Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Download 231.81 Kb.
bet8/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

Буддавийлик
Эрамиздан аввалги VI—V асрларда Ҳиндистонда яшаган Буд-да Сиддҳартха Гаутама асос солган буддавийлик жаҳон динлари ичида энг қадимийси ҳисобланади.
Манбаларда унинг Шакьямуни (шаклар ёки шакия қабиласи-дан чиққан донишманд), Будда (нурланган), Джипа (ғолиб), Бхагаван (тантана қилувчи), Гаутама (уруғ номи).каби номлари келтирилган.
Буддавийлик — диний-фалсафий таълимот бўлиш билан бир қаторда ахлоқий меъёр, урф-одат, анъана ва санъатнинг ўзига хос турлари, дунёга муносабат ва амалий ҳаракатлар услубларини қамраб олган ижтимоий-маданий тизим ҳисобланади.
Будда таълимотининг мазмун-моҳияти 4 ҳақиқатда мужас-самлашган, деб айтиш мумкин. Жумладан, биринчи ҳақиқатга кўра «Азоб-уқубат мавжуддир». Зеро, ҳар қандай ҳаёт қийноқ, азоб-Уқубатдир. Касалликка учраш, ёмон нарсаларга дуч келиш, ўзи хоҳлаган нарсага эга бўлолмаслик каби ҳолатлар ҳам унинг кўри-чишларидир. Ҳеч бир нарса маълум сабабсиз яралмаса-да, муайян \одиса ёки х.аракатнинг бирламчи сабабини аниклаш мумкин эмас. Шундан келиб чиқиб, буддавийлик дунёни бор ҳолича қабул Қилишга даъват қилади»
Буддавийлик таълимоти асосан Трипитакада (уч сават, уч қисм-дан иборат бўлгани ўчун шундай ном берилган) мужассамлаш-ган. Буддавийликнинг мазкур ёзма манбаси ҳозирги даврда Шри-Ланкада сакланиб қолган. Улар - Будда тарғиботининг ҳақиқий баёни ҳисобланган сутра матнлари (сутта-питака), роҳиблик ахлоқи ва хонақохлар низомларига бағишланган виная матнлари (виная-питака), буддавийликнинг фалсафий ва руҳий муаммоларни баён қилиб беришга бағишланган абхидҳарма матнлари(абхидҳарма-пи-така)дан иборат. Шунингдек, Будда ҳаётига тегишли ривоятлар қам Трипитакада жамланган.
Бугунги кунда буддавийлар асосан Шри-Ланка, Ҳиндистон, Непал, Бутан, Хитой, Сингапур, Малайзия, Монголия, Ко-рея, Вьетнам, Япония, Бирма, Таиланд, Лаос каби давлатларда ва Россиянинг Бурятия, Қалмиқистон минтақаларида истиқо-мат қиладилар.
Жаҳон динлари ичида энг қадимийси ҳисобланган буддавий-лик даврлар оша ўзи тарқалган худудлар халклари қадриятларига катта таъсир ўтказиб келган. Шунингдек, буддавийликнинг асл ватани Ҳиндистон бўлса-да, ҳозирда Европа ва Америка қитьа-ларида ҳам будда жамоалари мавжуд.
Ҳозирда республикамизда битта буддавийлик жамоаси рас-мий рўйхатдан ўтиб, фаолият кўрсатмокда.




Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling