Электр энергетика ускуналарига хизмат кўрсатишда юз берган бахтсиз ҳодисалар оқибатида жабрланганларга шифокордан
СИНГАН, ЧИҚҚАН, ЛАТ ЕГАНДА ВА ЭТИ УЗИЛГАНДА ЁРДАМ КЎРСАТИШ
Download 1.92 Mb. Pdf ko'rish
|
Эл ускуналарида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқнома
7. СИНГАН, ЧИҚҚАН, ЛАТ ЕГАНДА ВА ЭТИ УЗИЛГАНДА ЁРДАМ КЎРСАТИШ
Суяк бутунлигининг бузилиши синган деб аталади. Жабрланувчи синган жойида кучли оғриқни сезади, бу оғриқ, ҳолатни ўзгартирмоқчи бўлганда кучаяди, суяк синиқларининг жойидан силжиши туфайли, қийшайиш, шишганликни кўриш мумкин. Синиш очиқ ёки ёпиқ бўлади; очиқ синишда тери қатламлари ҳам шикастланган бўлади. Синишда, жабрланувчига синган суякнинг қимирламаслигини таъминлаш керак. Бу оғриқни камайтиради ва суяк синиқларининг кейинги силжини ва қон томирлари ҳамда юмшоқ тўқималарни улар томонидан яна жароҳатланишининг олдини олади. Очиқ синишларда олдин қон кетиши тўхтатилади ва стерил боғлам қўйилади. Суяк қимирламаслиги учун стандарт шиналар ёки қўл остидаги материаллардан (фанера, тахта, ёғочдан ва ҳ.) тайёрланган шиналардан фойдаланилади. Ёпиқ синишда жабрланувчининг кийимини ечмаслик — шиналарни кийимни устидан қўйиш керак. 27 Синган жойга оғриқни камайтириш учун «муз» (ях, совуқ сув солинган резина халта, сувга ҳўлланган латта) қўйилиши керак. Чиқиш — бўғимдаги суюқларнинг жойидан силжиши, бунда бўғимларнинг сирти қисман ёки тўлиқ бир-бирига тегмай қолади. Қўл ёки оёқ чиққан вақтдаги кучли оғриқ кейин ҳам камаймайди. Қўл ёки оёқ чиқишининг ҳусусиятлари қуйидагича: бўғимнинг ҳаракатлантириб бўлмаслиги, унинг ноғайритабиий ҳолати, шишганлиги. Қўл-оёқ чиққанда ёки синганда жароҳатланган қўл ёки оёқни шина ёрдамида тўлиқ ҳаракатланмаслигини таъминлаш ва шикастланган жойга «муз» қўйиш керак. Ўз ҳолича қўл ёки оёқни киритишга ҳаракат қилмаслик керак, буни фақат шифокор қилиши мумкин. Жабрланувчини даволаш муассасасига етказиш керак, йўлда ва тиббиёт ходимларига топшириш вақтида жароҳатланган қўл-оёқни ёки тананинг бошқа қисмини қимирламайдиган тинч ҳолатда бўлишини таъминлаш лозим. Қўл-оёқ чиққан ёки синганда шина қўйиш йўли билан камида иккита, синган жойдан тепадаги ва ундан пастдаги бўғимларнинг, катта суяклар синганидан эса — учта бўғимнинг қимирламаслигини таъминлаш керак. Шинанинг маркази синган жой олдида бўлиши лозим. Шина боғлами йирик томирларни, асаб толаларни ва суякларнинг туртиб чиққан жойини эзмаслиги керак. Шинани, яхшиси юмшоқ латта ва устидан бинт билан ўраш керак. Шина бинт, рўмол. камар ва ҳ. билан маҳкамлаб қўйилади. Шина бўлмаган тақдирда, шикастланган қўлни танага, шикастланган оёқни эса иккинчи соғ оёққа боғлаб қўйиш керак. Елка суяги синган ёки чиққанда шинани қўлни тирсагида букиб қўйиш керак. Қўл суягининг юқори қисми синганида шина икки — елка ва тирсак бўғимларига қўйилиши, қўл суягининг пастки қисми синганида эса — унга қўшимча билак бўғимига ҳам қўйилиши керак ( 37-расм ). Шинани қўлга бинт билан боғлаш, қўлни эса рўмол ёки бинт билан бўйинга осиб қўйиш керак. 37-расм. Елка суяги синганида шина қўйиш Елка олди суяги синган ёки чиққанда (кафт кенглигидаги) шинани тирсак бўғимидан, жабрланувчининг кафтига, гўё у муштумида ушлаб тургандек, бир сиқим пахта ёки бинт солиб бармоқларнинг учигача қўйилиши керак ( 38-расм ). Шиналар бўлмаган тақдирда, қўлни рўмол билан бўйинга ( 39-расм ) ёки камзулга ( 40-расм ) осиб қўйилиши лозим. Агар қўл (чиқиб кетганида) танадан орқада қолаётган бўлса, қўл ва тананинг ўртасига қандайдир юмшоқ нарса (масалан букланган кийим) қўйиш керак. 38-расм. Елка олди суяги синганида шина қўйиш 28 39-расм. Қўлни рўмол билан осиб қўйиш 40-расм. Қўлни камзулнинг этагига осиб қўйиш Шиналарни, иложи борича оёқни кўтармасдан, жойида ушлаб туриш ва бир нечта жойдан (танага, сонга, болдирга) бинт билан боғлаб қўйиш лозим, аммо бу синган жойнинг ёнида ёки устида бўлиши керак эмас. Бинтни бел, тизза ёки товон остига таёқча билан итариш лозим. 41-расм.Сон суяги синганда шина қўйиш Болдир суяклари синган ёки чиққанда тизза ва болдир бўғимлари маҳкамлаб қўйилади ( 42-расм ). 29 42-расм. Болдир суяги синганда шина қўйиш Умров суяги синган ёки чиққанда қўлтиқ остига шикастланган томондан бир сиқим пахта қўйиш, қўлни тирсагидан тўғри бурчак остида букиб танага бинт билан ўраб қўйиш ( 43-расм ) ва бўйинга рўмол ёки бинт билан осиб қўйиш лозим. Бинтни боғлаётганда шикастланган қўлдан танага қараб ўраш керак. 43-расм. Ўмров суяги синган ёки чиққанда боғлам қўйиш Умуртқа суяги шикастланганда унда кучли оғриқ сезилади ва энгашиб ёки қайириб бўлмайди. Биринчи ёрдам қуйидагича кўрсатилиши керак: эҳтиёткорлик билан, жабрланувчини кўтармасдан унинг орқасига тагидан кенг тахта, ошиқ-мошиқдан чиқариб олинган эшикни тиқиш ёки жабрланувчини юзини пастга қаратиб ўгириш лозим, ўгираётган вақтда унинг танаси эгилиб кетмаслигини (орқа мия шикастланмаслиги учун) кузатиб туриш керак. Қовурғалар синганда оғриқ нафас олганда, йўталганда ва ҳаракат қилганда сезилади. Ёрдам кўрсатишда кўкрак қафасини бинт билан қаттиқ тортиб ўраш ёки нафас чиқарилганда уни сочиқ билан тортиб боғлаш лозим. Тоз суяклари синганда тоз қисмини пайпаслаганда, бут қисмида, думғаза қисмида оғриқ сезилади, оёқни тўғрилаб кўтариб бўлмайди. Ёрдам қуйидагича кўрсатилади: жабрланувчининг орқасига тагидан кенг тахта тиқилади, уни «қурбақа» ҳолатига ётқизиш, яъни унинг оёқларини тиззасида букиб икки томонга очиш, тўпиқларини эса бирга қилиш, тиззаси тагига кийимларни букиб қўйиш керак. Жабрланувчини (ички органлари шикастланмаслиги учун) ён томонга ўгириш, ўтқазиш ва оёғига типпа-тик қилиб қўйиш мумкин эмас. Бош шикастланганда бош суяги синган бўлиши (аломатлари: оғиз ва қўлоқдан қон оқиши, беҳушлик ҳолати) ёки мия чайқалиши (аломатлари: бош оғриғи, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳушини йўқотиш) мумкин. Бунда биринчи ёрдам қуйидагича 30 кўрсатилади: жабрланувчини чалқанча ётқизиш, бошни икки томондан қимирламайдиган қилиб букланган кийимлардан ясалган ёстиқчалар билан маҳкамлаб қўйиш, қаттиқ сиқиб боғлаш лозим, агар очиқ жароҳат бўлса стерил боғлам қўйилиши ( 44-расм ), «муз» қўйиш ва шифокор етиб келгунча тўла тинчлик таъминланиши керак. 44-расм. Бош суяги-мия жароҳатида боғлам қўйиш Беҳуш ҳолатда бўлган жабрланувчи қайт қилиши мумкин. Бу ҳолда унинг бошини ён томонга буриб қўйиш керак. Шунингдек унинг тили орқага кетиши натижасида нафаси сиқиб қолиши мумкин. Бундай ҳолатда жабрланувчининг пастки жағини олдинга тортиш ва уни, сунъий нафас олдиришдагидек, шундай ҳолатда ушлаб туриш керак ( 18-расмга қаранг ). Лат ейишда шиш, лат еган жойга текканда оғриқ пайдо бўлади. Ёрдам кўрсатиш мақсадида оғриқни камайтириш ва қон талашиб қолишининг олдини олиш учун «муз» қўйиш, сиқиб боғлаб қўйиш керак. Лат еган жойга тегмаслик лозим. Лат еган жойга йод суртиш, ишқалаш ва иситувчи компресс қўйиш керак эмас, чунки бу оғриқни кучайтиради. Эт узилганда (бўғимлар шикастланганда) кучли оғриқ сезилади, шиш пайдо бўлади ва бўғимларнинг ҳаракати чекланади. Биринчи ёрдамни кўрсатишда жароҳатланган қўл-оёқни бинт билан сиқиб боғлаш ва унинг тинч туришини таъминлаш лозим. Жароҳатланган жойга «муз» қўйиш керак. Жароҳатланган оёқ кўтариб қўйилиши, жароҳатланган қўл эса — рўмол билан осиб қўйилиши зарур. Юк босиб қолганда жабрланувчини юкнинг тагидан бўшатиб олиш, жароҳатланган қўл-оёқни сиқиб боғлаш ва унинг тагига букланган кийимлардан ясалган ёстиқчани тиқиб кўтариб қўйиш лозим. Жароҳатланган тўқималар ҳалок бўлиши вақтида пайдо бўладиган заҳарли моддалар сўрилишини камайтириш учун бинтнинг устидан «муз» қўйилади. Қўл-оёқлар синганда шина қўйилиши керак. Агар жабрланувчи нафас олмаса ва унинг пульси аниқланмаса, дарҳол сунъий нафас олдириш ва юрагига массаж қилиш зарур. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling