Электр энергетика ускуналарига хизмат кўрсатишда юз берган бахтсиз ҳодисалар оқибатида жабрланганларга шифокордан


ЖАБРЛАНГАНГА БИРИНЧИ ЁРДАМ КЎРСАТИШ УСУЛЛАРИ


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/17
Sana25.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1227932
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Эл ускуналарида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқнома

3. ЖАБРЛАНГАНГА БИРИНЧИ ЁРДАМ КЎРСАТИШ УСУЛЛАРИ 
Биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари жабрланган одамнинг ҳолатига боғлиқдир.
Жабрланган одам соғлиғининг ҳолатини қуйидаги аломатлар бўйича аниқлаш 
мумкин: 
эс-ҳуши: аниқ, йўқ, шикастланган (жабрланганнинг ҳаракатлари сусайган ёки 
ҳаяжонланган); 
тери қатламларининг ва кўринадиган шиллиқ (лаб, кўз) пардаларининг ранги: 
пушти, кўкарган, оқариб кетган; 
нафас олиши: бир маромда, йўқ, бузилган (нотўғри, сиртки, хириллаган); 
уйқу артерияларидаги пульс: яхши аниқланмоқда (уриши текис ёки нотекис), 
яхши аниқланмаяпти ёки йўқ; 
кўз қорачиғлари: кенгайган, торайган. 
Маълум кўникмаларга эга бўлганда ёрдам кўрсатувчи шахс ўзини йўқотиб 
қўймасдан бир дақиқа ичида жабрланганнинг ҳолатини баҳолай билиши ва унга қандай 
тартибда ва қайси ҳажмда ёрдам кўрсатилишини белгилаб олиши лозим. 
Жабрланганнинг ҳуши ўзида ёки йўқлигига қараб аниқланади. Бунга тўла ишонч 
ҳосил қилиш учун жабрланганнинг ҳолатини ўзидан сўраш керак. 
Тери қатламларининг ранги ва нафас олиши (кўкрак қафасининг кўтарилиши ва 
туширилиши) ҳам қараб аниқланади. Ҳар дақиқаси қиммат бўлган вақтни нафас олишини 
аниқлаш учун оғзи ёки бурнига ойна ва ялтироқ металл жисмларни қўйиш учун кеткизиб 
бўлмайди. 
Уйқу артериясида пульсни аниқлаш учун қўл бармоқларини жабрланувчининг 
томоғига (трахеясига) қўйилади ва уларни озгина четга суриб, бўйнининг ён томонидан 
ушлаб кўрилади (
17-расм
). 
17-расм. Юракка ташқи массажни ўтказишда қўлларнинг тўғри ҳаракати ва уйқу 
артериясида пульсни аниқлаш
Кўзларнинг юмуқ ҳолатида кўз қорачиғининг кенглиги қуйидагича аниқланади: 
кўрсаткич бармоқларини иккала кўзнинг юқори қовоқларига қўйилади ва кўз олмасини 
аста босиб юқорига кўтариш керак. Бунда кўз қия очилади ва кўзнинг ёй пардаси, унинг 
марказида эса думалоқ шаклдаги кўз қорачиғи кўринади. Уларнинг (кенгайган ёки 
торайган) ҳолати ёй пардасининг улар эгаллаган майдонига қараб баҳоланади. 
Жабрланганнинг эс-ҳуши қай даражада бузилганлиги, тери қатламларининг ранги 
ва нафас олишининг ҳолатини пульсни аниқлаш билан бир вақтда баҳолаш мумкин, 


15 
бунинг учун бир дақиқа вақт етади. Кўз қорачиқларини бир неча сония ичида кўриб олиш 
мумкин. 
Электр токи ёки бошқа хавфли омиллар таъсиридан сўнг жароҳатланган одамнинг 
баданида кўзга кўринадиган оғир жароҳатлар бўлмаса, жароҳатланган одам 
ҳаракатланишига ва айниқса ишини давом эттиришига рухсат бериб бўлмайди, чунки 
унинг соғлиғи кейинчалик бирданига оғирлашиб қолиши мумкин. Фақатгина шифокор 
жабрланган одам соғлиғининг ҳолатини баҳолаши мумкин. 
Яшин урганида жабрланган одамни ерга кўмиш мумкин эмас, бу фақат зарар 
келтиради ва уни сақлаб қолишда қимматли бўлган вақтни йўқотилишига олиб келади. 
Агар жабрланган одамнинг эс-ҳуши ўзида бўлса (бундан олдин эса ҳушидан 
кетган бўлиб, лекин нафас олиши ва пульси бир маромда сақланиб қолган бўлса) уни, 
масалан, кийимлардан тўшалган, тагликка ётқизиш; мунтазам нафас олиши ва пульсини 
кузатиб туриб нафас олишига халал берувчи кийимларини ечиб бўшатиш; унга тоза ҳаво 
келиши учун шароит яратиш; агар кун совуқ бўлса унинг баданини иситиш; кун иссиқ 
бўлса уни салқинроққа жойлаштириш; осойишталикни таъминлаш, ортиқча одамларни 
кеткизиш; сувдаги валериана эритмасини (20 томчи) ичириш лозим. 
Агар жабрланувчи беҳуш бўлса, унинг нафас олишини кузатиб туриш лозим, агар 
тилининг орқага кетиб қолиши оқибатида нафас олиши секинлашса, паст жағини олдинга 
чиқариш керак. Бунинг учун иккала қўлнинг тўртта бармоғи билан паст жағни орқа 
томондан бурчакларидан ушлаб тортилади ва юқоридаги тишлар паст тишлардан олдинда 
турадиган қилиб сурилади (
18-расм
). Тилнинг орқага кетиб қолиши тўхтамагунча уни 
шундай ушлаб туриш лозим. Беҳуш бўлган жабрланувчига нашатир спирти ҳидлатиб 
туриш, юзига совуқ сув сепиб туриш лозим.
18-расм. Паст жағни иккала қўл билан олдинга суриш.
Жабрланувчининг кўнгли айниса ва у қайт қилишни бошласа, қусиш 
моддаларини йўқотиш учун унинг боши ва елкаларини ён томонга (яхшиси чапга) буриш 
керак. 
Агар жабрланувчи энтикиб, жуда секин нафас олаётган бўлса, лекин пульси 
сезилаётган бўлса унга дарҳол сунъий нафас олиш муолажасини бошлаш лозим. Сунъий 
нафас олдириш вақтида жабрланувчи ётган ҳолатда бўлиши шарт эмас. Сунъий нафас 
олдиришни, жабрланувчи хавфли ва зарарли омиллар таъсиридан халос этилиб, ҳамда у 
таянчдан пастга туширилиб, хавфли зонадан олиб чиқилганидан сўнг дарҳол бошлаш 
керак. 
Агар жабрланувчи беҳуш бўлса ва у нафас олмаса, пульси сезилмаса, тери 
қатламлари кўкарган ва кўз қорачиғи кенгайиб кетган бўлса, дарҳол сунъий нафас 
олдириш ва юракнинг ташқи массажини ўтказиш йўли билан организмнинг ҳаётий 
функцияларини тиклашга ҳаракат қилиш керак. 
Ушбу чора-тадбирлар мажмуаси реанимация (яъни жонлантириш) деб, чора-
тадбирлар эса — реанимацион чора-тадбирлар деб аталади. 
Қимматли вақтни йўқотиб жабрланувчини ечинтиришнинг ҳожати йўқ. Шуни 
эсда тутиш керакки, юрак тўхтатган вақтдан 4 дақиқа ўтмаган бўлса жонлантириш 
муолажалари самара бериши мумкин, шунинг учун ҳам биринчи ёрдамни тез ва имкони 
борича ҳодиса рўй берган жойда кўрсатиш керак. 


16 
Жабрланувчи нафас олмаётган бўлса ёки унинг пульси сезилмаса, уни ўлган деб 
ҳисоблаб унга ёрдам кўрсатишдан бош туртиб бўлмайди. Жабрланувчининг ўлгани 
ҳақидаги хулосани фақат тиббиёт ходимлари чиқариши мумкин. 
Жонлантириш ҳаракатларини бошлаш билан бирга шифокор ёки тез ёрдамни 
чақириш ҳақида ҳам ўйлаш керак, фақат буни ёрдам кўрсатаётган шахс эмас, балки бошқа 
шахс қилиши лозим. 
Жабрланувчи нафас олишининг, қон айланишининг тўхташ вақти, сунъий нафас 
олдиришни ва юракка ташқи массаж ўтказишни бошлаш вақтини, ҳамда реанимацион 
чора-тадбирларнинг давомийлигини эслаб қолиш ва уларни етиб келган тиббиёт 
ходимларига маълум қилиб етказиш керак.

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling