Электр энергетикаси тўғрисида


Савол: Кучланиш трансформаторларининг функциялари?


Download 1 Mb.
bet5/28
Sana04.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1323497
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
САВОЛАРГА ЖАВОБЛАP

11. Савол: Кучланиш трансформаторларининг функциялари?
11. Жавоб: Кучланиш трансформаторлари бу – бирламчи кучланишни иккиламчи кучланишга айлантирувчи статик аппарат.
Кучланиш трансформатори юқори кучланишни стандарт 100 В ёки 100/√3В қийматигача камайтиришга ва ўлчаш ҳамда релейли ҳимоя занжирини бирламчи юқори кучланиш занжиридан ажратиш учун ишлатилади. Номиналь трансформация коэффициенти қуйидаги ифода билан аниқланади: ηт = U/U
Бунда:
Uбирламчи номиналь кучланиш;
Uиккиламчи номиналь кучланиш.
12. Савол: Электр ускуналарини заминлашдан (заземление) мақсад ва унга қўйилган талаблар.
12. Жавоб: Электр қурилмаларнинг нормаль ҳолларда кучланиш остида қолмайдиган, лекин изоляциясига шикаст етганда кучланиш остида қолиши мумкин бўлган ҳамма металли қисмлари ерга уланиши керак. Бундай ерга уланиш ҳимояловчи деб аталади, чунки бундай ҳимоя хизмат кўрсатувчи ходимни ҳавфли кучланишга тегиб кетишидан сақлайди.
500В ли ва ундан юқори кучланишли ҳамма электр қурилмаларида, шунингдек кучланиши 36В дан юқори бўлган юқори ҳавфли, ўта ҳавфли хоналарда ва ташқи қурилмаларда ерга уланиш бўлиши шарт.
Заминлаш қурилмаси деб – заминлагич ва заминловчи ўтказгичлар йиғиндисига айтилади.
Электр қурилмаларида қуйидагилар ерга уланадилар:
- электр машиналар,
- трансформаторлар,
- аппаратларнинг қобиғлари,
- ўлчаш трансформаторларнинг иккиламчи чулғамлари,
- электр аппаратларнинг юритмалари,
- тақсимловчи шитлар,
- пультлар,
- шкафларнинг каркаслари,
- тақсимловчи қурилмаларнинг металли конструкциялари,
- кабель муфталарининг металл қобиғлари,
- кабелларнинг қопламаси ва брони,
- электр ускуналарнинг қурилмалари билан боғлиқ бўлган симлари
- бошқа металли конструкциялари.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling