Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


XX asrning ikkinchi yarmida terrorchi tashkilotlarning kuchayishi


Download 231.81 Kb.
bet18/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

XX asrning ikkinchi yarmida terrorchi tashkilotlarning kuchayishi


Режа:
1) Диний экстремизмнинг мусулмон дунёси учун хавфи.Диний экстремистик ташкилотлар фаолиятининг жамият ривожига салбий таъсири
2) «Жамоат ал-ихвон ал-муслимин» («Мусулмон биродарлар жамоаси»)
3) «ХАМАС» ташкилоти
4) «Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий» («Ислом озодлик партияси»).


Мутахас-сислар фикрича, исломий экстремизм ва у билан боғлиқтерро-ризм дунёнинг 15 дан ортиқ мамлакатларига алоҳида тахдид сол-мокда. Ер куррасининг турли қитьаларида жойлашган бундай мамлакатларни шартли тарзда бир неча гуруҳга бўлиш мумкин.
Биринчи гуруҳга мансуб Шимолий Африкада жойлашган ай-рим араб мамлакатлари, жумладан, энг катта араб давлати бўлган Миср Араб Республикаси учун диний экстремизм билан боғлиқ террорчилик ҳаракатлари ҳақиқий муаммога айланди. 1970—1980 йилларда бундай жараён Тунисни қамраб олди.
Мазкур минтақада жойлашган яна бир араб давлати Жазоир-даги диний экстремистик ташкилотларнинг қўпорувчилик фао-лияти туфайли ўн минглаб бегуноҳ инсоьвшр ҳалок бўлган бўлса, радикал исломчилар ҳокимиятни бошқараётган Суданда мана ўн йилдан ошиқроқвақтдан бери ички ижтимоий-сиёсий барқарор-лик мутлақо издан чиққан, Дарфур минтақаси эса бугунги дунё-нинг энг фожиали нуқталаридан бирига айланди. Устига-устак, ушбу мамлакат ҳудуди турли хилдаги террорчи унсурлар тўпла-наётган ва ҳарбий тайёргарликдан ўтаётган ўнлаб жангарилар уяла-ри амал қилаётган хатарли жойга айланди.
Иккинчи гуруҳга Осиё қитъасида жойлашган яна бир неча араб давлатларини киритиш мумкин. Турли-туман сиёсий, иқти-содий вадиний-мафкуравий сабабларга кўра, Фаластин ҳудудла-ри, Ироқ Республикаси диний экстремизм билан боғлиқтеррор-чилик ҳаракатларидан кагга талафот кўрмокда. Саудия Арабистони Подшохлигида ҳам терроризм ўзининг мудҳиш қиёфасини намо-ён этмоқца. Вазиятнинг кескинлашиб кетиши диний арбоблар-нинг аксилтеррор сиёсатини фаол қўллаб-қувватлашга жалб қили-нишига олиб келмокда. Хусусан, 2003 йилнингфевралида Саудия Арабистони уламолар Кенгаши Подшохликдаги чет эл фуқарола-
рига ҳужум қилйшни тақикловчи фатво чиқарди. Унда чет эл-ликларга «кофир» деб қараш ислом тамойилларига мутлақо зид
экани таъкидланади26.
Диний экстремистик фаолиятнинг учинчи ўчоғи Жануби-Шарқий Осиё минтақасида жойлашган дейиш мумкин. Ушбу ха-тарнинг оловли нафаси, айниқса, Покистон, Индонезия, Ма-лайзия ҳамда Ҳиндистон ва Филиппиннинг айрим қудудларида ўзинингхалокатли оқибатларини намоён этмокда. Бошқача айт-ганда, қадим-қадимлардан буддавийлик, хиндуийлик, ислом ва бошқа динларга эътиқод қилувчилар тинч-тотув яшаб келган ул-кан ҳудудда хам экстремизмнинг қўпорувчилик салоҳияти ўзини
кўрсатмокда.
Диний экстремизмни ўзига қурол қилиб олган террорчилар-нинг бутун дунёнинг нафратини қўзғатган АҚШдаги ваҳшийлик-лари нафақат ушбу мамлакат, балки башарият тарихидаги энг машъум саҳифалардан бўлиб қолишига хеч ким шубха қилмайди. Ўтган асрнинг 70-йиллари интихрсидан бошлаб Афғонистон диний экстремизм ва фундаментализмнинг энг йирик ўчоғига айлана бошлади. Ушбу мамлакатдаги сиёсий беқарорлик туфайли турли мамлакатлардан ўзининг хунук қилмишлари учун бадарға бўлган қора кучлар Афғонистонга оқиб келдилар ва муста\кам ўрнашиб олдилар. «Толибон» номи билан аталган экстремистлар уларга бошпана бердилар. Афсуски, айрим йирик давлатлар ҳам ўзларининг шубхали геосиёсий манфаатларини рўёбга чиқариш илинжида Афғонистондаги радикал исломчиларни амалда қўллаб-қувватладилар. Натижада, ушбу мамлакат экстремизм ва терро-ризмнинг қақиқий ўчоғига айланди. Бу хрл нафақат унинг, бал-ки унга туташ мамлакатларнинг хавфсизлигига ҳам тажовуз
солгани яхши маълум.
Таъкидлаш жоизки, диний экстремизм ва у билан боғлиқ терроризмнинг Ўзбекистонга кириб келишида айнан Афғонис-тон ўзига хос дарвоза вазифасини ўтади. Ўтган асрнинг сўнгги йилларида мазкур мамлакатдан паноқтопган, «Толибон» ҳарака-ти ва «ал-Қоида» ташкилоти билан муста\кам алоқалар ўрнатган «Ўзбекистон исломий ҳаракати» ва охирги пайтда у билан бирга-\ ликда ҳаракат қилаётган «Ҳизбут-таҳрир» каби радикал диний-сиёсий гуруҳлар, мана ўн йилдан ошиқроқ вақт мобайнида Ўзбе-кистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги барқарорликка путур етказишга интилиб келмокда.
26 Баклопов А. Саудовский разворот // Шждународнаи жизнъ. №9, 2004. -С. 91-92.
82
Охирги йилларда мамлакатимизда яширин амал қилаётган диний-сиёсий гуруҳлар орасида «Ҳизбут-таҳрир» алоҳида фаол-лик кўрсатмокда. Айтиш лозимки, мазкур партия ўзини террор-чилик фаолиятига алоқаси йўқдек қилиб кўрсатишга интилади. Партиянинг ушбу иддаосини ҳақиқат деб қабул қилишга тайёр кучлар ҳам бугунги дунёда, афсуски, йўқ эмас. Лекин партия тарқатаётган варақаларнинг мазмуни ушбу гуруҳнинг тинчлик-севар партия экани ҳақидаги даъволар ҳақиқатдан нечоғлик йи-рок/шгини, унинг «беозор сиёсий куч» эканига ишонаётганлар қанчалик хато қилаётганига ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди. Ал-лақачонлароқ ўз умрини яшаб, тарих саҳнидан тушиб кетган, бугунги воқеликка мутлақо тўғри кел.майдиган хаёлий халифа-ликни барпо этиш учун ҳар қандай амалий ҳаракатлардан тийил-маслик, жумладан, қурол ишлатишни тарғиб қилиш орқали му-сулмонлар онгига энг ашаддий сиёсий ғояларни сингдиришни ўзининг дастурий вазифаси қилиб олган ҳамда уни ҳаётга татбиқ этишга жон-жахди билан уринаётган бундай гуруҳни террорчи-лик фаолиятга алоқадор эмас деб бўладими?
Ўзбекистон диний экстремизм билан тўқнаш келаётган бирин-чи давлат эмас. Юқорида қайд этилганидек, у бугун дунёнинг кўплаб мамлакатлари хавфсизлигига тахдид солмокда. Шунга мос равишда дунёда диний экстремизм ва у билан боғлиқтерроризмга қарши кураш бўйича салмокли тажриба тўпланган. Мазкур тажри-бадан чиқадиган энг асосий хулоса шу^*, диний экстремизм ва терроризм билан курашда, асосан, ҳуқуқ-тартибот органларига суяниш, фақат жазо чораларини қўллаш орқали унга барҳам бе-ришга интилиш мазкур салбий ҳодисанинг оқибати билангина курашиш билан баробардир. Бошқача айтганда, бундай йўлдан бо-рилганда, диний экстремизм ва терроризмни озиқлантириб тур-ган «илдиз»лар бешикаст қолаверади, вақт ўтиши билан улар янги «куртак»лар беришда давом этаверади. Шунинг учун ҳам, диний экстремизм ва терроризм билан тўқнаш келаётган давлатлар ушбу хатарли ҳодисага қарши курашишда тобора кўпроқ ялпи ва мақ-садли ёндашув йўлидан боришга ҳаракат қилмокда.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling