Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари
Download 231.81 Kb.
|
maruza-matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хорижийлик.
Шиалик. Исломдаги икки йирик йўналишдан бири бўлганлик, ҳокимият масаласида мусулмон жамоасида юзага келган ихтилоф натижасида вужудга келган.
«Шиа» сўзининг тўлиқ шакли «Шиат Али» («Али тарафдор-лари гуруҳи») бўлиб, бу ном Али ибн Аби Толиб (656—661) ва уНинг авлодларига эргашганларга нисбатан берилган. Шиаликда имомат масаласи асосий диний арконлардан ҳисоб-ланиб, у жамият манфаатларидан эмас, балки дин асосларидан келиб чиқади. Унга кўра, раҳбар жамоа томонидан сайланмай, балки у мерос сифатида ўтади. Мазкур таълимотга биноан, Муҳаммад пайғамбар Алини имом этиб тайинлаган, ундан кейин эса халифалик унинг авлодларига қонуний мерос сифатида васи-ят йўли билан узатилади. Шунингдек, имомлик пайғамбарлик каби илоҳий мансаб ҳисобланади. Шиалик Эронда ҳукмрон эътиқод ҳисобланади. Ироқ, Афғо-нистон, Ҳиндистон ва Покистонда ҳам шиалар бор. Озарбайжон ва Тожикистонда (Помирда исмоилийлар) ҳам аҳолининг муаяйн қисми шиаликка эътиқод қилади. Манбаларда Ер юзида 97 миллиондан ортиқ мусулмонлар шиаликка мансублиги қайд қилинадики, бу жами исломга эътиқод қилувчиларнингтахминан 7,5 Фоизини ташкил этади. Хорижийлик. Исломда дастлаб пайдо бўлган йўналиш хорижийликдир. Хорижийлар — ажралиб чиққанлар, яъни исёнчилар маънони англатади. Халифа Али ибн Аби Толиб ва Муовия тарафдорлари билан халифаликда ҳукмронлик учун кураш кета вужудга келди. Улар халифа диний жамоа томо- сайланади ва унга бўйсунади; ҳар қандай тақводор мусул мон (ҳатто, қул ёки ҳабаш бўлса хам) халифа қилиб сайланишц мумкин; агар халифа жамоа манфаатларини химоя қилмаса вазифа-сидан бўшатилади ва ҳатто, қатл қилинади; эътиқод амалий фаолият билан мустаҳкамланиши лозим, деб ҳисоблаганлар. Эътиқодсиз ва гуноҳкор кишиларни жазолашда муржиийлар (жазо муддатиш-кечиктиришни истовчилар) тарафдорларига қарши турганлар. VIII аср иккинчи ярмига келиб, йўналиш ўз раҳбарлари ном билан аталувчи Азрақий, Ибодий, Суфрий каби гурухдарга бўли-ниб кетди. Олимларнинг фикрича, ичдан бўлиниш ҳамда умма-вий ва аббосий халифаларнинг VП-IХ асрларда хорижийлар қарши кескин кураш олиб бориши натижасида уларнинг каттa; қисми қириб ташланди, қолганлари Шимолий Африкада ўз давлатини вужудга келтирди. Ҳозирда хорижийларнинг ибодий сек таси Мағриб мамлакатларида (Жазоир, Тунис ва бошқалар), Ум мон ва Танзанияда учрайди. Утмишда минтақамиз, жумладан, озирги Ўзбекистон ҳудудида турли ўзига хос диний қарашлар асосланган урф-одат ва анъаналар мавжуд бўлган. Хусусан, тадқиқотчилар Узбекистондаги ибтидоий динлар сифатида фетишизм, тотемизм, анимизм, шаманизм, магия ва сеҳргарлик турларини санаб ўтадилар. Download 231.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling