Электр энергетикаси тўғрисида


Савол: Автотрансформаторлар тўғрисида нимани биласиз?


Download 1 Mb.
bet15/28
Sana04.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1323497
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28
Bog'liq
САВОЛАРГА ЖАВОБЛАP

28. Савол: Автотрансформаторлар тўғрисида нимани биласиз?
28. Жавоб: Автотрансформаторда бирламчи ва иккиламчи чулғамлар электр жихатдан ўзаро боғланган бўлиб, иккиламчи чўлғам бирламчи чўлғамнинг бир қисмини ташкил этади. Автотрансформаторлар бир фазали ва уч фазали қилиб ишлаб чиқарилади.
29. Савол: Иссиқлик энергияси ва унинг параметрлари деганда нимани тушунасиз?
29. Жавоб: Иссиқлик энергияси бу - моддани ташкил этган элементларини кинетик энергиясининг йиғиндисидир. Бу моддани ташкил қилган атом ва молекулаларининг ҳаракати билан боғлиқ энергия. Ўлчов бирлиги-калория.
(1 кал - 1 грамм сув ҳароратини 10С га ошириш учун сарфланадиган энергия миқдори). Иссиқлик энергияси сифати – бу иссиқлик тармоғининг баланс бўйича мансублиги бўлиниш чегарасида иссиқлик элтувчи параметрларининг шартномада белгиланган талабларга мувофиқлиги. Унинг параметрлари - ҳарорати, босими, сарфи, сифати.
30. Савол: Сos φ нима?
30. Жавоб: Қувват коэффициенти яъни тўла қувватнинг қанча қисми актив қувват бера олиши.
Қувват коэффициенти – электр тармоғига актив-индуктив юклама уланган бўлса, фаза бўйича ток (I) кучланишдан (U) φ- бурчагига орқада қолади. Ушбу бурчакнинг косинуси (сosφ) қувват коэффициенти деб аталади. Бундай юкламали электр кабул қилгичлар ҳам актив P ҳам реактив Q қувватни истеъмол қиладилар.
31. Савол: Частота нима?
31. Жавоб: Вақт бирлиги ичида тебранишлар сони частота дейилади.
32. Савол: Розеткада нима бор, кучланишми ёки токми?
32. Жавоб: Кучланиш бор, унга қувват уланса, ток пайдо бўлади.
33. Савол: Қувват нима?
33. Жавоб: Қувват деб вақт бирлиги ичида бажарилган ишга сон жиҳатидан тенг бўлган катталик.
34. Савол: Актив қувват нима?
34. Жавоб: Актив қувват – Фойдали иш бажариш учун ишлаб чикариладиган ва истеъмол килинадиган кувват.
35. Савол: Электр энергияси нима?
35. Жавоб: Электр энергияси - бир вақтнинг ўзида ҳосил қилиниши ва истеъмол қилиниши билан тавсифланадиган алоҳида турдаги товар.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling