Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари
Download 231.81 Kb.
|
maruza-matni
«Ҳизбуллоҳ» («Аллоҳ партияси»). Ҳозирги кунда Яқин Шарқаги шиа мусулмонларининг етакчи кучларидан бирига айланган
Ҳизбуллоҳ» ташкилотига 1982 йилда Ливанда шайх Мухаммад :| Ҳусайн Фадалло бошчилигида шиа диндорлари томонидан асос солинган. Ташкилотнинг мафкуравий асослари 1985 йилда эълон қилинган декларацияда ўз ифодасини топган. Унда жиқод йўли билан '[!яҳудий, француз ва америкаликларни Ливандан сиқиб чиқариш ];! ҳамда озод қилинган ҳудудда ислом давлати тузиш ғоялари илга- ри сурилган ҳамда АҚШ билан Исроил ташкилотнинг асосий душмани сифатида баҳоланган. Шунингдек, Фаластинни яҳудийлардан озод қилиш ҳам асосий мақсадлардан бири сифатида эътироф этилган. Исроил армиясининг Ливанга бостириб кириши натижасида кўплаб тинч ахрлининг қурбон бўлиши ва «Ҳизбул-лох»нинг исроилликларга қарши курашда фаол иштирок этиши ташкилотнинг оммавийлашуви ва кўплаб ливанликларнинг унга аъзо бўлишига сабаб бўлди. 1985 йилнинг январ-февралида Исроил қўшинлари Ливандан чиқиб кетгач, «Қизбуллоҳ» хориждан олган катта микдордаги ёрдам эвазига Байрут ва Ливаннинг жанубий ҳудудлари устидан деярли тўла назорат ўрнатди. 1992 йилда ташкилот тузилмасида жиддий ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан, унинг ҳарбий қаноти — «Ислом қаршилик ҳаракати» мустақил ташкилот сифатида ажралиб чикди. Шунинг-дек, мактаб, шифохоналар очиш каби ижтимоий дастурларни амалга ошириш ва очиқсиёсий фаолиятни кучайтиришга алоҳи-да эътибор берила бошланди. Хусусан, «Ҳизбуллох» Ливан пар-ламенти сайловларида иштирок этиб, 1992 йилнинг кузида 128 ўриндан 8та, 1996 йили 7та ҳамда 2000 йили 12та жой олишга эришгани ҳам мазкур жараёнга хос эволюцияни яққол кўрсата олади дейиш мумкин. Айни пайтда, «Ҳизбуллох»нинг 2000 йилда Ливан парламен-тига ўтказилган сайловлар олдидан эълон қилган дастури ташки-лот стратегиясида жиддий ўзгаришлар содир бўлганини, чунон-чи, Ғарбга қарши кайфиятларнинг деярли йўқлиги, дунёгаII, маърифий исломни тарқатиш асосий мақсад сифатида эътирофқилингани билан ажралиб туришини қайд этиш зарур. Бугунги кунда «Ҳизбуллоҳ»ни бош котиб раҳбарлигидаги 12 кишидан иборат кенгаш («шўро») бошқармокда. Уз навбатида, шўрога қуйи поғонадаги дипломатия, мафкуравий, ижтимоий-сиёсий, ҳарбий ва разведка бўлимлари фаолиятига раҳбарлик қиладиган ҳар бири 15 кишидан иборат Сиёсий бюро ва Ижроия қўмитаси бўйсунади. «Ҳизбуллоҳ»нинг маънавий раҳбари шайх Хожи Ислом Ҳусайн Фадалло бир вақтнинг ўзида Ливаннинг шиа мусулмонлари жамоасида бош қози вазифасини ҳам бажа-риб келмокда. Алоҳида батальон ва махсус гуруҳларга бўлинган, бошқа ту-зилмалар аъзоларидан яшил беретлари билан ажратиб турадиган 4000-5000га яқин жангарилар гуруҳининг мавжудлиги ташки-лотнинг бугунги кунда ҳам етарли жанговар кучларга эгалигини кўрсатади. Маълумотларга кўра, Ливан шиалари яшайдиган ҳудудларда жойлашган «Ҳизбуллоҳ»нинг ҳарбий тизимида турли даврларда Жазоир, Саудия Арабистони, Афғонистон, Кувайт, Судан, Бос-ния ва Герцеговинадан келган жангарилар тайёргарлик ўташган. «Ҳизбуллоҳ» 1980-1990 йилларда АҚШ ва Исроилга нисба-тан энг кўп террорчилик ҳаракати амалга оширган ташкилот ҳисобланади. Даставвал ташкилот жангарилари самолётларни га-ровга олиш, фуқароларни ўғирлаш усулларини кенг қўллаган бўлса, кейинчалик улар кўпроқ портловчи моддалар ортилган автомашиналар ва террорчи-камикадзелар ёрдамида қўпорувчи-лик ҳаракатларини амалга ошириш, ИсроиЛнинг шимолий ҳудуд-ларини муттасил равишда реактив миномётлардан ўққа тутиш воситаларини қўллашга ўтган. Хусусан, 1993 йил 23 октябрда Бай-рутда ташкилотнинг икки аъзоси портловчи моддалар ортилган юк автомашиналарини ҳарбий казармаларга йўналтириши нати-жасида рўй берган портлаш оқибатида АҚШ нинг 240, Франция-нинг 58 ҳарбий хиз.матчиси ҳалок бўлган ва бир неча юз киши ярадор бўлган. Умуман олганда, 1990—1995 йиллар оралиғида «Хиз-буллоҳ» томонидан юзлаб кишиларнинг ҳалок бўлишига олиб келган 823 та террорчилик харакати амалга оширилган. 1994 йил 18 июлда Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда жой-лашган Яҳудий маданият маркази биносида террорчи-камикад-зенингўзини портлатиб юбориши натижасида 86 кишининг ҳалок бўлиши, кўплаб одамларнинг турли даражада тан жароҳати оли-шига олиб келди. Бу «Ҳизбуллоҳ» томонидан амалга оширилади-ган қўпорувчиликларнинг кўриниши ва кўламини яққолроқта-саввур қилиш имконини беради. Сўнгги йилларда «Хизбуллоҳ» етакчилари ўз фаолиятларига очиқсиёсий мазмун беришга ҳаракат қилаётган бўлишларига қара- май, унинг ҳарбий қаноти йил сайин жанговар қобилиятини ўстириб бораётгани, жумладан, учувчисиз бошқариладиган раз-ведка самолётлари билан қуролланаётгани унинг бундан буён қам Яқин Шарқучун террорчилик харакатлари манбаи сифатида сақ-ланиб қолишини кўрсатади. Умуман, ушбу минтақада Араб- Исроил муаммоларинингту-гал қал этилмагани баъзи мутаассиб гурухлар учун диний қарама-қаршиликларни трансминтақавий даражага кўтаришларига асос бўлмоқда. «Х.избут-таҳрир ал-исломий» ташкилотининг фаолия- ти бунга мисолдир. Download 231.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling