8. СТИПЕНДИАТНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ, УНИНГ МЕҲНАТ
ФАОЛИЯТИ ВА КАРЬЕРАСИ ЎСИШИ МОНИТОРИНГИ
90. Стипендиатнинг мониторинги қандай тартибда ва нечта босқичда
амалга оширилади?
Жамғарма Стипендиати мониторингини олиб бориш икки босқичда амалга
оширилади:
биринчи босқич – Стипендиат
нуфузли хорижий таълим, илмий ва бошқа
муассасаларда таълим олаётган даври;
иккинчи босқич – хорижда таълим олиш дастурлари тугаганидан сўнг
Ўзбекистон Республикасидаги вазирликлар, идоралар ва бошқа
давлат
ташкилотлари ҳамда давлат улуши мавжуд бўлган ташкилотларга ишга
жойлашиши, ушбу мутахассисларнинг меҳнат фаолиятини ҳамда
унинг касбий
жиҳатдан ўсиши ва мансаб поғоналарида кўтарилиши жараёни (меҳнат фаолияти).
91. Стипендиатнинг мониторинги деганда нима тушунилади?
Нуфузли хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасаларда истиқболли
мутахассисларнинг ўқишини таҳлил қилиш, унинг Ўзбекистонда
муносиб ишга
жойлашиши, ушбу мутахассисларнинг меҳнат фаолиятини ҳамда унинг касбий
жиҳатдан ўсиши ҳамда мансаб поғоналарида кўтарилиши (меҳнат фаолияти)ни
кузатиш жараёни.
Do'stlaringiz bilan baham: