Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Download 231.81 Kb.
bet19/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

Ҳаёт-мамот жанги. Биз шундай даврда яшамоқцамизки, уни, ҳеч бир муболағасиз, инсоният такдирини белгилаб берадиган жанг содир бўлаётган давр деб аташ мумкин. Ушбу жангда фой-даланилаётган восита том маънодаги қурол эмас, балки ғоялар-дир. Яхши маълумки, ғоялар ҳар хил бўлади: азал-азалдан дунё-да бунёдкор ғоялар билан бир қаторда, бузғунчилик мафкураси ҳам яшаб келади. Аслида, башарият тарихи, муайян маънода, бунёдкорлик ва бузғунчилик ўртасидаги кураш тарихидир. Ушбу курашда бунёдкорлик ғолиб бўлган пайтлардагина инсоният олға босган, бузғунчилик, ёвузликнинг қўли баланд келган вақтлар-да эса, таназзулга юз тутган.
Ахборот алмашиш ва етказиш имкониятининг бугунги тарақ-қиёти шундай даражага етдики, улар инсон ҳаётини яхшилашга хизмат қилиш билан бир қаторда, унинг тинчини бузишга \ам сабаб бўлмокда. Интернет каби маълумотлар узатиш воситалари том маънодаги ижобий жиҳатини намоён қилиш билан бирга, халқаро террорчилар, жумладан, диний-сиёсий жангариликнинг қуролига ҳам айланиб қолмокда.
Бугун муайян кучлар ўзларининг ғаразли мақсадларига эри-шишда кибер-бўшликдан фойдаланишини ифодаловчи «кибер-терроршм» деган тушунча ҳам пайдо бўлди. У мутахассислар то-монидан терроризмнинг бошқа ҳар қандай кўринишидан ҳам кўра хавфлироқҳрдиса сифатида қайд этилмокда. Халқаро терроризм-нинг ривожланишидаги навбатдаги янги босқич кибер-урушлар шаклида бўлиши шубҳасиз экани таъкидланмокда. Халқаро кўлам-даги, чегара билмас бундай салбий ҳрдисага қарши курашнинг халқаро тизимини шакллантириш ҳаётий заруратга айлангани уқтирилмокда. Дарҳақиқат, интернет қўпорувчиликни амалга ошириш учун мўлжалланган нишонлар ҳақида маълумотлар ман-баи, уларни содир этиш учун лозим маблағни тўплаш ва террор-чи ташкилотлар орасидаги ишончли тезкор алоқа воситаси, маъ-лум белгилар бўйича турли-туман одамларни бирлаштириш йўли, ғаразли мақсадларни ташвиқот қилиш ва бузғунчи ғояларни тар-ғиб қилиш қуроли, психологик терроризмнинг ташаббускори вазифасини ўташи мумкин ва шундай бўлмокда ҳам. Интернет масофадан, яъни муайян мамлакат ҳудудларидан туриб бошқа ўлкада қўпорувчиликни амалга ошириш имконини бермокда.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling