Элчин Сафарли Қайтганимда уйда бўл ёxуд бахт ва айрилик битигими такдирнинг? The Best e-books jamoasi


Download 365 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/12
Sana25.01.2023
Hajmi365 Kb.
#1123224
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Elchin Safarli - Qaytganimda uyda bo l

11
Тирик нарсалар ўзгариб
туришга маҳкум...


@Kutubxona_Elektron
Досту
туш маҳали Амир билан масжидда бўлдик. Бугун унинг ота-
ошаси туғилган кун. Улар бир кунда, уч йил фарки билан вафот 
этишган. Улар Амирнинг ватанида, беҳизорлар билан куршалган 
қишлокда дафн этилган.
Менинг дустим ота-онасини, ўз ватанида қолдирган барча 
нарсаларини соғинади. У ерда етти йилдан бери хукумат кўшини ва 
қуролланган мухолифатчилар орасида аёвсиз уруш бормокда. 
Муҳолифатчилар ўз хукмронлигига олган ерларда кулликни жорий 
килишган. Нак йигирма биринчи aсрда-я!
«Уруш туфайли юртимга кайта олмайман, бунинг устига 
хотиним ҳам, болаларим ҳам қарши. Кишлокдаги қабристонни 
портлатиб юборишибди, одамлар мархумларни зиёрат қилишдан-
да махрум. Унчалар такқволи булмасам хам тез-тез масжидга 
бориб тураман. Уша ерда ота-онамнинг овозини бошка 
жойлардагидан кўра аник-таниқ эшитаман...»
Ёш ўтган сари одам ўлимдан кейин нималар бўлишини ўйлай 
бошлайди. Исломга кўра, хар бир мусулмонни Арши-Аълода ёки 
дўзахда янги хаёт кутади. Бу эса унинг канчалар савобли ёки 
гунохкорлигига боғлик. Амирдан кабрдан сўнгги хаётга ишониш-
ишонмаслигини сураган булиб уни баттар тушкун гаплардан 
чалғитаман.


@Kutubxona_Elektron
«Кайдам... Жаннат ҳам, дузах ҳам худди бошка рағбату 
жазолар каби ер юзида булса керак. Менимча, у ёкда ҳар ким бу 
ерда нималарга ишонганига қараб ажр олади...»
Амир масжидга кириб чиққунича унинг атрофида айланиб 
юраман. Ота-оналарини кутаётган болалар корбурон ўйнашар, 
уларнинг шовкин-суронидан симларда ўтирган чумчуклар 
болаларнинг боши узра учиб юришарди. Шахримиз канчалар 
ажойиб. Йил бўйи корга бурканганидан худди кор каби оппок
совук ва чиройли.
Масжид ортидаги майдонда кабртошлар кўзга ташланади. 
Илгари масжид ёнидаги мозор олий мартабалиларга муносиб 
саналганидан бу ерга диний рахнамолар дафн этишган. Мен бу 
қабрларга термулганча айни дамда ва айни жойда яшаш 
мавжудликнинг энг макбул шакли дея уйлардим.
«Биз 
ҳаммамиз 
бу 
дунёга 
мехмонмиз 
ва 
бизнинг 
macappуфимиздаги вақт жуда оз!»
Дўстим Амир - сурати ва сийрати жуда хотиржам киши. У 
мендан йигирма олти ёш кичик бўлишига карамай ташки дунёдаги 
ходисаларга жуда хотиржамлик билан, мӱминларча, кахр-ғазабсиз, 
ноўрин саволларсиз муносабатда булади-ки, менда хамма вакт хам 
бундай булавермайди. У кузатувчи, аммо бефарк эмас.
Амирнинг кундалик хаёти бир хилда кечади: у тонгги беш яримда 
уйғонади, кардомонли кахва дамлайди, уйдагиларга нонушта 
тайёрлайди, новвойхонага отланади, тушлик пайти гитара чалади,


@Kutubxona_Elektron
кечкурун уйига кайтади, кечки овкатни бакувват қилади: биринчи 
овкатга зарғалдок ясмикли шурва ичади, иккинчисига иссиклик ва 
кувват берадиган таом, сўнг болаларига китоб укиб беради ва 
ухлашга ётади. Кейипги куп яна бари бошдап бошлапади.
Бундай бир тарздаги кун тартиби менга зерикарлирок туюлади. 
Амир эса бахтли. Изоҳсиз, киёслашларсиз. У бундай хаёт тарзи - ўз-
ўзи билан уйгунликка, Яратганга мухаббатга бирдан эришмаган, 
aлбатта.
«Мен узок йиллар ота-онам истаклари этагиди кун кечирдим. 
Улар менинг новвойликка булган қизикишимга қарши эдилар. Менга 
эса нон ёпиш жуда қизикарли туюлар, онамнинг анисли нон ёки 
зоғора ундан пирог ёпишларини соатлаб кузатардим. Отамнинг 

Download 365 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling