Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Download 231.81 Kb.
bet22/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

«ХАМАС» («Х.аракат ал-муқавама ал-исломия» — «Ислом қар-шилик харакати»). Ушбу ташкилотга 1987 йил Фаластинда шайх Аҳмад Ёсин томонидан асос солинган,
Қоҳирадаги Айнуш-Шамс ислом университетида ўқиган дав-рида «биродарлар» ташкилоти мафкураси билан яқиндан та-нишган Ёсин 1970 йилларда хайрия ишлари билан шуғулла-нувчи «Ислом бирлашмаси» номли уюшма тузган ва яхудийларга қарши фаолият юритмагани ҳамда ушбу масалада Ёсир Арофот бошчилигидаги Фаластинни озод қилиш ташкилоти билан их-тилофга боргани учун Исроил раҳбариятининг хайрихоҳлиги-
га эришган эди.
Бироқ 1979 йилда Эрондаги ислом инқилоби таъсирида Ёсин радикал ғояларни ўзига шиор қилиб олган «Мужохидлар шуҳ-рати» номли ташкилоттузди. Фаластин интифодаси (1987—1993 йилларда арабларнинг Ғазо ва Иордан дарёсининг ғарбий со-қилида Исроилга қарши оммавий чиқишлари)нинг биринчи босқичида эса «Биродар мусулмонларнинг Ғазо сектори ва Иордан дарёси ғарбий қаноти» ва «Ислом жиҳрди — Фалас-тин» каби икки ташкилотнинг бирлашуви асосида «ХАМАС»
ташкилоти тузилди.
«ХАМАС»нинг сиёсатини ифодаловчи «Аллоҳйўли» номли қужжатда барча ислом давлатларига зулм ва адоват тарқатила-ётгани, бунинг олдини олишга ва Фаластиннинг барча х^уду-дида ислом давлати барпо этишга эса фақат жихдц йўли билан эришиш мумкинлиги таъкидланади. Юқоридаги даъватлар би-лан бир қаторда, Ёсиннинг фаластинликларни яҳудийларни қириб ташлашга чақириб, террорчилик амалиётида ёш болалар ва аёллар ҳам иштирок этиши мумкин, деб фатво бериши эса ташкилотга кўплаб ўсмир ва аёлларнинг жалб қилинишига ва унинг фаолиятининг янги, ўзига хос жиҳатлар касб этишига
замин яратди.
«ХАМАС» томонидан исроилликларга нисбатан қатор террор-чилик ҳаракатларининг амалга оширилиши 1989 йилда Ёсин-нинг қамоққа олиниши ва ташкилотга АҚШда доимий равишда яшаб келувчи Муса Абу Мазруқнинг раҳбар қилиб тайинлани-шига олиб келди. Мазруқ АҚШ, Ғарбий Европа ва Форс кўрфа-зи давлатларида «ХАМАОнинг маҳаллий бўлимларини шакллан-тириш ва тарафдорлар сонини кўпайтириш х,исобигаташкилотни молиявий ва таркибий жиҳатдан мустаҳкамлади.
Бугунги кунда «ХАМАС» ижтимоий-сиёсий сохада очиқфао-лият юритувчи ватеррорчилик амалиётларини амалга оширувчи махфий жанговар тизимлардан иборат икки қанотга эга. Ижтимоий-сиёсий тизим таркибидаги бўлинмалар хайрия ишлари ҳамда масжид ва оммавий ахборот воситалари орқали радикал ислом ғояларини тарғиб қилиш ҳамда жамоат муассасаларида ташки-лотга янги аъзоларни ёллаш билан шуғулланади.
«Азадин ал-Кассам» номи остида фаолият юритувчи жанговар тизим расман мустақил фаолият юритса-да, аслида ўз ҳаракатла-рини сиёсий тизим раҳбарияти билан мувофик^аштирган ҳолда олиб боради. Жанговар тузилма асосини махсус тайёргарликдан ўтган, бошқалардан қора комбинезон ва «Аллоҳу акбар» деб ёзил-ган пешонабоғ ажратиб турувчи 300—500 жангаридан иборат гуруҳ ташкил этса-да, бир неча минг кишидан иборат ёрдамчи гуруҳ-лар ҳам мавжудлигини таъкидлаш зарур.
«ХАМАС» жангарилари амалга оширадиган террорчиликҳара-катлари Исроил аскарларига хужум уюштириш, жамоат жойларида миналаштирилган автомобиллардан ҳамда террорчи-камикадзелар-дан фойдаланиш орқали бомба портлатиш ва яҳудийлар яшайдиган ҳудудларни реактив ракеталар билан ўққа тутишга асосланган.
Ташкилот бир қатор мамлакатларда ўз тармоқларига эга бўлса-да, террорчилик фаолиятини фақат Фаластин ҳудудида амалга оширади. Бошқа жойлардаги бўлимлар маблағ тўплаш, қурол-аслаҳа сотиб олиш, уларни Фаластинга олиб кириш ҳамда тарғи-бот-ташвиқот ишлари билан шуғулланади.
Кейинги йилларда «ХАМАС» ўзининг террорчилик фаолия-тида кўпроқтеррорчи-камикадзелардан фойдаланишга интилмоқда. Асосан ўсмирлар ва аёллар иштирокида шундай усул билан 2002 йилда 46 та ва 2003 йилда 17 марта террорчилик ҳаракати амалга оширилгани буни тасдиқлайди.
Бундай ҳаракатларга жавобан эса Исроил ҳукумати «ХАМАС» етакчиларини йўққилиш усулини қўлламоқда. 2003 йилда Исмо-ил Абу Шанаб, 2004 йилда Аҳмад Ёсин, Абдел Азиз ар-Рантиси, Аднан ал-Гул ва Имод Аббос каби етакчилар йўққилингани ҳам бунинг исботи бўла олади.
Умуман олганда, «ХАМАС» амалга ошираётган террорчилик амалиёти Фаластин автономиясинингтинч йўл билан шакллани-шига ғов бўлиб келмоқда ҳамда кўплаб бегуноҳ инсонларнинг нобуд бўлишига сабаб бўлмокда. Бундан ташқари, ушбу ташки-лот қўллаётган террорчи-камикадзелардан фойдаланиш усули бош-Қа диний-экстремистик ташкилотлар учун тажриба манбаи си-фатида хизмат қилмоқда.
Араб—Исроил можароси манбаига айланган Фаластинни озод Қилишни ўзинингасосий мақсадларидан бири сифатида эътироф қилиш баробармда ўз фаолиятида террорчилик амалиётини кенг ; кўламда қўллаб келаётган қатор диний-экстремистик гурухлар !мавжуд бўлиб, улар ичида «Хизбуллоҳ» партияси алоҳида ўрин тутади.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling