92. Савол: Ташкилий тадбирлар. (Ишларни хавфсиз бажарилиши учун жавобгар шахслар, уларнинг хукук ва мажбуриятлари).
92. Жавоб: Ишни хавфсиз бажариш учун қуйидаги ташкилий тадбирлар амалга оширилиши шарт:
1. Ишни хавфсиз юритиш учун жавобгар шахсни тайинлаш.
2. Наряд ёки фармойиш бериш.
3. Иш жойларини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этиш.
4. Иш жойини тайёрлаш ва ишга қўйиш.
5. Иш жараёнида назорат олиб бориш.
6.Бошқа иш жойига ўтказиш.
7. Иш жараёнидаги танаффуслар ва иш тамом бўлишини расмийлаштириш.
93. Савол: Техник тадбирлар.
93. Жавоб: Иш бажариш учун иш жойини тайёрлашда кучланишни олиш талаб қилинса, кўрсатилган тартибда қуйидаги техник тадбирлар бажарилиши шарт:
-зарур бўлган ўчирилишлар амалга оширилиши ва коммутацион аппратларнинг ўз-ўзидан ёки янглишиб уланишига тўсқинлик қилувчи чоралар кўрилиши;
-коммутацион аппаратларнинг қўл билан бошқариладиган юритмаларига ва масофадан бошқариладиган калитларига тақиқловчи плакатлар осилиши;
-одамларни электр ток билан жарохатланишдан сақлаш мақсадида ерга улаш зарур бўлган ток ўтказувчи қисмларда кучланиш йўқлиги текширилиши;
Ерга улагичлар ўрнатилиши (ерга улагич пичоқларини улаш, кўчма ерга улагични ўрнатиш);
зарур бўлган тақдирда, иш жойларини ёки кучланиш остида қолган бошқа ток ўтказувчи қисмларни тўсиш ва тўсиқларга хавфсизлик плакатлари осилиши. Махаллий шароитга қараб, ўчирилган ток ўтказувчи қисмлар ерга уланишдан олдин ёки кейин тўсиқлар билан ажратилади.
94. Савол: Электр токи, Ўзгармас ток ва
94. Жавоб: “Электр токи” деб зарядланган заррачаларнинг бирор томонга қараб харакатланувчи оқимларига, яъни зарядланган заррачаларнинг йўналган ҳаракатига (кўчишига ) айтилади.
1) “Ўзгармас ток” деб вақт ўтиши билан йўналиши ва катталиги ўзгармайдиган токка айтилади.
I
Do'stlaringiz bilan baham: |