9. Савол: Синхрон электр двигатель билан асинхрон двигателнинг бир-биридан фарқи нимада?
9. Жавоб: Синхрон двигатель бу – роторнинг айланиш тезлиги статор майдони айланиш тезлигига тенг бўлган машина.
Асинхрон двигатель бу – роторнинг айланиш тезлиги статор майдони айланиш тезлигидан фарқланадиган машина.
Асинхрон электродвигателлар актив энергия билан бирга реактив энергия ҳам истеъмол қилади, реактив қувватнинг ўрнини тўлдириш учун статконденсаторлар ўрнатилади. Асинхрон электродвигателларни ишлаб чиқариш ва ишга тушириш синхрон электродвигателларга нисбатан арзон ҳисобланади.
10. Савол: Ўлчов трансформаторларининг турлари. Электр энергия сарфини ҳисобга олишда ток трансформаторларини юкламага мос ёки мос эмаслигини аниқлаш?
10. Жавоб: Ўлчов трансформаторларига – ток ва кучланиш трансформаторлари киради.
Ток трансформатори – бирламчи токни ўлчов приборларига ва реле ҳимоясига мос қийматигача камайтиришга ва шунингдек ўлчаш ва ҳимоя занжирини юқори кучланишли занжирдан ажратиш учун ишлатилади. Ток трансформатори номиналь трансформация коэффициенти билан характерланади.
ηт = I1н/I2н
Бунда: I1н – бирламчи номиналь ток; I2н – иккиламчи номиналь ток.
Ток трансформаторининг иккиламчи номиналь қиймати 5А ва 1А деб қабул қилинган. Ҳар бир ток трансформаторининг паспортидан номиналь кучланиш ва бирламчи токнинг номиналь қиймати, шунингдек бошқа маълумотлар келтирилган бўлади.
Электр энергия сарфини ҳисобга олишда ток трансформаторини шундай танлаб олиш керакки, бунда тармоқдаги энг катта ток ва кучланиш қиймати ток трансформаторининг паспортида кўрсатилган бирламчи токнинг қийматидан ошмаслиги керак ва тармоқ кучланишининг номиналь кучланишига мос келиши керак.
I = P / (U * 1,73 * cosφ) формулага асосан юкламага мос ва мос эмаслиги аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |