Электр энергетикаси тўғрисида


Download 1 Mb.
bet8/28
Sana04.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1323497
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28
Bog'liq
САВОЛАРГА ЖАВОБЛАP

U2 ва ток I2 дан энергия олинади.
Фазаларнинг сони бўйича куч трансформаторлари – бир фазали, уч фазали ва кўп фазали бўлади. Турли хил кучланиш чўлғамларини ҳар бир фазадаги сонига қараб трансформаторлар икки чўлғамли ва уч чўлғамли бўладилар. Трансформаторлар амалда ПУЭ талабларига мос равишда ўрнатилиши шарт. Трансформатордан узоқ вақт ишончли эксплуатация қилишни таъминлаш учун қуйидагилар зарур:

  • ҳарорат ва юклама режимларига, кучланиш даражасига риоя қилиш;

  • мойнинг сифатига ва изоляция қилиш хусусиятларига қаттиқ риоя қилиш;

  • совутиш, кучланишни ростлаш, мойни ҳимоялаш қурилмалари ва бошқаларни ишга яроқли ҳолда сақлаш.

Трансформатор пунктлари ва камералари эшикларининг, ташқи ва ички тарафларидан трансформаторларнинг подстанция рақами кўрсатилган бўлиши, шунингдек ташқи тарафидан электр қурилмаларида қўлланиладиган ҳимоя воситаларини қўллаш ва синиш қоидалари талабларига мос огоҳлантирувчи белгилар бўлиши шарт. Эшиклар доимо қулфга беркитилган бўлиши шарт. Трансформаторли қурилмалар амалдаги ПЭУ талабларига мос равишда ёнғинга қарши воситалар билан жиҳозланиши шарт.
Ҳар бир электр қурилмаси учун юклама графигига боғлиқ ҳолда истеъмолчиларни ишончли таъминлашни ҳисобга олиб, бир вақтнинг ўзида ишлаётган трансформаторлар сони аниқланади.
Совутиш тизимида мойнинг мажбурий циркуляцияси трансформатор юкламасига боғлиқ бўлмай, узлуксиз бўлиши шарт.
Трансформаторларни аварияли ишдан чиқариш қуйидаги ҳолларда зарур:

  • кучли нотекис шовқин ва трансформаторлар ичида чирқиллаш эшитилганда;

  • нормал юкламада ва совутиш қурилмаси ишлаганда трансформатор нонормал ва доимо қизиши ортганда;

  • кенгайтиргичдан мой ташқарига отилиб чиққанда ёки чиқарувчи қувур диафрагмаси ёрилганда;

  • мойнинг оқиши билан унинг сатхи мой ўлчовчи шишасининг сатхидан паст бўлганда;

  • трансформаторлар лаборатория таҳлиллари бўйича зудлик билан мой алмаштириш зарур бўлганда ҳам ишдан чиқарилади.


Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling