик, Евангел христиан-баптистлар чер-кови, тўлиқ инжил христианлари (пятидесятниклик), лютеран-лик, методистлик, новоапостоллик черкови, иегов шоҳидлари кабиларнинг 124та черкови, 2 та маркази ва 1 та семинариясини айтиб ўтиш мумкин. Download 231.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling