2. Савол: Электр ускуналарининг тузилиш Қоидалари.
2. Жавоб: Мазкур Қоидаларнинг мақсади идоравий бўйсинуви ва мулкчилик шаклидан қатъий назар лойиҳа, монтаж ва созлаш ташкилотлари томонидан электр қурилмаларини лойиҳалаш ва монтаж қилишда техник талабларни белгилашдан иборат.
3. Савол: Истеъмолчилар электр ускуналарини техник эксплуатация қилиш ва хавфсизлик техникаси Қоидалари.
3. Жавоб: Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига асосан хўжалик юритувчи субъектларнинг (истеъмолчиларнинг) электр қурилмаларини ишончли, хавфсиз ва самарали эксплуатация қилинишини таъминлаш ҳамда хавфли ишлаб чиқариш вазиятларининг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган.
4. Савол: Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси Қоидалари.
4. Жавоб: Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ электр қурилмалари эксплуатацияси ишончлилиги, хавфсизлиги ва самарадорлигини, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш вазиятлари таъсирининг олди олинишини тартибга солади.
5. Савол: Иссиқликдан фойдаланиш ускуналари ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси Қоидалари.
5. Жавоб: Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ишлаётган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларида ишларни бажаришда ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда хавфли ишлаб чиқариш вазиятлари таъсирининг олдини олиш талабларини белгилаб беради.
6. Савол: Иссиқликдан фойдаланиш ускуналари ва иссиқлик тармоқларини техник эксплуатация қилиш Қоидалари.
6. Жавоб: Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларини таъминлаб беради ҳамда электр қурилмалари эксплуатацияси ишончлилиги, хавфсизлиги ва самарадорлигини, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш вазиятлари таъсирининг олди олинишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |