«электр энергетика» ва 5140900 – Касб таълими йўналиши 5520200
Download 0.77 Mb.
|
РХ ва А Тажр иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иш бажариш тартиби
Иш дастури.
1. Реленинг тузилиши ва ишлаш принциплари билан танишиш. 2. Релени синаш схемалари ва стенд билан танишиш. 3. Бошқарувчи органнинг ишлаш токини I БИ ва қайтиш токини I К.Р аниқлаш. 4. Реленинг ишлашидаги магнитловчи кучни аниқлаш (АWср) 5. Бошқарувчи реледаги токни магнитловчи кучига боғланишини IБР=f(AW) қуриш ва ишончлилик коэффицентини КИ аниқлаш. Иш бажариш тартиби. Реленинг тузилиши ва уни иш принципи билан танишинг. Бошқарувчи релени, тўйинувчи ток трансформаторини ва ундаги тенглаштирувчи, ишчи (дифференциал), қисқа туташтирувчи ва иккиламчи чўғламларни кўриб чиқинг. Тенглаштирувчи ва ишчи чўғламларнинг ўрамлар сонини ўзгартириш йўллари, ќамда иккиламчи ва қисқа туташтирувчи чўлғам занжирларида актив қаршиликни ўзгартириш билан танишинг. Релени синаш схемалари ва стенд билан танишиб, РНТ-565 туридаги реледа тенглаштирувчи ва дифференциал чўлғамлар бевосита реледа кетма-кет уланганлигини ҳисобга олиш керак (2- клемма). Бошқарувчи релени ишлаш I БРИ ва қайтиш I БР.К токларини аниқланг. SF автомат ва SA1 калит ўчирилганда 4- расмда келтирилган схемани йиғинг, бунинг учун миллиамперметр сифатида волтьампер-фазоиндикатор PVA(ВАФ-85) фойдалинилади ва “250 мА” клеммага, ҳамда асбобни қайта улагич “мА” ва “величина” холатига ўтказилади. Узуқ-узуқ линиялар кўрсатилган занжирлар уланиши керак. РНТ реленинг қисқа туташтирувчи чўлғамини ёпинг (8-9 клеммалар) ва 1 ТАА ток трансформаторининг иккиламчи чўлғами чиқишларини ёпинг. Калитни “I” холатига ўтказиб, SF автоматни улаб КА реле таъминлаш керак. 2ТR автотрансформаторнинг холатини бир текис ўзгартириб PVA бўйича уч мартта бажарувчи реленинг ишлаш токини I БРИ ва қайтиш токини I БРК аниқланг. I БРИ аниқлаётганда қийматини ёзиб боринг. 3.4. Натижаларни 1- жадвалга киритинг, ишлаш ва қайтиш токларининг ўртача қийматларини ва қайтиш коэффицентини аниқланг. 3.5. Тажриба тугагандан сўнг SF автоматни ўчиринг. 1- жадвал.
4.0. Релени ишлашидаги магнитловчи кучни аниқланг. 4.1. Реленинг ишлаш токи ишчи ёки тенглаштирувчи чўлғамлар сонини ўзгартириш билан ростланади. Реле ишлаш токининг берилган уставкасида IУ ишчи ёки тенглаштирувчи чўлғамлар сони ёки уларнинг йиғиндиси аниқланади. W=AWИШ/I y бу ерда, AWИШ – ишлаш магнитловчи кучи (ампер - ўрамлар), РНТ туридаги реле учун АWИШ = 100 Ав га тенг. 2 – жадвалда берилган Iy токининг уставка қийматлари учун ишлаш магнитловчи кучга АWИШ тўғри келадиган чўлђамлар сонини ҳисобланг ва 2 – жадвалга киритинг. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling