Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Download 231.81 Kb.
bet11/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

Терроризм тушунчаси. Терроризм — жамиятда беқарорлик кел-тириб чиқариш, аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотишга қаратилган сиёсий курашнинг ўзига хос усулидир. У яширин (конспиратив) рухдаги ташкилотлар томонидан беқа-рорлик келтириб чиқариш орқали давлат ҳокимиятини эгаллаш мақсадида қўлланилади. Террорчи уюшмалар оммавий бўла олма-гани учун хам кўп ҳолларда аҳолининг кенг қатламлари номидан ҳаракат қилиш таассуротини уйғотиш мақсадида диний шиор-лардан ниқоб сифатида фойдаланадилар.
Терроризмнинг энг асосий хусусиятларидан бири бундай ҳара-каттарафдорларининг «зўрлик давлатни қулатувчи ва ҳокимият-га эришишни осонлаштирувчи парокандаликка олиб келади», — деган ғояга асосланиб ҳаракат қилишларида яққол кўринади. Тер-роризмнинг яна бир хусусияти ҳеч қандай уруш бўлмаётган, тинч-лик ҳукмронлик қилаётган, жамиятда демократик институтлар фаолият кўрсатаётган бир шароитда муқобил усулларни атайин инкор этган ҳолда, сиёсий масалаларни зўрлик йўли билан ҳал қилишга интилишда кўринади.
Америкалик мутахассис Б.Женкинс терроризмни энг аввало, қурбонлардан кўра гувохларга қаратилган ва ваҳима уйғотишга йўналтирилган зўрлик, деб баҳолайди. Бошқа бир америкалик сиёсатшунос ЖЛожнингтаърифига кўра, терроризм бевосита қур-бонлардан кўра кўпроқ одамлар фикрига таъсир ўтказиш учун қилинадиган тахдид ёки куч ишлатишдир.
Бу таъриф ва баҳоларда сиёсий экстремизмнинг ниҳоятда муҳим бир хусусияти — унинг муайян сиёсий мақсад ёки ама-лий натижаларга эмас, балки у ёки бу хуруж натижасида одам-лар орасида, ижтимоий фикрда юзага келадиган хавотирли акс-садо, шов-шувга эришишга қаратилгани таъкидланган. Худди шу маънода, алоҳида олинган ҳар бир террорчилик хуружининг мақсади экстремистларнинг давлат тўнтаришини амалга оши-риш, фуқаролар урушини келтириб чиқаришдек сиёсий вази-фалар билан бир-бирига мос келавермаслиги олдиндан маълум. Кейинчалик, амалда, бу номувофиқлик экстремистлар жар со-лаётган мақсадлар билан улар эришаётган натижалар ўртасидаги зиддиятга айланади.
Бугунги кундаги террорчилик услубларининг анча кенгайга-нини таъкидлаш зарур. 1970 йилларда бирор шахс ёки сиёсий арбобга қарши уюштирилган террор амалиёти кўпроқ учраган бўлса, ҳозирда жамоат жойларида, самолёт, автобус, поездларда портлашларни содир этиш орқали кўплаб тасодифий кишилар-нинг қурбон бўлишига олиб келадиган қўпорувчиликни амалга оширишга эътибор берилмоқда. Экспертларнинг фикрича, бун-дай харакатлар биринчи навбатда нобуд бўлганлардан кўра, унинг гувохларига қаратилгандир.
Шунинг учун ҳам, ОАВ террорчиларнинг ўз мақсадларига эришишларида асосий қуролга айланиб бормокда. Киднеппинг ёки гаровга олиш \ам моҳиятан ўзгариб бормоқда. Авваллари га-ровга олишдан мақсад пул ундириш бўлган бўлса, ҳозирда тер-рорчилар асосан халқаро муносабатлар соҳасида ва мамлакатда беқарорликни келтириб чиқариш борасида мўлжаллаган сиёсий мақсадларига эришишни кўзлайдилар. Шу билан бирға, бу жара-ённинг ОАВ орқали кенг ёритилиши ва омма онгида хавотирли акс-садо беришига эришиш орқали гуруҳнинг жамият олдида танилиши ҳам ҳисобга олинади. Бундай харакат замирида, аслида террорчиларнинг ожизлиги намоён бўлишини кўриш Мумкин. Чунки жамиятда овоза бўлишга интилиш, одамларда қўрқув ҳис-сини уйғотиш йўли билан ташкилот ўзининг бош мақсадига эриш-моқчи бўлади. Шунинг учун ҳам, таъсир ўтказиш орқали хулқи-ни моделлаштириш ва фаоллигини бошқариш мумкин бўлган руҳий ожиз ва қарашларида собитлик йўқ-^имсалар ижрочи си-фатида чиқадилар.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling